Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ДЕКАБРЬ 2013

Ёдингиздами?

Ёдингиздами?

«Қўриқчи минораси» журналининг охирги сонларини диққат билан ўқидингизми? Унда, қуйидаги саволларга жавоб беришга уриниб кўринг-чи:

Исо қачон «қамоқдаги руҳларга хабар етказган»? (1 Бутр. 3:19)

Тирилганидан кейин муайян вақт ўтгач, Исо ёвуз руҳларга уларни кутаётган адолатли жазони эълон қилди (15.6., 23- саҳ.).

Исо қўйларни эчкилардан ажратгандай халқларни қачон ҳукм қилади? (Мат. 25:32)

Бу воқеа, сохта дин йўқ қилинганидан кейин, буюк қайғу пайтида Исо халқларни ҳукм қилиш учун келганида содир бўлади (15.7., 6- саҳ.).

Бегона ўтлар ҳақидаги масалда эслаб ўтилган қонунбузарлар қачон йиғлаб тишларини ғижирлатишади? (Мат. 13:36, 41, 42)

Буюк қайғу пайтида улар йўқ қилинишдан қочиб қутула олмасликларини тушунишганда шундай қилишади (15.7., 13- саҳ.).

Исонинг ишончли ва ақлли хизматкор ҳақидаги сўзлари қачон амалга ошди? (Мат. 24:45–47)

Бу сўзлар мил. 33- йил Ҳосил байрамида эмас, балки 1914- йилдан сўнг амалга ошишни бошлади. 1919- йили бу хизматкор уйидагилар, яъни маънавий озуқани олаётган барча масиҳийлар устидан тайинланди (15.7., 21–23- саҳ.).

Исо ишончли хизматкорга бор мол-мулкини қачон ишониб топширади?

Бу, келажакда, буюк қайғу пайтида, ишончли хизматкор самовий мукофотини олганда содир бўлади (15.7., 25- саҳ.).

Баъзи шахслар ёмон ёки аҳамиятсиз бўлгани учун уларнинг исмлари Муқаддас Китобда қайд этилмаганми?

Биз бундай хулоса қилмаслигимиз керак. Зеро Муқаддас Китобда исмлари тилга олинмаган одамларнинг баъзилари яхши, баъзилари ёмон бўлган (Рут 4:1–3; Мат. 26:18). Садоқатли фаришталардан эса фақатгина иккитасининг исми ёзилган (bp138, 10- саҳ.).

Заксенхаузен концлагеридаги 230 нафар Яҳованинг Шоҳидлари Худонинг мададидан ташқари яна нима туфайли ўлим юришидан омон қолишган?

Очлик ва касаллик дастидан кучсизланиб қолишган бўлса-да, улар бир-бирига далда бериб, тўхтамай юришга чорлашган (15.8., 18- саҳ.).

Исроилликларнинг Иордан дарёсидан ўтиб, ваъда қилинган юртга киришгани ҳақидаги воқеадан биз қандай далда оламиз?

Дарё қирғоғидан тошаётган бўлса ҳам, Яҳова оқаётган сувларни тўхтатиб, халқига ўтишга имкон яратган. Бу уларнинг имонини ҳамда Яҳовага бўлган ишончини мустаҳкамлаган. Бугунги кунда биз ҳам бу воқеадан далда оламиз (15.9., 16- саҳ.).

Муқаддас Китобда ранглар тез-тез тилга олингани нимадан далолат беради?

Муқаддас Китобда ранглар тилга олингани, Парвардигоримизнинг донолигидан далолат беради. Зеро ранглар ҳиссиётларимизга таъсир қилиб, муҳим тушунчаларни эслаб қолишимизга ёрдам беришини У билади (bp140, 14–15- саҳ.).

Михо 5:5 да айтилган йўлбошчилар ва раҳнамолар ҳақидаги башорат бизнинг вақтимизда қандай амалга ошди?

Михо 5:5 да айтилган «етти йўлбошчи» ва «саккиз раҳнамо», бугунги кунда жамоат оқсоқолларини англатади. Улар Худонинг халқини келажакдаги ҳужумга тайёрлашади (15.11., 20- саҳ.).