Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ФЕВРАЛЬ 2014

Яҳованинг «жамолини кўрай»

Яҳованинг «жамолини кўрай»

Қайғули вазиятлар бизга ниҳоятда қаттиқ таъсир қилиши ҳеч гап эмас. Улар фикр-хаёлимизни олиб, тинка-мадоримизни қуритиши ва ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назаримизга таъсир қилиши мумкин. Исроил шоҳи Довуд ҳам кўпгина қийинчиликлар гирдобида бўлган. Хўш, Довуд уларни қандай қарши олган? Забурнинг таъсирли саносида, Довуд шундай деган: «Эй Эгам, Сенга қаттиқ фарёд қиламан, эй Эгам, Сенга қаттиқ ёлвораман. Дардларимни Сенга тўкиб соламан, қайғуларимни Сенинг олдингда айтаман. Руҳим сўлғин бўлганда, йўлларимни Сен биласан». Ҳа, Довуд Аллоҳдан ёрдам сўраб, камтарлик ила ибодат қилган (Заб. 141:1–3).

Довуд қийин дамларда Яҳовадан ёрдам сўраб, камтарлик ила ибодат қилган

Бошқа санода эса, Довуд шундай куйлаган: «Бир нарсани Эгамдан сўраганман, ҳа, Ундан истаганим битта нарсадир: Эгамнинг уйида тоабад яшай, Эгамнинг жамолини кўрай, маъбадда туриб, Унга мунтазир бўлай» (Заб. 26:4). Довуд леви бўлмаган, бироқ уни ҳақ топиниш марказининг яқинидаги муқаддас ҳовлининг ташқарисида турганини бир тасаввур қилинг. Довуднинг қалби шунчалик миннатдорчиликка тўлганки, у «Эгамнинг жамолини кўрай» деб, ҳаётининг охиригача ўша ерда бўлишни хоҳлаган.

Забур 26:4 да «жамол» деб таржима қилинган ибронийча сўз, «фикр-хаёлда ва ҳис-туйғуларда мамнуният ёки ҳузур-ҳаловат» деган маънога эга деб айтиш мумкин. Довуд, Худонинг топинишга оид тадбирларини ҳамиша қадрлаган. Биз ҳам ўзимизга: «Довудда бўлган ҳиссиётлар менда ҳам борми?» — деб савол берсак бўлади.

ХУДОНИНГ ТОПИНИШГА ОИД ТАДБИРЛАРИНИ ҚАДРЛАШ

Бизнинг кунимизда, Яҳовага яқинлашишга оид тадбирлар том маънодаги маъбад билан эмас, аксинча, Худонинг улкан рамзий маъбади, яъни ҳақ топинишнинг муқаддас тадбирлари билан боғлиқ *. Агар мана шу тадбирларни қадрласак, биз ҳам Яҳованинг «жамолини кўрамиз».

Муқаддас чодирга кираверишда ўрнатилган бронза қурбонгоҳда куйдириладиган қурбонликларни кўриб чиқайлик (Чиқ. 38:1, 2; 40:6). Ушбу қурбонгоҳ, Аллоҳ Исонинг ҳаётини қурбонлик сифатида қабул қилишга тайёр эканлигини билдиради (Иброн. 10:5–10). Бу биз учун нимани англатиши борасида ўйлаб кўринг. Ҳаворий Павлус ёзганидай, биз «душман бўла туриб, Ўғлининг ўлими орқали Тангри билан» ярашганмиз (Рим. 5:10). Исонинг тўкилган қонига ишонсак, биз Худонинг дўсти бўла оламиз (Заб. 25:14, ЯДТ). Натижада, биз ҳам Унинг хайрихоҳлигидан завқланиб, Унга таянамиз.

Гуноҳларимиз ювилгани сабаб, «Яҳованинг Ўзи тетиклик бахш этадиган вақтни» келтиришининг гувоҳи бўла оламиз (Ҳавор. 3:19). Вазиятимизни, худди ўлимга маҳкум этилган ўтмишдаги қилмишларидан афсусланаётган ва ҳаётига кескин ўзгаришлар киритаётган маҳбуснинг вазиятига ўхшатса бўлади. Буни кўрган мурувватли ҳакам, унинг ишини қайта кўриб чиқади, яъни ўлим жазосини бекор қилади. Бу маҳбус қанчалик енгил тортиб, қувонганини тасаввур қилинг. Шу ҳакам сингари, Яҳова тавба қиладиган инсонларга хайрихоҳлик кўрсатиб, ўлим ҳукмини бекор қилади.

