Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Қўриқчи минораси» (тадқиқ сони)  |  МАЙ 2014

Яҳованинг ташкилоти билан олға интиляпсизми?

Яҳованинг ташкилоти билан олға интиляпсизми?

Яҳованинг кўзлари одил кишиларни кўради. 1 БУТР. 3:12

1. Яҳованинг исмига нолойиқ бўлиб қолган Исроил халқининг ўрнига қандай ташкилот танланган? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

ЯҲОВА ҳақли равишда масиҳийлар жамоатига асос солиб, ўтмишда ҳақ топинишни тиклаган. Олдинги мақолада айтиб ўтилгандек, Исроил халқи Яҳованинг исмига нолойиқ бўлиб қолган ва Исонинг илк издошларидан иборат ташкилот унинг ўрнига танланган. Янги ташкилот шунчалик Худонинг марҳаматига сазовор бўлганки, ҳатто мил. 70 йили Қуддус вайрон қилинганида у омон қолган (Луқо 21:20, 21). Биринчи асрдаги ўша воқеалар, Яҳованинг бугунги хизматчиларига таъсир қиладиган ходисаларнинг рамзидир. Шайтоннинг дунёси яқинда ўз ниҳоясига етади, Худонинг ташкилоти эса охирзамонда омон қолади (2 Тим. 3:1). Бунда қандай амин бўлишимиз мумкин?

2. Буюк қайғу ҳақида Исо нима деган ва у қайси ҳодисалар билан бошланади?

2 Ўзининг кўзга кўринмас ҳозир бўлиши ва замона охирлаб бориши ҳақида Исо қуйидагиларни айтган: «Ўшанда шунақанги буюк қайғу бўладики, дунё пайдо бўлганидан бери бунақаси ҳали бўлмаган, бундан кейин ҳам бўлмайди» (Мат. 24:3, 21). Ушбу қайғу, Яҳова сиёсий кучлардан фойдаланиб,  сохта дин империяси бўлмиш «Буюк Бобилни» йўқ қилиши билан бошланади (Ваҳ. 17:3–5, 16). Бундан сўнг нима юз беради?

ШАЙТОННИНГ ҲУЖУМИ АРМАГЕДДОНГА ЕТАКЛАЙДИ

3. Сохта дин йўқ қилингач, Яҳованинг халқи билан нима бўлади?

3 Сохта дин йўқ қилингач, Шайтон ва унинг дунёси Яҳованинг хизматчиларига ҳужум бошлайди. Масалан, «Магўг юртидаги... Гўг» ҳақида Муқаддас Китобда шундай башорат қилинган: «Сен довулдек уларга ёпириласан. Сен, лашкарларинг ва сенга эргашиб келган кўплаб халқлар юртни булут каби қоплаб оласизлар». Яҳова Шоҳидларининг қуролий кучлари бўлмагани ва ер юзидаги энг тинчликсевар инсонлар бўлишгани учун, улар осон ўлжа бўлиб кўринишади. Лекин уларга ҳужум қилиш қанчалар ақлсизлик бўлади-я?! (Ҳиз. 38:1, 2, 9–12).

4, 5. Яҳова Унинг халқини йўқ қилишга интилаётган Шайтонга қарши қандай чоралар кўради?

4 Яҳова Унинг халқини йўқ қилишга интилаётган Шайтонга қарши қандай чоралар кўради? Аллоҳ, Уни Сарвари Олам деб тан олаётганларнинг тарафида бўлади. У хизматчиларига қилинган ҳужумни, Ўзига қилинган ҳужум деб ҳисоблайди (Закариё 2:8 ни ўқинг). Шундай экан, самовий Отамиз бизни ҳимоя қилиш учун зудлик билан муайян чоралар кўради. Халос бўлиш пайти эса, Шайтоннинг дунёси Армагеддонда, яъни «Қодир Аллоҳнинг улуғ кунида юз берадиган жангида» батамом йўқ қилинганида келади (Ваҳ. 16:14, 16).

