Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ОКТЯБРЬ 2013

Исонинг ибодатига мувофиқ йўл тутинг

Исонинг ибодатига мувофиқ йўл тутинг

Ота... Ўз ўғлингни улуғла, токи ўғлинг ҳам Сени улуғласин. ЮҲАН. 17:1

1, 2. Милодий 33- йили содиқ ҳаворийлари билан Фисиҳ байрамини нишонлагач, Исо нима қилганини тушунтириб беринг.

МИЛОДИЙ 33- йил Нисон ойининг 14- куни, кеч кирган эди. Исо ўртоқлари билан бирга Фисиҳ байрамини нишонлади. Бу байрам уларга, Худо ота-боболарини Мисрдаги қулликдан халос этганини эслатиб турарди. Аммо Исонинг содиқ шогирдларини келажакда «абадий халос этилиш» кутади. Эртаси куни уларнинг бегуноҳ Йўлбошчиси душманлар томонидан ўлдирилади. Бироқ бу ёмон иш яхшиликка айланади. Нега деганда, Исонинг тўккан қони одамзодга гуноҳ ва ўлимдан халос этилиш учун асос яратади (Иброн. 9:12–14).

2 Биз Исонинг қилган яхшилигини унутмаслигимиз учун, у ҳар йили Фисиҳ байрами ўрнига нишонланадиган бир маросимни уюштирди. Бу маросимда Исо хамиртурушсиз нонни синдириб, 11 та содиқ ҳаворийсига узатди ва уларга: «Бу, сизлар учун фидо қилинадиган танамни билдиради. Буни, мени эслаб туриш учун қилинглар»,— деди. Сўнг уларга бир коса қизил шароб узатиб: «Бу коса, сизлар учун тўкиладиган қоним асосида тузиладиган янги аҳдни англатади»,— деб айтди (Луқо 22:19, 20).

3. а) Исонинг ўлимидан сўнг қанақа катта ўзгариш юз берди? б) Юҳанно 17- бобда ёзилган Исонинг ибодати билан боғлиқ қандай саволлар устидан ўйлаб кўрсак бўлади?

3 Худо Исроил халқи билан тузган аҳд ўз поёнига етиб қолганди. Бунинг ўрнига, Яҳова билан Исонинг мойланган шогирдлари ўртасида тузилган янги аҳд кучга кириши керак эди. Исо ушбу янги ташкил топган халқнинг келажагини ўйлаб, жуда қайғураётганди. Исроилликларнинг аҳволи аянчли эди, чунки улар диний ва ижтимоий гуруҳларга бўлиниб, Худонинг муқаддас исмига иснод келтираётганди (Юҳан. 7:45–49; Ҳавор. 23:6–9). Исо эса, унинг издошлари  ўртасидаги ришталар мустаҳкам бўлишини ва улар якдилликда ҳаракат қилиб, Худонинг исмини улуғлашини истарди. Бунга эришиш учун Исо нима қилди? У самовий Отасига мурожаат қилиб, ёрдам сўради. Биз эса ушбу гўзал ибодатни ўқиш шарафига эгамиз (Юҳан. 17:1–26; очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.). Энди ўтмишга назар ташлаб, ўзимиздан: «Худо Исонинг ибодатига жавоб бердими?» — деб сўрашимиз мумкин. Шунингдек: «Мен бу ибодатга мувофиқ йўл тутяпманми?» — деган савол билан ўзимизни текшириб кўрсак бўлади.

ИСО УЧУН МУҲИМ БЎЛГАН НАРСАЛАР

4, 5. а) Исо ибодатининг бошида айтган сўзлардан биз нимани билиб олдик? б) Яҳова Исонинг ўз келажаги ҳақидаги илтижосига жавобан нима қилди?

4 Исо ярим кечагача гапириб, шогирдларига Худо тўғрисида бебаҳо билимларни очиб берди. Кейин у кўзларини осмонга тикиб, шундай дея ибодат қилди: «Ота, вақт-соат келди. Ўз ўғлингни улуғла, токи ўғлинг ҳам Сени улуғласин. Сен унга берган кишиларнинг барисига абадий ҳаётни ато этсин дея, унга бутун инсоният устидан ҳокимликни бердинг... Сен менга топширган ишни ниҳоясига етказиб, ер юзида Сени шарафладим. Энди бўлса Отажон, дунё яратилишидан аввал олдингда эга бўлган шарафни менга яна ато этгин» (Юҳан. 17:1–5).

