Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) НОЯБРЬ 2013

Бошқаларга қандай ёрдам бера оламиз?

Бошқаларга қандай ёрдам бера оламиз?

«САЙЛОВ пайтида номзодлар орасида бахс-мунозара юзага келиб, зўравонлик авж олгани сабабли, мингларча Яҳованинг Шоҳидлари ўз уйларини ташлаб қочишган эди,— деб бўлишди бир ривожланаётган мамлакатда яшовчи Франсуа исмли оқсоқол.— Ўшанда озиқ-овқат ва дори-дармон етишмай қолган, топилганда ҳам роса қиммат бўлган. Банклар ёпиқ, банкоматлар эса бўм-бўш ёки умуман ишламасди».

Филиалда хизмат қилаётган биродарлар, уйларини тарк этиб, бутун мамлакат бўйлаб Йиғилиш Залларида тўпланган имондошларини керакли маблағ ва зарурий нарсалар билан дарҳол таъминлай бошлашди. Тўқнашаётган томонлар йўлларни бетон блоклар билан тўсиб қўйишган бўлса ҳам, улар Яҳова Шоҳидларининг қатъий бетарафликни эгаллашганини билиб, одатда филиалнинг юк машиналарини ўтказиб юборишарди.

«Йиғилиш Залига кетаётганимизда, снайперлар машинамизга ўт очишди,— дейди Франсуа.— Лекин ўқлар бизга тегмай ўтиб кетди. Қўлида қурол ушлаб биз томонга югуриб келаётган бир аскарни кўриб, биз машинани орқага бурдик ва тезлик билан филиалга қайтиб кетдик. Биз тирик қолганимиз учун Яҳовадан миннатдор эдик. Эртасига ўша Йиғилиш Залидан 130 та биродар бехатар жойга етиб келишди. Улардан айримлари филиалга келишди ва қийинчилик даври ўтиб кетгунча биз уларга маънавий ҳамда моддий тарафлама ғамхўрлик қилиб турдик».

«Кейинроқ, бутун мамлакатдан биродарлар филиалга кўплаб хатлар юбориб, миннатдорчилик билдиришди,— деб айтади Франсуа.— Биродарлар ҳар ёқдан келиб, ёрдам қўлини чўзишгани уларнинг Яҳовага бўлган ишончини мустаҳкамлаган эди».

Ҳа, бирон имондошимиз табиат ёки инсон томонидан етказилган фалокатдан азоб чекса, биз унга: «Эсон-омон бориб, исининг ва қорнингизни тўйғазинг»,— демаймиз (Ёқб. 2:15, 16). Аксинча, биз унга моддий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Милодий биринчи асрда ҳам, очарчилик бўлиши ҳақида эшитибоқ, «шогирдларнинг ҳар бири ўз имкониятига қараб, Яҳудияда яшовчиларга ёрдам жўнатишга қарор қилишган эди» (Ҳавор. 11:28–30).

Биз Яҳованинг хизматчилари эканмиз, одамларга моддий ёрдам кўрсатишга ғайрат қиламиз. Бироқ, одамларнинг маънавий эҳтиёжлари ҳам бор (Мат. 5:3). Бундай эҳтиёж борлигини билишсин ва уни қондириш учун керакли чоралар кўришсин дея, Исо ўзининг издошларига шогирд тайёрлашни амр этган (Мат. 28:19, 20). Бу топшириқни бажариш учун ҳар биримиз кўпгина вақт, куч ва маблағ сарфлаймиз. Ташкилот сифатида, биз моддий ёрдам кўрсатиш учун хайр-эҳсонлардан фойдаланамиз, аммо хайр-эҳсонлар авваламбор Шоҳлик манфаатлари ва хушхабарни ваъз этиш фаолияти олға сурилишига ишлатилади. Ахир, бу билан биз Худони ва яқинларимизни севишимизни намоён этамиз (Мат. 22:37–39).

Яҳова Шоҳидларининг умумжаҳон фаолиятини қўллаб-қувватлаётган кишилар, уларнинг хайр-эҳсонлари тўғри ва самарали ишлатилаётганига амин бўлишлари мумкин. Сиз ҳам биродарларингизнинг оғирини енгил қилишга ўз ҳиссангизни қўшгингиз келяптими? Шогирд тайёрлаш ишини қўллаб-қувватлашни хоҳлайсизми? У ҳолда, «яхшилик қилиш қўлингиздан келса, муҳтожлардан ёрдамингизни аяманг» (Ҳик. 3:27).