5 Армагеддон борасида Муқаддас Китобда қуйидагича башорат қилинган: «Эгамиз халқларга даъво қилмоқда, дунёдаги одамзодни У ҳукм этмоқда, фосиқларни қиличдан ўтказмоқда. Эгамизнинг каломи шудир. Сарвари Олам шундай демоқда: “Қаранглар, фалокат келмоқда, халқдан халққа юқмоқда! Дунёнинг тўрт бурчагидан кучли бўрон кўтарилмоқда! Ўша куни бутун ер юзи, бу бошидан нариги четигача Худонинг қудратидан нобуд бўлган одамларнинг жасадларига тўлади. Марҳумлар учун ҳеч ким марсия айтмайди, ҳеч ким уларни йиғиб кўммайди. Улар ер устида гўнгдай ётаверади”» (Ерм. 25:31–33). Армагеддон бу ёвуз дунёга чек қўяди. Шайтоннинг дунёси ер билан яксон бўлганда, Яҳова ташкилотининг ер юзидаги қисми омон қолади.

НЕГА ЯҲОВАНИНГ ТАШКИЛОТИ ГУЛЛАБ-ЯШНАЯПТИ?

6, 7. а) Улкан оломон қаердан келиб чиқяпти? б) Худонинг ташкилоти ўсишда давом этаётгани нимадан кўриняпти?

6 Худо ташкилотининг ер юзидаги қисми Унинг марҳаматига сазовор содиқ инсонлардан ташкил топгани учун қутқарилиб, гуллаб-яшнамоқда. Муқаддас Китоб бизни: «Яҳованинг кўзлари одил кишиларни кўриб, қулоғи уларнинг илтижосини эшитади»,— деб ишонтирмоқда (1 Бутр. 3:12). Одил инсонларга «буюк қайғудан чиқиб келаётган» «улкан оломон» киради (Ваҳ. 7:9, 14). Тирик қоладиганлар шунчаки оломон эмас, балки «улкан оломон», яъни жуда кўп одамларни ўз ичига олади. Сиз ҳам ўзингизни «буюк қайғудан» омон қолганлар қаторида тасаввур қиляпсизми?

7 Бу улкан оломон ҳамма халқлардан келиб чиққан инсонлардан иборат. Улар ваъзгўйлик иши туфайли бирга йиғилишган. Исо шундай башорат қилган: «Шоҳлик ҳақидаги хушхабар ҳамма халқларга шаҳодат берилиши учун бутун дунё бўйлаб ваъз қилинади. Ана ўшандагина охират бўлади» (Мат. 24:14). Ушбу сўнгги кунларда, ваъзгўйлик Худо ташкилотининг асосий ишидир. Боиси, Яҳова Шоҳидларининг умумжаҳон ваъзгўйлик ва таълим бериш фаолияти, миллионлаб инсонлар Худога «руҳ ва ҳақиқат билан» топинишни ўрганишларига ёрдам беряпти (Юҳан. 4:23, 24). Мисол учун,  охирги ўн йил ичида, 2003 дан 2012 хизмат йиллари орасида 2 707 000 дан ошиқ киши ўзларини Худога бағишлаш рамзи сифатида сувга чўмишди. Дунё бўйлаб Яҳова Шоҳидларининг сони 7 900 000 дан зиёд ва ҳар йили миллионлаб одамлар Қутлуғ Кечлик маросимига ташриф буюрмоқда. Бу рақамларни мақтаниш учун эмас, «балки ўстирган Аллоҳ улуғланиши» учун келтиряпмиз (1 Кор. 3:5–7). Шунингдек бу, йил сайин улкан оломон ўсиб, кўпайиб бораётганинг яққол тасдиғидир!

8. Яҳованинг ташкилоти ажойиб тарзда ўсаётганининг сабаби нимада?