5 Исо ибодатининг бошида айтган сўзлар, у учун нима муҳим бўлганини кўрсатиб турибди. У аввало самовий Отасининг улуғланиши ҳақида қайғурган. Бу унинг намунали ибодатда айтган илк сўзларига мувофиқдир, зеро Исо: «Эй Отамиз, исминг муқаддас бўлсин»,— деб ибодат қишни ўргатган (Луқо 11:2). Кейин у шогирдларига «абадий ҳаётни ато этиши» ҳақида қайғурган. Охирида Исо ўзи учун сўраб, шундай деган: «Отажон, дунё яратилишидан аввал олдингда эга бўлган шарафни менга яна ато этгин». Яҳова Ўзининг содиқ Ўғлига сўраганидан ҳам ортиғини берди. Натижада Исо барча фаришталарникидан ҳам «улуғроқ ном орттирди» (Иброн. 1:4).

ТАНҲО ҲАҚ ХУДОНИ ТАНИБ-БИЛИШ

6. Абадий ҳаётга эга бўлиш учун ҳаворийлар нима қилиши керак эди ва улар шундай йўл тутганини биз қаердан биламиз?

6 Исо ибодатида, абадий ҳаёт инъомига эга бўлиш учун нима қилишимиз кераклигини ҳам эслатиб ўтган (Юҳанно 17:3 ни ўқинг). Унинг сўзларига кўра, биз Худони ва Масиҳни «таниб-билишимиз» керак. Бунинг усулларидан бири — Яҳова ҳамда Унинг Ўғли тўғрисида имкон қадар кўпроқ билим орттиришдир. Худони таниб-билишнинг яна бир усули эса, У ҳақда билиб олганларимизни завқ билан қўллашдир. Ҳаворийлар айнан шундай йўл тутишгани Исонинг ибодатидан кўриниб турибди: «Менга берган сўзларингни уларга етказдим ва улар қабул қилишди» (Юҳан. 17:8). Аммо абадий ҳаётга эга бўлиш учун, улар доимо Худонинг сўзлари устидан мулоҳаза қилиб, кундалик ҳаётларида қўллашлари керак эди. Содиқ ҳаворийлар ер юзидаги ҳаётлари давомида бунга амал қилиб келишганми? Улар бундай йўл тутишгани шубҳасиз. Чунки уларнинг исмлари осмондаги янги Қуддус шаҳри пойдеворида 12 тош устига ўчмас қилиб ёзилган (Ваҳ. 21:14).

7. Худони «таниб-билиш» нимани англатади ва нега бу шунчалик муҳим?

7 Юнон тилини ўрганувчи олимларнинг фикрича, «таниб-билиш» деб таржима қилинган юнонча ибора «билим олишда давом этиш», деб таржима қилиниши ҳам мумкин. Демак, Худони таниб-билиш, У ҳақда борган сари кўпроқ билим орттиришни англатади. Бироқ, оламдаги энг буюк Шахсни таниб-билиш, Унинг фазилатларию ниятини тушунишдан кўра кўпроқ нарсани ўз ичига олади. Яҳовани таниб-билиш, У ва имондошлар билан кучли севги  ришталарини ривожлантиришни англатади. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Севмайдиган киши Худони танимаган, чунки Аллоҳнинг Ўзи севгидир» (1 Юҳан. 4:8). Шунингдек, Худони таниб-билиш, Унга итоат қилишни ўз ичига олади (1 Юҳанно 2:3–5 ни ўқинг). Яҳова билан таниш бўлиш нақадар катта шараф! Лекин Яҳудо Ишқариётнинг мисолидан кўриниб турганидек, бу қимматбаҳо муносабатларни йўқотиб қўйиш ҳеч гап эмас. Келинг, бу муносабатларни сақлаб қолишга бор кучимиз билан ҳаракат қилайлик. Шунда биз абадий ҳаёт инъомига эга бўлишимиз мумкин (Мат. 24:13).

«НОМИНГ ҲАҚҚИ»

8, 9. Исо ер юзидаги хизмати давомида аввало нима ҳақда қайғурган ва у қайси диний одатни рад этган?

8 Юҳанно 17- бобда ёзилган ибодатни ўқиган киши, Исо нафақат ёнида бўлган ҳаворийларини, балки бўлажак шогирдларини ҳам қаттиқ севганини аниқ кўради (Юҳан. 17:20). Аммо шуни тан олишимиз керакки, Исо аввало бизни қутқариш тўғрисида ўйламаган. Унинг асосий мақсади, ер юзидаги хизматининг бошидан охиригача, самовий Отасининг исмини муқаддас қилиб улуғлаш эди. Масалан, Исо Носира шаҳридаги синагогада ер юзига нима учун келганини тушунтираётиб, Ишаё пайғамбарнинг ўроғлиқ битигидан қуйидаги сўзларни ўқиб берганди: «Яҳова менга Ўз руҳини бериб, камбағалларга хушхабарни эълон қилиш учун мени танлади». Исо бу оятни ўқиб бераётиб, Худонинг исмини аниқ талаффуз этгани шубҳасиздир (Луқо 4:16–21).