ҲАҚ ТОПИНИШДАН ЛАЗЗАТ ОЛИНГ

Довуд ҳақ топинишга оид нарсалар орасида, Яҳованинг хонадонида йиғилган кўпгина исроилликларни ҳамда Тавротни қироат қилиб,  мазмунини тушунтириб ва тутатқи куйдириб муқаддас хизматини бажараётган руҳонийлару левиларни кузата оларди (Чиқ. 30:34–38; Саҳ. 3:5–8; Қонун. 31:9–12). Қуйида, қадимги Исроил халқининг ва бизнинг замонамиздаги ҳақ топиниш ўртасидаги ўхшаш томонлар келтирилган.

Ўтмишда бўлганидай, бугунги кунда ҳам «нақадар яхшидир, ёқимлидир биродарлар бирга аҳил яшасалар» (Заб. 132:1). Бутун дунё бўйлаб, жуда кўп «имондошларимиз» яшайди (1 Бутр. 2:17). Жамоатларимизда Худонинг Каломи қироат қилиниб, маъноси тушунтирилади. Яҳова Ўз ташкилоти орқали йўл-йўриқларга бой дастурини тақдим этади. Қолаверса, шахсий ҳамда оилавий топинишда фойдаланишимиз учун мўл-кўл маънавий озуқамиз бор. Етакчи Кенгашнинг бир аъзоси шундай дея бўлишди: «Яҳованинг Каломи устида фикр юритиш, унинг мазмунини тушунишга кўмаклашиб, қалбимни маънан бойитади ва тасалли бахш этади». Дарҳақиқат, билим туфайли жонимиз завқланади (Ҳик. 2:10).

Бугунги кунда, Худонинг хизматчилари Унга маъқул келадиган ибодатларни ҳар куни қилишади. Шундай ибодатлар, Яҳова учун хушбўй ҳидли тутатқи кабидир (Заб. 140:2). Камтарлик ила қилаётган ибодатларимиз Тангри Яҳова учун қанчалик ёқимли эканини билиш, бизга қувонч бахш этмоқда!

Мусо пайғамбар: «Эй Раббимиз Худо, лутф-караминг бизга ёр бўлсин... ишларимизга барака бергин!» — деб ибодат қилган (Заб. 89:17). Яҳовага ғайрат ила хизмат қилганимиз сайин, У ишимизга баракалар ёғдиради (Ҳик. 10:22). Масалан, бошқаларга ҳақиқатни билиб олишларига кўмаклашишимиз мумкин. Эҳтимол, кўп йиллардан бери одамларнинг бефарқлиги, касаллик, ҳиссий изтироб ёки қувғинларга қарамай, хизмат қилаётгандирмиз (1 Салон. 2:2). Шундай бўлса-да, «Эгамизнинг жамолини» кўришдан маҳрум эмасмиз ва самовий Отамиз саъй-ҳаракатларимиздан ғоят мамнун!

Довуд яна шундай куйлаган: «Эй Худованд, Сен менинг насибамсан, косам оқи — Ўзингдирсан, тақдирим қуръаси — Сенинг қўлингда. Кўнгилли ерларга тушди марзаларим» (Заб. 15:5, 6, Туркия 1998). Довуд ўз «насибаси», яъни Яҳова билан яхши муносабатларга эга бўлгани ва Унга хизмат қилиш шарафи учун миннатдор эди. Биз ҳам унга ўхшаб, қийинчиликларни бошдан кечиришимиз мумкин, лекин шу билан биргаликда мўл-кўл маънавий баракаларга эгамиз! Шундай экан, келинг, ҳақ топинишдан лаззат олиб, Яҳованинг рамзий маъбадини қадрлайлик!

^ 6- х.б. «Қўриқчи минораси»нинг (рус) 1996 йил 1 июль 14–24- саҳ. қ.