Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ОКТЯБРЬ 2013

Кўпроқ одамларни огоҳлантира оласизми?

Кўпроқ одамларни огоҳлантира оласизми?

20-асрнинг бошларида Сан-Францискодаги (АҚШ) қизғин ҳаёт тасвирланган «Маркет-стрит бўйлаб саёҳат» номли овозсиз фильм, томошабинларнинг диққатини тортган эди. Фильм ижодкорлари, пўлат арқон воситасида ҳаракатланадиган трамвайнинг олд қисмига қўл билан бошқариладиган камера ўрнатиб, гавжум кўчани суратга олишган. Фильмда извошлар, ўша вақтдаги автомобиль русумлари ва кундалик ташвишлар билан югуриб юрган харидору газета сотиб юрган болалар тасвирланган.

Ушбу фильм шуниси билан диққатга сазоворки, у 1906- йил апрель ойида суратга туширилган бўлса, ўша ойнинг 18- санасида шиддатли зилзила юз берган ва шаҳарнинг каттагина қисми вайронага айланиб, минглаб одамлар нобуд бўлган. Фильмдаги шоша-пиша ўтиб кетаётган одамларнинг чеҳралари бир неча кундан кейин йўқ бўлиб кетган. Фильм ижодкорларининг авлодидан бўлган Скот Майлз шундай деб бўлишди: «Фильмдаги ўша одамларни кўриб раҳмим келади. Олдинда қандай кулфат кутаётгани ҳатто уларнинг хаёлига ҳам келмаган. Уларга ёрдам бера олмаганидан одамнинг юраги ачишиб кетади».

1906- йилдаги зилзиладан бехабар қолган одамлар ва унинг натижасида юзага келган ёнғиндан шаҳар марказининг каттагина қисми вайронага айланган.

Бизнинг кунларда ҳам жиддий аҳамиятга эга бўлган воқеа кутилмоқда. Биз атрофдагиларга ёрдам бера олмаганимиздан кўнглимиз чўкади. Улар кундалик ташвишлар билан банд бўлиб, олдинда кутаётган кулфатга, яъни бу дунёнинг йўқ бўлиб кетишига умуман аҳамият беришмаяпти. Зилзила бўлишини олдиндан айтиш имконсиз бўлса-да, бироқ бизда ўзгаларни Яҳованинг ҳукм куни яқинлиги ҳақида огоҳлантириш фурсати бор. Эҳтимол бу учун сиз ҳар ҳафта уйма-уй юриб ваъз қилишга вақт ажратишингиз керак бўлар. Аммо кўпроқ одамларни огоҳлантириш учун яна нима қилса бўлади?

ИСО ҲЕЧ ҚАЧОН ФУРСАТНИ БОЙ БЕРМАГАН

Исо ҳеч қачон ўзини банд қилиб кўрсатмаганидан ўрнак олсак бўлади. У учратган одамига ваъз қилишга интиларди. Масалан, йўлда кетаётиб, у солиқчилар бошлиғига ёки кун ярмида дам олаётганида у қудуқ олдига келган бир аёлга ваъз қилган эди (Луқо 19:1–5; Юҳан. 4:5–10, 21–24). Ҳатто у ҳордиқ чиқаришга ажратган вақтидан ҳам воз кечиб, бошқаларга таълим беришга тайёр бўлган. Одамларга раҳми келгани учун, у ваъз қилишдан ҳам кўпроқ ёрдам бергиси келарди (Марк 6:30–34). Ҳа, Исо вақт зиқ эканини тушунган. Биз ундан қандай сабоқ олсак бўлади?

УЛАР ФУРСАТНИ ҒАНИМАТ ДЕБ БИЛИШАДИ

Мелика, қўриқланадиган кўп қаватли бинода истиқомат қилади. Қўшниларининг аксарият қисми  эса чет элдан келган талабалар. Бу талабаларнинг телефон рақамлари ҳеч қаерда қайд этилмаган ва исм-шарифларини қабулхонадаги рўйхатдан топиб бўлмасди. Мелика қабулхонада ёки лифтда улар билан маънавий мавзуда суҳбат қуриш фурсатини излайди. «Мен бу ерни шахсий ҳудудим, деб биламан»,— дейди у. Мелика ёнида ҳар хил тилларда адабиёт олиб юради ва кўпчилик ундан буклама ва журнал олиб туради. Бундан ташқари у одамларнинг эътиборини ташкилотимизнинг jw.org веб-сайтига қаратади. У бир неча киши билан Муқаддас Китоб тадқиқини бошлаган.

Сония ҳам учратган одамига ваъз қилишга ҳаракат қилади. У касалхонада ишлагани учун, ҳамкасбларига шоҳидлик беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Аввал у, ҳар бир инсоннинг эҳтиёжлари ва қизиқишларини билиб олади. Сўнг эса у тушлик пайтида биронта ҳамкасби билан холи қолганда маънавий мавзуда суҳбатни бошлайди. Натижада Сония иккита Муқаддас Китоб тадқиқини бошлашга муваффақ бўлди. У, шунингдек, танаффус пайтидан фойдаланиб, қабулхонада навбатда турган инсонларга ваъз қилишни режалаштирди.

ФУРСАТНИ ЙЎҚОТМАНГ

1906- йилдаги зилзиладан омон қолган бир киши шундай деб айтган эди: «Бу зилзила штатдаги ёки шаҳардаги энг даҳшатли воқеалардан бири бўлган». Лекин яқинлашиб келаётган «Худони танимаганлардан» ўч олиш куни олдида барча офатлар ҳеч нарса эмас (2 Салон. 1:8). Одамлар фикрлаш тарзини ўзгартириб, нажот топишсин деб, Яҳова Ўз шоҳидлари орқали уларни огоҳлантирмоқда (2 Бутр. 3:9; Ваҳ. 14:6, 7).

Кундалик ишларингиз билан банд бўлган пайтда учратган одамларингизга ваъз қилиш фурсатидан фойдаланяпсизми?

Сиз, одамларга қандай оғир кунларда яшаётганимизни кўришга ва худбинларча яшашдан воз кечиб, Яҳовани излашга ёрдам бериш имкониятига эгасиз (Заф. 2:2, 3). Шундай экан, ҳамкасбларингизга, қўни-қўшниларингизга ҳамда кундалик ишларингиз билан банд бўлган пайтда учратган одамларингизга ваъз қилиш фурсатидан фойдаланяпсизми? Кўпроқ инсонларни огоҳлантириш учун яна нима қилишингиз мумкин?