Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ОКТЯБРЬ 2013

Хизмат қилишга хоҳиш билдирганлар. Филиппинда

Хизмат қилишга хоҳиш билдирганлар. Филиппинда

БУНДАН тахминан ўн йил олдин, 30 ёшларда бўлган эр-хотин Грегорио ва Марилу, Филиппиннинг Манила шаҳрида кашшоф бўлиб хизмат қилиб юришган. Ишлари кўп вақт талаб қилса-да, улар кашшофликни уддалашга ҳаракат қилишарди. Кейинчалик Марилуга ўзи ишлаган банкда бошқарувчилик лавозимини таклиф қилишди. Марилу шундай деб бўлишди: «Даромадли ишимиз билан бекаму кўст яшай олардик». Эр-хотиннинг ишлари юришиб кетгани учун улар орзуларини амалга оширмоқчи бўлишди. Улар Маниладан тахминан 19 км шарқда жойлашган сокин ҳудудда уй қурмоқчи бўлишди. Битта корхона билан шартнома тузиб, улар бу қурилиш лойиҳаси учун ўн йил давомида ойма-ой пул ўтказишга келишиб олишди.

«МЕН ЯҲОВАДАН НАРСА ЎҒИРЛАГАНДАЙ БЎЛДИМ»

Марилу шундай деб бўлишди: «Менинг янги ишим жуда кўп вақтимни ва кучимни оларди. Оқибатда маънавий ишларга иштиёқим сусайиб қолди. Мен Яҳовадан нарса ўғирлагандай бўлдим». Сабабини у шундай дея тушунтирди: «Яҳовага хизмат қилиш учун аввалгидай кўп вақт ажратолмасдим». Оғир аҳволга тушиб қолишганини пайқаб, Грегорио ва Марилу ҳаётларида нима биринчи ўринда эканлиги ҳақида гаплашиб олишга қарор қилишди.  Грегорио шундай дейди: «Бирон нарсани ўзгартириш кераклигини тушунардик, лекин нима қилишни аниқ билмасдик. Ҳали фарзандимиз йўқ экан, қандай қилиб Яҳованинг хизматида янада ғайрат ила иштирок этишимиз мумкинлигини муҳокама қилдик. Биз Яҳовага ибодат қилиб, йўл-йўриқ сўрадик».

Улар ваъзгўйларга катта эҳтиёж бўлган жойда хизмат қилиш ҳақида бир нечта нутқ эшитишди. Грегорио шундай дейди: «Яҳова бу нутқлар орқали ибодатларимизга жавоб берганини ҳис қилдик». Улар тўғри қарор чиқаришга жасорат топиш учун ибодатда Худодан кучли имон сўрашди. Улар учун қурилаётган уйнинг лойиҳасини бекор қилиш жуда қийин бўлган эди. Ахир улар уч йиллик ҳақини тўлаб қўйишган эди-ку. Энди улар нима қилишар экан? Марилу шундай деб бўлишди: «Агар шартномани бекор қилсак, шунча тўлаган пулимиздан айрилиб қоламиз. Аммо биз бунга, Яҳованинг ёки ўзимизнинг хоҳишимизни биринчи ўринга қўйиш ўртасидаги танловдек қарадик». Ҳаворий Павлуснинг «ҳамма нарсани йўқотгани» ҳақидаги сўзларини ёдда тутиб, улар қурилиш лойиҳасини бекор қилиб, ишларидан бўшаб кетишди ва мол-мулкини сотиб, Маниладан тахминан 480 км жанубда жойлашган, Палаван оролидаги олис қишлоққа кўчиб ўтишди (Филип. 3:8).

 «СИРЛАРИНИ ЎРГАНИШДИ»

Кўчиб ўтишдан олдин Грегорио ва Марилу оддий ҳаёт кечиришга тайёр бўлиш учун ўзларини синаб кўришди. Бироқ, манзилга етиб бормагунча, у ерда ҳаёт қанчалик содда бўлишини улар хаёлига ҳам келтиришмаган. «Биз донг қотиб қолдик»,— дейди Марилу. — «У ерда ҳеч қандай қулайлик ва ҳатто электр токи ҳам йўқ эди. Овқатни плитада эмас, балки ўтин ёриб, ўчоқда пиширишга мажбур бўлдик. Мен сайр қилишга, кўчада овқатланишга ва қолаверса, барча шаҳар қулайликларига кўникиб қолган эканман». Шундай бўлса-да, бу жуфтлик нима учун кўчиб ўтишганини ва бу учун қанча ўзгаришлар қилишганини бир-бирига эслатиб туришарди. Марилу шундай дейди: «Ҳозир мен гўзал табиат ва тунги осмонда чарақлаб турган юлдузларни томоша қилишдан завқланаман. Энг муҳими эса, биз ваъз қилган одамларнинг бахтиёр чеҳраларини кўриш, менга қувонч бахш этади. Бу ерда хизмат қилиб, биз қаноат қилишнинг “сирларини ўргандик”» (Филип. 4:12).

