Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ДЕКАБРЬ 2013

Турмуш ўртоғингиз ҳаётдан кўз юмса

Турмуш ўртоғингиз ҳаётдан кўз юмса

МУҚАДДАС КИТОБДА эрларга: «Ўз хотинингизни ўзингизни севгандай севинг»,— деб маслаҳат берилган. Шунингдек, хотинлар ҳам: «Эрини чуқур ҳурмат қилсин»,— деб айтилган. Улар «иккаласи бир тан» бўлиб, ҳар бири ўз вазифасини бажариши керак (Эфес. 5:33; Ибт. 2:23, 24). Вақт ўтган сайин, эру хотин бир-бирига кўпроқ боғланиб, ўзаро меҳр-муҳаббати ошади. Бу муносабатларни, ёнма-ён ўсаётган икки дарахтнинг илдизлари билан таққосласа бўлади. Бахтли турмуш ўртоқларнинг ҳис-туйғулари ҳам шу илдизлар каби бир-бирига чирмашиб кетади.

Аммо эр ёки хотин вафот этса-чи? Унда ҳаёт давомида мустаҳкам бўлган ришталар узилади. Оқибатда бева қолган киши руҳан изтироб чекиб, ўзини ёлғиз ҳис қилади. У ҳатто жаҳли чиқиб, ўзини айблаши мумкин. Турмушга чиқиб, эри билан 58 йил яшаган Диёра *, умр йўлдошидан жудо бўлган кўпларни танирди. Лекин ўзининг эри вафот этгач, у шундай деган: «Мен бу туйғуни сира тушунмаган эканман. Ўзингиз бошдан кечирмасангиз, тушуна олмас экансиз».

ЧЕКСИЗ КЎРИНГАН ИЗТИРОБ

Айрим тадқиқотчилар, инсонга ҳеч нарса, севикли турмуш ўртоғидан жудо бўлгандан кўра кўпроқ азоб бермаслигини тан олишади. Ёлғиз қолганлардан кўпи бу фикрга қўшилади. Мадинанинг эри вафот этганига анча йил бўлди. У эри билан 25 йил бирга яшаб, бева қолганидан кейин ўзининг ҳис-туйғуларини шундай сўзлар билан ифодалаган: «Мен худди майиб бўлиб қолгандекман».

 Сурайё, умр йўлдошидан жудо бўлган кишининг йиллар давомида қайғу чекиб юриши оқилона эмас, деб ўйларди. Бироқ, унинг 38 йил бирга яшаган эри вафот этди. Энди, орадан 20 йил ўтиб, у: «Мен ҳар куни у ҳақда ўйлайман»,— дейди. У турмуш ўртоғини шунчалик соғинадики, тез-тез кўзидан ёш оқиб туради.

Умр йўлдошидан айрилиб қолиш инсонга узоқ вақт азоб келтириши Муқаддас Китобда тан олинади. Сора вафот этганда, унинг эри Иброҳим «аза тутиб, йиғлаган» (Ибт. 23:1, 2). Марҳумлар тирилишига ишонган бўлса ҳам, Иброҳим севимли хотинини йўқотгани учун ич-ичидан қайғурган (Иброн. 11:17–19). Ёқуб ҳам, умр йўлдоши Роҳила ҳаётдан кўз юмганидан сўнг, уни анчагача эслаб юрган. У ўғилларига марҳум аёли тўғрисида меҳр ила гапирган (Ибт. 44:27; 48:7).

Муқаддас Китобдаги бу мисоллардан қандай сабоқ олсак бўлади? Турмуш ўртоғидан жудо бўлганлар йиллар давомида изтироб чекишади. Баъзан хафа бўлиб кўз ёш тўкишса, биз уларни заиф деб ҳисобламаслигимиз керак. Аксинча, айрилиқдан азоб чекишаётганини тушунишимиз лозим. Эҳтимол, узоқ вақт мобайнида уларга ҳамдардлик кўрсатиб, далда беришимиз зарур бўлар.

БУГУНГИ КУН БИЛАН ЯШАШ

Бева қолганлар яна осонликча турмуш қурмагандек яшаб кетавермайди. Йиллар давомида эр, хотини тушкунликка тушса, қай йўсин унга далда беришни ва руҳини кўтаришни билади. Агар эр ҳаётдан кўз юмса, хотини унинг меҳру муҳаббатидан жудо бўлади. Шунга ўхшаб, хотин ҳам вақт ўтган сайин эрини қандай хотиржам ва бахтиёр қилишни билади. Эр учун, хотинининг меҳр ила силаб-сийпаши, тасалли берадиган сўзлари ҳамда эҳтиёжларини инобатга олиши ҳеч нарсага тенг келмайди. Мабодо хотин вафот этса, эр ўзини ёлғиз ҳис этиб қолади. Шунинг учун, умр йўлдошидан жудо бўлган инсон келажакка умидсизлик ва қўрқув билан қарайди. Муқаддас Китобнинг қайси маслаҳатлари уларга ўзларини бехатар ва хотиржам ҳис қилишига ёрдам беради?