8 Аллоҳ хизматчиларининг сони ажойиб тарзда ўсаётганининг сабаби, Яҳованинг Ўзи Шоҳидларини қўллаб-қувватлашидадир (Ишаё 43:10–12 ни ўқинг). Бу қуйидаги башоратли сўзларга мувофиқ: «Энг кичик одамингдан мингта одам чиқади, энг заиф одамингдан кучли халқ пайдо бўлади. Мен, Эганг, буни ўз вақтида тез бажо қилдираман» (Ишаё 60:22). Бир вақтлар мойланган масиҳийлар «кичик одам» каби бўлишган. Аммо Худонинг ташкилотига бошқа рамзий исроилликлар қўшила бошлагач, уларнинг сони кўпайган (Галат. 6:16). Яҳова йиллар мобайнида баракалаб келаётгани учун ўсиш давом этиб, улкан оломон тўпланяпти.

ЯҲОВА БИЗДАН НИМА ТАЛАБ ҚИЛЯПТИ?

9. Аллоҳнинг Каломида келажак ҳақида ваъда қилинган баракаларни кўришни истасак нима қилишимиз керак?

9 Мойланган масиҳийлар ёки улкан оломон аъзоси бўламизми, Аллоҳнинг Каломида келажак ҳақида ваъда қилинган баракалардан баҳраманд бўлишимиз мумкин. Бунинг учун эса, Яҳованинг талабларини бажаришимиз керак (Ишаё 48:17, 18). Таврот қонуни остида бўлган исроилликларнинг мисолини кўриб чиқайлик. Таврот қонунинг мақсадларидан бири, исроилликларга жинсий тарбия, иш масаласи, фарзанд тарбияси, имондошларга бўлган муносабат ва бошқа соҳаларда фойдали йўл-йўриқлар бериб, уларни ҳимоялаш эди (Чиқ. 20:14; Лев. 19:18, 35–37; Қонун. 6:6–9). Шу каби масалаларда Худонинг талабларига бўйсуниш, бизга ҳам фойда келтиради. Албатта унинг иродасини бажариш оғир эмас (1 Юҳанно 5:3 ни ўқинг). Исроилликлар Таврот қонуни остида хавфсизликда бўлганидек, биз ҳам Яҳованинг қонунлари ва принципларига амал қилсак, нафақат ҳимоя остида бўламиз, балки «имонда соғлом» қола оламиз (Титус. 1:13).

10. Нима учун Муқаддас Китобни тадқиқ қилишга ва оилавий топинишга вақт ажратиш муҳим?

10 Яҳова ташкилотининг ердаги қисми турли соҳаларда олға интилмоқда. Мисол учун, Муқаддас Китобдаги ҳақиқатнинг тушунчаси доим ойдинлашиб бормоқда. Бу қуйидаги сўзларга мувофиқ содир бўляпти: «Солиҳнинг йўли тонгга ўхшайди, тонг кун чиққунча ёришаверади» (Ҳик. 4:18). Бироқ ўзимизга шундай саволлар бериб турсак яхши бўларди: «Муқаддас Китобнинг муайян оятларидаги тушунчаларга киритилган сўнгги ўзгаришлардан хабардорманми? Муқаддас Китобни кунда ўқишни одат тусига киритганманми? Янги чиқаётган адабиётларимизни ўқиш учун кучли истагим борми? Ҳар ҳафта оилавий топиниш ўтказиш учун муайян кунни белгилаганманми?» Бу ишларни қилиш қийин эмас, лекин уларга етарлича вақт ажратишимиз лозим. Муқаддас Китобни тадқиқ қилишда давом этиш, уларни амалда қўллаш ва Худонинг ташкилоти билан олға интилишимиз ўта муҳим. Айниқса буюк қайғу яқинлашиб қолган ҳозирги пайтда бундай йўл тутишимиз керак!

11. Нима учун Яҳованинг халқи учрашув ва анжуманларга боришади?