«Одамларнинг маънан ўсаётганини кўриш шу қадар қувонч келтирар эканки, бунга ҳеч нарса тенг кела олмайди. Бизнинг ҳаётимиз ҳар қачонгидан кўра мазмунлироқ бўлганини ҳис қиляпмиз» (Грегорио ва Марилу).

Грегорио шундай деб бўлишди: «Биз кўчиб келганимизда, бу ерда атиги тўртта Яҳованинг Шоҳиди бор эди. Улар менинг ҳар ҳафта нутқлар билан чиқишни бошлаганимдан ҳамда гитарамни чалиб, Яҳовани тараннум этадиган қўшиқларни куйлаганимдан жуда хурсанд эдилар». Бир йил ичида бу жуфтликнинг кўзи ўнгида кичик бир гуруҳ, 24 кишидан иборат жамоатга айланди. Грегорио шундай дейди: «Жамоатимизнинг бизга кўрсатган севгиси, юрагимизга илиқлик бахш этди». Ўша олис ҳудудда олти йилдан зиёд вақт хизмат қилишганини эслаб, бу эру хотин шундай фикр билдирди: «Одамларнинг маънан ўсаётганини кўриш шу қадар қувонч келтирар эканки, бунга ҳеч нарса тенг кела олмайди. Бизнинг ҳаётимиз ҳар қачонгидан кўра мазмунлироқ бўлганини ҳис қиляпмиз».

«МЕН “ТАТИБ КЎРИБ”, ЯҲОВА ЯХШИ ЭКАНИНИ БИЛДИМ!»

Филиппинда, ваъзгўйларга катта эҳтиёж бўлган ҳудудларга кўчиб ўтган 3 000 га яқин биродару опа-сингиллар бор. Улардан 500 таси турмушга чиқмаган опа-сингиллар. Мисол учун Каренни олайлик.

Карен

Кареннинг ёши 20 ларда, у Кагаян вилоятининг Баггао шаҳрида ўсиб-улғайган. У ҳали ўсмир бўлатуриб, хизматини кенгайтириш ҳақида тез-тез ўйларди. Карен қуйидагича сўзлаб берди: «Вақт оз қолганини ва ҳар турли одамлар Шоҳлик ҳақидаги хабарни эшитиши кераклигини билиб, мен ваъзгўйларга катта эҳтиёж бўлган жойларда хизмат қилишни хоҳлардим». Оила аъзоларидан айримлари уни узоқларга бориб ваъз қилишдан кўра, олий маълумотли бўлишга ундаган бўлса ҳам, Карен Яҳовага ибодат қилиб, йўл-йўриқ сўради. У олис ерларда хизмат қилганлар билан суҳбатлашди. Ёши 18 га тўлганда, у уйидан қарийб 64 км нарида жойлашган ҳудудга кўчиб ўтди.

Карен қатнаган кичик жамоатнинг ҳудуди, Филиппин денгизи соҳилидаги тоғли жойда эди. Карен шуларни эслайди: «Баггаодан янги жамоат йиғилишларига қатнаш учун биз уч кун йўл юрардик. Биз тоғлардан ошиб ўтиб, 30 мартадан кўп дарёларни кечиб ўтардик». У шундай деб давом этади: «Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётганлардан баъзиларининг уйига етиб бориш учун мен олти соат йўл юрардим ва ўша ерда тунаб, эртасига яна олти соат йўл босиб уйга кетардим». Бунга шунча куч сарфлаш арзийдими? Карен кулимсираб, шундай дейди: «Баъзида оёқларим зирқираб оғрийди, аммо мен камида 18 киши билан Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказишга муваффақ бўлдим. Мен “татиб кўриб”, Яҳова яхши эканини билдим!» (Заб. 33:9).

«МЕН ЯҲОВАГА ТАЯНИШНИ ЎРГАНДИМ»

Сукхи

Америка Қўшма Штатларида яшовчи, ёши 40 ларда бўлган, турмушга чиқмаган Сукхини, Филиппинга кўчиб ўтишга нима ундади? 2011- йили туман анжуманига борганда, у бир эру хотиннинг интервьюсини эшитди. Улар ваъзгўйлик ишида ёрдам бериш учун Мексикага кўчиб борамиз деб, кўп нарсаларини сотишгани ҳақида айтиб беришганди. «Ўша интервью мени илгари хаёлимга келмаган мақсадлар ҳақида ўйлашга чорлади»,— деб айтади Сукхи. Асли ҳиндистонлик бўлган Сукхи, Филиппинда яшовчи Панжоб халқига ёрдам бериш кераклигини билиб, ўша ерга боришга қарор қилди. У бирор қийинчиликка дуч келдими?