9 Исо ер юзига келишидан анча олдин, яҳудий дин раҳбарлари халққа Худонинг исмини қўллашни тақиқлаб қўйишган эди. Исо, Муқаддас Китобга асосланмаган бундай одатни қатъиян рад этган, десак адашмаймиз. У душманларига шундай деганди: «Мен Отамнинг номидан келдим, аммо сизлар мени қабул қилмаяпсизлар. Борди-ю, бошқа кимса ўз номидан келганида, уни қабул қилган бўлардингиз» (Юҳан. 5:43). Ўлимидан бир неча кун аввал эса Исо: «Ота, исмингни улуғла»,— деб ибодат қилган (Юҳан. 12:28). Бу сўзлардан, Исо нима ҳақда кўпроқ ташвишлангани кўриниб  турибди. Ҳа, биз ҳозир кўриб чиқаётган ибодатда Исо самовий Отасининг исми учун нега шунчалик қайғурганини кўриб, ҳайрон қолмасак ҳам бўлади.

10, 11. а) Исо самовий Отасининг исмини ошкор этиши нимани ўз ичига олган? б) Исонинг шогирдлари қайси мақсадни кўзлашлари керак?

10 Исо ибодатда шундай деган: «Дунёдан танлаб олиб, менга берган одамларингга исмингни ошкор этдим. Улар Сеники эди ва Сен уларни менга бердинг. Улар эса Сенинг сўзингга риоя қилишяпти. Бундан буён мен дунёда бўлмайман, Сенинг ёнингга кетяпман, улар эса дунёда қоляптилар. Эй муқаддас Отам, улар ҳам биз каби бир бўлишлари учун, менга берган номинг ҳаққи уларни ҳимоялагин» (Юҳан. 17:6, 11).

11 Шогирдларига самовий Отасининг исмини ошкор этиш, бу исмни талаффуз қилишдан кўра кўпроқ нарсани ўз ичига олган. Исо уларга Худонинг исми ортида нима турганини, жумладан Худонинг ажойиб фазилатларини ва биз билан қай тарзда муомала қилаётганини билиб олишга кўмаклашган (Чиқ. 34:5–7). Боз устига, Исо осмонда улуғвор мавқега эга бўлиб, шогирдларига бутун ер юзи бўйлаб Яҳованинг исмини маълум қилишга ёрдам беряпти. Уларнинг мақсади нима? Бу ёвуз дунёнинг охири келгунча, шогирдларнинг сонини ошириш. Ўшанда Яҳова содиқ шоҳидларини қутқаришга киришиб, Ўз исмини ажойиб тарзда маълум қилади (Ҳиз. 36:23).

«ДУНЁ МЕНИ СЕН ЮБОРГАНИНГГА ИШОНСИН»

12. Нажотбахш ишда муваффақиятли бўлиш учун қайси учта нарсага амал қилишимиз зарур?

12 Исо ер юзида бўлганда, шогирдларига нуқсонларини енгишга жон куйдириб ёрдам берарди. Бу, Исонинг топшириғини охиригача бажара олишлари учун муҳим эди. Исо ибодатда: «Сен мени дунёга юборганингдек, мен ҳам уларни дунёга юбордим»,— деб айтган. Шогирдлари нажотбахш ишда муваффақиятли бўлишсин деб, Исо Худодан учта муҳим нарсани сўраган. Биринчидан, у шогирдлари Шайтоннинг нопок дунёсига тегишли бўлмасин, дея ибодат қилган. Иккинчидан, улар Худонинг Каломидаги ҳақиқатга мувофиқ ҳаёт кечириб, ўзларини муқаддас сақлашсин, деб ибодат қилган. Учинчидан эса, Исо самовий Отасига қандай меҳр боғлаган бўлса, шогирдлари ҳам ўзаро шундай ришталар билан бирлашишини қайта-қайта сўраган. Бунга эришиш учун улар ўзларини текшириб туришлари зарур эди. Ҳар биримиз ўзимизга шундай савол берсак бўлади: «Мен Исо эътибор қаратган учта муҳим нарсага мувофиқ йўл тутяпманми?» Ушбу нарсаларга эътибор бериб, Исо келажакка ишонч билан қараётганини кўрсатган. Бу унинг қуйидаги сўзларидан яққол кўриниб турибди: «Шу тариқа дунё мени Сен юборганингга ишонсин» (Юҳанно 17:15–21 ни ўқинг).

Биринчи асрда масиҳийлар муқаддас руҳ ёрдами билан бирликни сақлашган (13- хатбошига қ.)

13. Милодий биринчи асрда Исонинг ибодати қандай ижобат бўлди?