Худо сизга бугунги кун билан яшаб, айрилиқ азобига дош беришга кўмаклашади

«Зинҳор эртанги кун учун ташвишланманглар, чунки эртанги куннинг ўз ташвишлари бўлади. Ҳар бир куннинг ўзига яраша муаммолари бор» (Мат. 6:34). Гарчи Исонинг бу сўзлари хусусан моддий эҳтиёжларга тегишли бўлса-да, аммо бу маслаҳат умр йўлдошидан жудо бўлганларнинг аксариятига айрилиқ изтиробига дош беришга кўмаклашади. Хотини вафот этганидан кейин бир неча ой ўтиб, Карим исмли бир бева киши шундай деб ёзган эди: «Манзурани ҳали ҳам жуда соғинаман ва баъзида бу соғинч тобора кучаяди. Лекин менимча бу табиий туйғу бўлиб, вақт ўтиши билан дард ҳам охир-оқибат камаяди».

Чиндан ҳам, «вақт ўтиши билан» Карим дош бера олди. У буни қандай уддалади? «Яҳованинг мадади ила мен бугунги кун билан яшаяпман»,— дейди у. Карим изтироб ҳиссига таслим бўлмади. Унинг дарди бир кечанинг ичида йўқ бўлиб кетмади, лекин уни эзиб ҳам юбормади. Борди-ю, сиз ҳам турмуш ўртоғингиздан айрилиб қолган бўлсангиз, бугунги кун билан яшаб, жудолик азобини енгишга ҳаракат қилинг. Ахир, эртанги кун сиз учун қанчалик хайрли ва далдали бўлишини билмайсиз-ку!

 Ўлим Яҳованинг азалий ниятига кирмаган. Аксинча, бу «Иблиснинг ишлари»дан биридир (1 Юҳан. 3:8; Рим. 6:23). Шайтон одамларни қул қилиб, умиддан маҳрум этиш мақсадида ўлимдан ва ўлим қўрқувидан фойдаланади (Иброн. 2:14, 15). Кимдир ҳозир ва ҳатто Худонинг янги дунёсида ҳақиқий бахтга ва мамнуниятга эришиш умидини йўқотса, Шайтон бундан ҳузур қилади. Турмуш ўртоғидан жудо бўлган инсоннинг тушкунликка тушиши, Шайтоннинг исёни ва Одаматонинг гуноҳи дастидан содир бўлади (Рим. 5:12). Яҳова эса Шайтоннинг даҳшатли қуролини — ўлимни йўқ қилиб, у етказган зарарни бутунлай бартараф этади. Шунда кўплар, жумладан турмуш ўртоғидан жудо бўлганлар ҳам, Шайтон фойдаланаётган қўрқувдан озод бўлишади.

Ер юзида яшаш учун тирилганларни олсак, уларнинг ўзаро муносабатларида катта ўзгаришлар бўлади. Масалан ота-она, бобо-буви ва бошқа аждодлар тирилиб, ўз фарзандлари ва неваралари билан бирга мукаммалликка эришганларида нима юз бериши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Қарилик оқибатлари бутунлай йўққа чиқади. Ўшанда ёш авлод ўз аждодларига ҳозиргидан кўра бошқачароқ муносабатда бўлармикан? Наҳотки бундай ўзгаришлар инсоният оиласи яхшиланишига ҳисса қўшмаса?

Тирилганлар, шу жумладан умр йўлдошидан жудо бўлганлар борасида кўпдан-кўп саволлар туғилиши мумкин? Саддуқийлар, бир неча марта эрга тегиб, бева қолган аёл ҳақида савол кўтаришган эди (Луқо 20:27–33). Марҳумлар  тирилганда, уларнинг ўзаро муносабатлари қанақа бўлар экан? Бу бизга қоронғу ва биз билмаган масалалар бўйича тахмин қилиб, ташвишланишимиз мақсадга мувофиқ эмас. Бу масалада биз Худога таянишимиз керак. Шуниси аниқки, келажакда Яҳова нимаики қилса, ҳаммаси яхшиликка олиб келади. Бундан қўрқиш керак эмас, балки умид билан кутиш лозим.