«Нимани сотиб юбориш, нимани эса олиб қолишни ҳал қилиш бунчалик қийин бўлишини ҳеч ўйламаган эканман»,— деб бўлишди Сукхи. «Мен 13 йил давомида ўз хонадонимда қулай шароитда яшаганимдан кейин, ота-онамникига кўчиб ўтдим ва ноқулай шароитда яшашга кўникдим. Бу осон  эмасди, лекин мен фурсатдан фойдаланиб, оддий ҳаёт кечиришни ўргандим». Филиппинга кўчиб ўтгандан кейин у қанақа қийинчиликларга дуч келди? «Ҳашаротлардан қўрқишим ва уйимни қўмсашим, мен учун энг оғир синов бўлди. Мен Яҳовага ҳар қачонгидан кўра кўпроқ таянишни ўргандим!» Шунча уриниш арзирмиди? Сукхи юзида табассум ила шундай дейди: «Яҳова бизга: “Мени синаб кўринглар [...] Сизларга марҳаматимни сероб қилиб ёғдираман”,— деяпти. Мен ижарага олган уйнинг эгаси: “Қачон қайтиб келасиз? Сизга кўп саволим бор”,— деганида, мазкур сўзлар ҳақ эканига амин бўлдим. Маънан оч инсонларга ёрдам бера олиш менга катта қувонч ва мамнуният бахш этяпти!» (Мал. 3:10). Сукхи шундай деб давом этади: «Кўчиб ўтишга қарор қилиш чиндан ҳам қийин. Мен бундай қилганимдан кейин, Яҳова менга қанчалик ғамхўрлик қилаётганини кўриб, қойил қолдим».

«МЕН ҚЎРҚУВНИ ЕНГИБ ЎТДИМ»

Ёши 30 ларда бўлган, Сима исмли уйланган биродаримиз, катта маош тўланадиган иш топиш ниятида Филиппиндан Осиёнинг жануби-ғарбидаги мамлакатга кўчиб кетган эди. Аммо Сима туман нозири ва Етакчи Кенгаш аъзосининг нутқларини тинглагач, Яҳовани биринчи ўринга қўйишни мақсад қилди. «Лекин шундай яхши ишимни ташлаб кетиш ҳақида ўйласам, юрагим оғрирди»,— дейди Сима. Шунга қарамасдан у ишдан бўшаб, Филиппинга қайтди. Бугунги кунда Сима ва унинг хотини Хайди, мамлакатнинг жанубида жойлашган Давао-дель-Сурда хизмат қилишмоқда. Бу ердаги ҳудуд катта бўлгани учун ваъзгўйларга эҳтиёж бор. «Орқага қараб ҳеч ҳам афсусланмайман»,— дейди Сима.— «Ишимни йўқотиш қўрқувини енгиб, Яҳовани биринчи ўринга қўйишга муваффақ бўлганимдан хурсандман. Яҳовага яхшисини беришдан мамнуният ҳис этишга ҳеч нарса етмайди!»

Сима ва Хайди

«БУ БИЗГА МАМНУНИЯТ БАХШ ЭТАДИ!»

Эр-хотин Рамило ва Жульет тахминан 30 ёшларда бўлиб, кашшофлик хизматида иштирок этишмоқда. Уйларидан қарийб 30 км узоқликда бўлган жамоатга ёрдам кераклигини эшитиб, улар имондошларини қўллаб-қувватлашга қарор қилишди. Шундай қилиб, ёмғир ёки иссиқ бўлишига қарамасдан, улар ҳар ҳафта йиғилишларга бориш ва ваъзгўйлик қилиш учун мотоциклга миниб, узоқ йўл босиб ўтишарди. Гарчи ўнқир-чўнқир йўллардан юриш ҳамда осма кўприкдан ўтиш осон бўлмаса-да, улар хизматларини кенгайтира олганларидан бахтиёр эдилар. Рамило шундай деб бўлишди: «Мен ва хотиним 11 та Муқаддас Китоб тадқиқини олиб борамиз! Албатта эҳтиёж бор бўлган жойда хизмат қилиш, қурбонликлар талаб қилади, аммо бу бизга мамнуният бахш этади!» (1 Кор. 15:58).

Жульет ва Рамило

Сиз, чет элда ёки ўз мамлакатингизда ваъзгўйларга эҳтиёж бор жойда хизмат қилишни хоҳлайсизми? Унда туман нозирига бу истагингиз ҳақида айтинг ҳамда «Илоҳий хизматимиз»нинг 2011- йил август ойидаги «“Македонияга” бориб ёрдам бера оласизми?» номли мақолани ўқиб чиқинг.

Кўпроқ билиш

БУГУНГИ КУНДА ТАНГРИ ЯҲОВАНИНГ ИРОДАСИНИ КИМ БАЖАРЯПТИ?

Кашшофлар учун қандай ўқув тадбирлар мавжуд?

Бутун вақтини Худо Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишга ва хизматини тўла адо этишга ўзини бағишлаганларга қандай махсус ўқув тадбирлар ташкиллаштирилган?