11 Яҳованинг ташкилоти бизнинг фойдамизни кўзлаб, ҳаворий Павлуснинг қуйидаги маслаҳатига амал қилишга чорлайди:  «Севишга ва эзгу ишлар қилишга ундаш учун бир-биримиз ҳақимизда ўйлайлик. Баъзиларнинг одатидек, йиғилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча, ўша куннинг яқинлашиб қолганини кўриб турган эканмиз, бир-биримизга янада кўпроқ далда берайлик» (Иброн. 10:24, 25). Қадимда Исроил халқи Яҳовага топиниш ва Ундан таълим олиш учун мунтазам равишда бирга йиғилиб туришган. Ўша воқеалардан бири Нахимиё даврида нишонланган Чайлалар байрами бўлиб, у катта қувонч келтирган (Чиқ. 23:15, 16; Нахим. 8:9–18). Биз ҳам учрашувлар ва анжуманлардан шу каби фойда оламиз. Келинг, маънавий соғлигимиз ва бахтимиз учун тақдим этилаётган тадбирлардан тўла равишда баҳраманд бўлайлик (Титус. 2:2).

12. Шоҳлик хушхабарини ваъз қилиш ишига қандай муносабатда бўлишимиз лозим?

12 Яҳова ташкилотининг аъзолари эканмиз, хушхабарни ваъз қилишимиз лозим. Бу биз учун катта шараф! Худонинг Каломида бу иш «муқаддас» деб аталган (Рим. 15:16). Ушбу хизматда иштирок этиб, «муқаддас» бўлган Яҳованинг «хизматдошлари» бўламиз (1 Кор. 3:9; 1 Бутр. 1:15). Хушхабарни ваъз қилишимиз Яҳованинг муқаддас исми улуғланишига ҳисса қўшади. Шунингдек, «бахтиёр Тангрининг... улуғвор хушхабари» бизга ишониб топширилгани, бебаҳо имкониятдир (1 Тим. 1:11).

13. Маънавий соғлигимиз ва ҳаётимиз нимага боғлиқ?

13 Яҳова Унга тақлид қилиб, маънавий соғлигимизни ривожлантиришимизни ва Унинг ташкилотини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимизни истайди. Мусо пайғамбар Исроил халқига қуйидагиларни айтган: «Бугун мен сизларга ҳаётни ёки ўлимни, баракатларни ёки лаънатларни танлаш имкониятини бердим. Бунга еру осмонни гувоҳ қилиб чақирдим. Ҳаётни танланг, шунда ўзларингиз ҳам, авлодларингиз ҳам яшайсизлар. Эгангиз Худони севинг, Унга қулоқ солинг. Унга сoдиқ бўлинг, чунки У сизнинг ҳаётингиздир. Эгамиз ота-боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ, Ёқубга қасам ичиб бераман, деган юртда сизнинг умрингизни узоқ қилади» (Қонун. 30:19, 20). Демак, ҳаётимиз Яҳованинг иродасини бажариш, Уни севиш ва итоаткорлик ила бўйсунишимизга боғлиқ.

14. Биродаримиз Яҳова ташкилотининг кўринадиган қисми борасида нима деб бўлишган?

14 Бутун умри давомида Яҳовага ва Унинг ташкилотига содиқ бўлиб қолган Прайз Хьюз биродаримиз шундай бўлишган: «1914 йил бошланишидан олдинги даврда Яҳованинг ниятлари ҳақидаги билимга мувофиқ яшаганимдан ниҳоятда миннатдорман. [...] Мен учун энг муҳим нарса Яҳова ташкилотининг кўринадиган қисми билан маҳкам боғлиқ бўлиш. Ҳаётимнинг илк тажрибаси, одамларнинг донолигига таяниш қанчалик ақлсизлик эканига ўргатди. Буни тушунганимда, ушбу содиқ ташкилотда қолишга қарор қилдим. Ахир яна қандай қилиб Яҳованинг марҳамати ва баракасига сазовор бўлиш мумкин?»

ХУДОНИНГ ТАШКИЛОТИ БИЛАН ОЛҒА ИНТИЛИНГ

15. Муқаддас Китобдаги қайси мисол ўзгаришларга қандай қарашимиз кераклигини кўрсатмоқда?