13 Исонинг ибодати ижобат бўлгани, тўртта Хушхабар баёнотидан кейинги, Ҳаворийларнинг фаолияти китобидан кўриниб турибди. Бир ўйлаб кўринг, ахир биринчи асрдаги яҳудий ва ўзга халқ вакиллари, бой ва камбағал, қул ва қулдор кишилардан ташкил топган масиҳийлар ўртасида бўлиниш юзага келиш эҳтимоли бор эди. Аммо шунга қарамай, барчаси шу қадар якдил бўлишганки, уларни инсон танасининг турли аъзоларига ўхшатса бўларди. Бу тананинг боши эса Исо эди (Эфес. 4:15, 16). Шайтоннинг бўлинган дунёсида бундай якдиллик гўё мўъжиза эди! Бу учун Яҳовага раҳмат дейиш керак, чунки У қудратли муқаддас руҳи билан буни амалга оширди (1 Кор. 3:5–7).

Дунё бўйлаб Яҳованинг халқи орасида бирлик ҳукм сурмоқда (14- хатбошига қ.)

14. Исонинг ибодати ҳозирги вақтда қандай амалга ошди?

14 Афсуски, ҳаворийларнинг ўлимидан сўнг бу мўъжизавий бирлик узоқ давом  этмади. Башорат қилинганидек, катта бўлиниш юз берди ва оқибатда Христиан оламининг турли мазҳаблари пайдо бўлди (Ҳавор. 20:29, 30). Лекин 1919- йили Исо издошларини сохта дин таъсиридан халос этиб, «етук даражада бирлаштирди» (Колос. 3:14). Уларнинг ваъзгўйлик фаолияти дунёнинг аксар қисмига қандай таъсир кўрсатди? «Ҳар бир миллатдан, қабиладан, халқдан ва тилдан бўлган» етти миллиондан зиёд «бошқа қўйлар» Худонинг мойланган хизматчилари билан бирлашиб, битта сурувни ташкил этди (Юҳан. 10:16; Ваҳ. 7:9). Қаранг, Исонинг қуйидаги илтижоси нақадар ажойиб тарзда амалга ошди! У шундай деганди: «Дунё, мени Сен [Яҳова] юборганингга ва мени севганингдек, уларни ҳам севишингни англасин» (Юҳан. 17:23).

ИЖОБИЙ ХОТИМА

15. Исо мойланган издошлари учун қандай ўзгача нарсани сўраган?

15 Бундан олдин, 14- Нисон куни кечқурун Исо ҳаворийлари билан аҳд тузиб, уларга самовий Шоҳликда у билан бошқариш шарафини берди (Луқо 22:28–30; Юҳан. 17:22). Сўнг, бўлажак мойланган издошлари ҳақида шундай деб ибодат қилди: «Отажон, Сен менга берган кишилар учун сўрамоқчиман; мен қаерда бўлсам, улар ҳам ўша ерда бўлишини ва Сен менга берган улуғворликни кўришини истайман. Зеро дунёга асос солинишидан аввал Сен мени севгансан» (Юҳан. 17:24). Мойланганлар бундай шарафга муяссар бўлишгани учун Исонинг «бошқа қўйлари» ҳасад қилишмайди, аксинча, хурсанд бўлишади. Бу эса, ҳозирги пайтда масиҳийлар чиндан ҳам якдил эканидан далолат беради.

16, 17. а) Исо ибодатининг охирида қандай ваъда берди? б) Биз қандай йўл тутишга қарор қилдик?

16 Бу дунёда кўпчилик, ўз дин раҳбарларининг таъсирига берилиб, Яҳовани таниб-билган якдил халқ борлигини кўрсатиб турувчи аниқ далилларни рад этмоқда. Исонинг даврида ҳам шундай бўлган. Шу сабабли, Исо қуйидаги сўзларни айтиб, ибодатига ижобий хотима ясади: «Эй одил Отам, дунё аслида Сени билмайди, лекин мен Сени биламан. Улар, мени Сен юборганингдан хабардор. Мен исмингни уларга маълум қилдим ва яна маълум қиламан, токи мени қандай севган бўлсанг, улар ҳам шундай севгини намоён этишсин ва мен улар билан бирликда бўлайин» (Юҳан. 17:25, 26).

17 Исо ҳақиқатан ҳам самовий Отасининг исмини маълум қилди. Жамоат Боши сифатида у Отасининг исми ва ниятларини барчага маълум қилишимизга ёрдам бериб келяпти. Келинг, унинг бошчилигига бўйсуниб, ваъз қилиш ва шогирд тайёрлаш топшириғини ғайрат билан бажарайлик (Мат. 28:19, 20; Ҳавор. 10:42). Шунингдек, бебаҳо бирлигимизни сақлашга жон куйдирайлик. Шундай қилиб, биз Исонинг ибодатига мувофиқ йўл тутган бўламиз ва Яҳованинг исмига шараф келтириб, абадий бахтга эришамиз.