Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) МАЙ 2014

 ТАШКИЛОТИМИЗ АРХИВИДАН

«Ўрим-йиғим ишида ҳали катта эҳтиёж бор»

«Ўрим-йиғим ишида ҳали катта эҳтиёж бор»

Жорж Янг 1923 йили март ойида Рио-де-Жанейрога келган

КЎЗ олдингизга келтиринг, 1923 йил Сан-Паулудаги Мусиқа ва драма консерваториясининг концерт зали одамларга лиқ тўла! Жорж Янг биродаримизнинг тетиклик бағишлайдиган овозини эшитяпсизми? Унинг нутқи гапма-гап португал тилига таржима қилиняпти. Барча 585 киши диққат ила тинглаб ўтиришибди. Муқаддас Китоб оятлари португал тилида катта экранда кўрсатиб бериляпти. Охирида, португал, инглиз, немис ва итальян тилидаги «Ҳозирда яшаётган миллионлар асло ўлмайди» номли рисоланинг юзлаб сонлари тарқатилди. Нутқ самарали бўлди! Худонинг сўзлари кенг қулоч олди. Икки кеча ўтгач, бу зал яна бошқа нутқни тинглаш учун келган одамларга зич тўла эди. Хўш, бу воқеалардан олдин нима юз берган?

1867 йили Сара Беллоне Фергесен исмли опамиз оиласи билан бирга Қўшма Штатлардан Бразилияга кўчиб кетган. 1899 йили эса Сара, укаси Америкадан Бразилияга олиб келган баъзи адабиётларимизни ўқиб, ҳақиқатни топганига амин бўлган. Адабиётларимизни ўқишни жуда хоҳлагани учун, у «Қўриқчи минораси» журналининг инглиз сонига обуна бўлган. Муқаддас Китоб хабари унга қаттиқ таъсир қилган ва у Чарлз Расселл биродаримизга хат ёзиб, ўзини «имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигининг тирик далилиман» деб тасвирлаган.

«Ўлимдан кейин ҳаёт борми?» (португал тилида)

Сара Фергесен ҳақиқатни бошқаларга етказиш учун қўлидан келганини қилган, лекин кейинчалик унга ва оиласига, жумладан Бразилиядаги яхши инсонларга хушхабарни ким айтар экан, деб тез-тез ташвишланган. У 1912 йили Бруклиндаги Байтилдан, бир киши Сан-Паулуга португал тилида «Ўлимдан кейин ҳаёт борми?» номли минглаб букламаларни олиб келади деган хабар олган. 1915 йили, Муқаддас Китоб Тадқиқотчиларининг аксарияти кейинчалик осмонга кетишни кутишаётганини билганида ҳайратда қолган. Нуқтаи назарини билдириш ниятида, у қуйидагиларни ёзган: «Бразилия ва бутун Жанубий Америка ҳақида нима деса бўлади?.. Жанубий Америка  дунёнинг ниҳоятда улкан қисмини ташкил этишига эътибор қаратсангиз, ўрим-йиғим ишида катта эҳтиёж борлигини кўрасиз». Ҳа, ўрим-йиғим ишида катта эҳтиёж бор эди!

Тахминан 1920 йилларда, кемаси таъмирда бўлган саккизта бразилиялик ёш денгизчи Нью-Йоркдаги баъзи жамоат учрашувларига боришган. Улар Рио-де-Жанейрога қайтиб, Муқаддас Китобдан билиб олган умид борасида бошқаларга айта бошлашган. Бундан кўп ўтмай, 1923 йили март ойида пилигрим ёки кўчма нозир бўлган Жорж Янг биродаримиз Рио-де-Жанейрога ташриф буюрган ва самимий кишиларни учратган. У португал тилига ўгирилган бир неча адабиётларимизни бошқаларга тарқатган. Жорж акамиз кейинчалик, аҳолиси деярли 600 000 кишидан иборат Сан-Паулу шаҳрига борган. У ерда нутқ айтиб, ушбу мақоланинг бошида эслатиб ўтилган «Ҳозирда яшаётган миллионлар асло ўлмайди» рисоласини тарқатган. Биродаримиз шундай деб бўлишган: «Ўзим якка бўлиб, газетада берилган эълонга бутунлайин боғлиқ эдим». У яна шундай деган: «Ўша эълонда айтилган нутқлар, Бразилияда Халқаро Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари Ташкилоти * номидан айтилган илк оммавий нутқлар эди».

Янг акамизнинг нутқлари давомида Муқаддас Китоб оятлари экранда кўрсатилган

Бразилиядан келган ҳисоботга кўра, 1923 йил 15 декабрдаги «Қўриқчи минораси»да шундай фикрлар ёзилган: «1 июндан бошланган ишимизни ва ўшанда қўлимизда адабиёт бўлмаганини инобатга олиб, Ҳазратимиз фаолиятимизни қанчалар баракалаётганини кўряпмиз». Ҳисоботда шунингдек, Янг биродаримиз Сан-Паулуда 1 июндан то 30 сентябргача 2–21 тагача нутқлар айтган ва ҳаммаси бўлиб, у ерга 3 600 киши келган. Рио-де-Жанейрода ҳам Шоҳлик хабари секин-аста ёйилиб, бор-йўғи бир неча ой ичида, португал тилида 7 000 дан зиёд адабиётларимиз тарқатилган! Бундан ташқари, «Қўриқчи минораси» португал тилида 1923 йили ноябрь–декабрь сонидан чоп этила бошлаган.

Сара Беллоне Фергесен, Бразилияда «Қўриқчи минораси» нинг инглиз сонига биринчилардан обуна бўлган

Жорж Янг акамиз Сара Фергесенникига боргани ҳақида «Қўриқчи минораси» да қуйидагича ёзилган: «Опамиз хонага киргач, бир неча дақиқа лол-мим айтолмаган. Янг биродаримизнинг қўлини ушлаб, юзига термилганча: “Сиз чиндан ҳам пилигриммисиз?” — деб сўраган». Кейинчалик, опамиз баъзи фарзандлари билан бирга сувга чўмган. У бу воқеани 25 йилча кутган! 1924 йил август ойидаги «Қўриқчи минораси» да айтилишича, Бразилияда, айниқса Рио-де-Жанейрода 50 та киши сувга чўмган.

Энди, тахминан 90 йил ўтиб: «Бразилия ва бутун Жанубий Америка ҳақида нима деса бўлади?» — деб савол беришнинг кераги йўқ. Зеро, Бразилияда деярли 760 000 нафар Яҳованинг Шоҳиди хушхабарни ваъз қилмоқда. Ҳозир Жанубий Америка бўйлаб, Шоҳлик хабари португал, испан ва маҳаллий кўплаб тилларда янграмоқда. Ҳа, 1915 йили Сара Фергесен: «Ўрим-йиғим ишида ҳали катта эҳтиёж бор»,— деб айтгани тўғри бўлиб чиқди (ташкилотимизнинг Бразилиядаги архивидан).

^ 6- х.б. Бу, Яҳова Шоҳидларининг аввалги номи эди.