15 Агар шахсан Яҳованинг марҳамати ва баракасига эга бўлишни истасак, Унинг ташкилотини қўллаб-қувватлашимиз ва айрим ҳақиқатларнинг тушунчаси ўзгарганда, буни қабул қилишга тайёр бўлишимиз лозим. Қуйидагиларни кўриб чиқайлик: Исонинг ўлимидан сўнг, яҳудий халқидан келиб чиққан минглаб масиҳийлар Таврот қонунига астойдил амал қилишган ва ундан воз кечиш улар учун қийин бўлган (Ҳавор. 21:17–20). Аммо Павлуснинг ибронийларга ёллаган мактуби ёрдамида, улар  «Таврот қонуни бўйича бахшида» этиладиган қурбонликлар туфайли муқаддас бўла олмасликларини, балки «Исо Масиҳнинг танаси биратўла қурбон қилиниши орқали» бунга эриша олишларини тушунишган (Иброн. 10:5–10). Шубҳасизки, яҳудий халқидан келиб чиққан ушбу масиҳийлар ўзларининг фикрлаш тарзини ўзгартириб, маънан олға интилишган. Биз ҳам Худонинг Каломини ва адабиётларимизни астойдил тадқиқ қилишимиз ва агар Яҳованинг ташкилоти бирон-бир ўзгариш киритса, уни камтарлик ила қабул қилишимиз даркор.

16. а) Қандай баракалар туфайли янги дунёдаги ҳаёт ажойиб бўлади? б) Янги дунёда қайси барака амалга ошишини айниқса кутяпсиз?

16 Яҳовага ва Унинг ташкилотига садоқатни сақлаётган барча битмас-туганмас баракаларга эришади. Садоқатли мойланган масиҳийлар осмонда Масиҳнинг ворисдошлари бўлишдек шарафга эга бўлишади (Рим. 8:16, 17). Агар ер юзида яшаш умидимиз бўлса, жаннатдаги ҳаёт қанчалар ажойиб бўлишини тасаввур қилайлик. Яҳова ташкилотининг аъзолари сифатида, Худо ваъда қилган янги дунё ҳақида бошқаларга гапиришдан жуда хурсандмиз! (2 Бутр. 3:13). Забур 36:11 да шундай ваъда қилинган: «Беозорлар эса ер юзига эга бўлажак, улар тинч-осойишталикда ҳузур қилажак» (Туркия 1998). Одамлар «уйлар қуриб, ўзлари ўша ерда яшайди» ва «ўз қўлларининг маҳсулидан» қувонч топишади (Ишаё 65:21, 22). Ортиқ жабр-зулм, қашшоқлик ва очлик асло бўлмайди (Заб. 71:13–16). Буюк Бобил бошқа ҳеч кимни алдай олмайди, чунки у йўқ қилинади (Ваҳ. 18:8, 21). Ўлганлар эса тирилтирилади ва уларга абадий яшаш имкони берилади (Ишаё 25:8; Ҳавор. 24:15). Ҳаётини Яҳовага бағишлаган миллионлаб инсонлар учун бу нақадар ҳаяжонли умид! Муқаддас Китобдаги бу ваъдалар ҳар биримизда амалга ошиши учун, маънан ўсишда давом этишимиз, Худонинг ташкилоти билан олға интилишимиз ва ҳамқадам бўлишимиз лозим.

Ўзингизни жаннатда кўряпсизми? (16- хатбошига қ.)

17. Яҳовага топиниш ва ташкилотга нисбатан қандай муносабатда бўлишимиз лозим?

17 Бу дунёнинг сўнги яқин экан, келинг, имонда маҳкам туриб, Аллоҳимиз топинишимизни тартибга солаётгани учун чуқур миннатдор бўлайлик. Бу, Довуд куйлаган қуйидаги сўзларга мувофиқ: «Бир нарсани Эгамдан сўраганман, ҳа, Ундан истаганим битта нарсадир: Эгамнинг уйида тоабад яшай, Эгамнинг жамолини кўрай, маъбадда туриб, Унга мунтазир бўлай» (Заб. 26:4). Ҳар биримиз Худога содиқ қолиб, Унинг халқи билан ҳамқадам юрайлик ва ташкилоти билан олға интилайлик.