ТИРИЛИШ УМИДИ— ТАСАЛЛИ МАНБАИ

Худонинг Каломидаги энг равшан таълимотлардан бири, ҳаётдан кўз юмган яқинларимизнинг тирилиши ҳақидадир. Ўтмишда содир бўлган тирилишлар тўғрисида Муқаддас Китобда баён этилгани шуни кафолатлайдики, «мозорларда бўлган ҳамма, унинг [Исонинг] овозини эшитиб чиқадилар» (Юҳан. 5:28, 29). Ўша вақтда тириклар, ўлим исканжасидан халос бўлганларни кутиб олишдан хурсанд бўлишади. Бошқа томондан, тирилганлар ўзларини қанчалик бахтиёр ҳис қилишини ақлимизга сиғдира олмаймиз.

Марҳумлар тирилганда ер юзи чексиз қувончга тўлади. Бир вақтлар ҳаётдан кўз юмган миллионлаб инсонлар яна тириклар орасига қайтишади (Марк 5:39–42; Ваҳ. 20:13). Келажакда юз берадиган бу мўъжиза ҳақида ўйлаш, севган яқинларидан айрилиб қолганларга тасалли бахш этади.

Тирилиш юз берганидан кейин бирон кимда ғам чекиш учун жиддий сабаб бўладими? Муқаддас Китоб бу саволга «йўқ» деб жавоб беради. Ишаё 25:7 да айтилишича, Яҳова «ўлимни бутунлай ютиб юборади». Бу дегани, ўлимнинг қайғули оқибатлари тамомила йўқ қилинади, зеро: «Худо ҳамманинг кўз ёшларини артиб қўяди!» — деб башорат қилинган (Ишаё 25:8). Агар умр йўлдошингиздан айрилиб ғам чекаётган бўлсангиз, тирилиш — қувонишингиз учун жиддий сабаб бўлади.

Янги дунёда Худо қандай ишлар қилишини ҳеч бир инсон охиригача тушунмайди. Яҳова шундай дейди: «Осмон ердан қанчалик баланд бўлса, Менинг йўлларим ҳам, ўйларим ҳам, сизларнинг йўлларингиз, ўйларингиздан шунчалик баланддир» (Ишаё 55:9). Исонинг бўлажак тирилиш ҳақидаги ваъдаси, худди Иброҳим каби Яҳовага ишонишимизга имконият беради. Ҳозир барча масиҳийлардан, Худо талаб қилаётган нарсани  бажариш кутилади. Шунда улар, тирилганлар билан биргаликда «келажак замонада яшаш» шарафига муяссар бўлишади (Луқо 20:35).

УМИД ҚИЛИШ УЧУН АСОС

Қўрқиб яшагандан кўра, умидни ривожлантиринг. Инсон назарида келажак — қоронғу. Яҳова эса бизга ажойиб умид бахш этяпти. Гарчи У бизнинг эҳтиёж ва истакларимизни қай тарзда қондиришини аниқ билмасак-да, бу Ундан шубҳаланишимизга асос бўлмайди. Ҳаворий Павлус шундай деб ёзган эди: «Одам кўриб турган нарсага умид қилса, буни умид деб бўлмайди. Ахир киши бирор нарсани кўриб турса, унга умид боғлайдими? Лекин агар кўрмаётган нарсага умид боғласак, сабр-бардош билан кутамиз» (Рим. 8:24, 25). Худонинг ваъдаларига қаттиқ умид қилиш, сабр-бардошли бўлишингизга кўмаклашади. Сабр-бардошли бўлганингиз туфайли эса ўша ажойиб келажакни ўз кўзингиз билан кўрасиз. Ўшанда Яҳова сизни «кўнглингиздаги орзуларингизга етказади». Ҳа, У «жамики жонзотнинг истагини қондиради» (Заб. 36:4; 144:16; Луқо 21:19).

Яҳованинг келажак ҳақидаги ваъдаларига таяниш чексиз қувонч бахш этади

Исонинг вафот этиш вақти яқинлашганда, унинг ҳаворийларини ҳаяжон босган эди. Ўшанда Исо уларга шундай сўзлар билан тасалли берган: «Юрагингиз сиқилмасин. Худога ҳамда менга ишонинг». Кейин у давом этиб: «Сизларни етим қолдирмайман, албатта олдингизга қайтаман»,— деган (Юҳан. 14:1–4, 18, 27). Исонинг сўзлари мойланган издошларига асрлар мобайнида умид ва тасалли бахш этиб келган. Шунга ўхшаб, ҳаётдан кўз юмган яқинларининг тирилишини интизорлик билан кутаётганлар ҳам зинҳор умидларини узмасин. Яҳова ҳамда Унинг Ўғли бундайларни сира ташлаб қўймайди. Сиз бунга амин бўлишингиз мумкин!

^ 3- х.б. Исмлар ўзгартирилган.