Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) СЕНТЯБРЬ 2013

Таққослашдан унумли фойдаланинг

Таққослашдан унумли фойдаланинг

Шубҳасизки Исо Масиҳ ер юзида энг улуғ устоз бўлган! Балки сиз унинг таълим бериш тарзига, масалан саволлар ва кўргазмали қўлланмалардан қандай фойдаланганига тақлид қилишга ҳаракат қилгандирсиз. Улуғ устозимиз таълим беришда тез-тез таққослашдан фойдалангани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Кундалик ҳаётда одамлар ўз фикрларини изҳор қилганда тез-тез таққослашдан фойдаланишади. Одатда биз буни ўзимиз англамаган ҳолда қиламиз. Айтайлик сиз бирор мева ҳақида: «У, бу мева ғарқ пишган деяпти-ю, аммо мана буниси жудаям қаттиқ экан»,— дейишингиз мумкин. Ёки бўлмасам бундай дерсиз: «Ҳа у боладек жудаям уятчан эди, ҳозир эса ҳамма билан гапга киришиб кетадиган бўлибди».

Юқорида келтирилган мисолларга ўхшаган гапларда одатда аввал бирор далил ёки фикр таъкидланади, сўнг гапга аммо, лекин, бироқ, бошқа, эса ва ҳоказо ифодалар киритилиб сўнг, таққосланадиган маълумот келтирилади. Нутқда бундай услубни қўллаш, гапларингиз ифодаси табиий чиқишига ҳамда бошқалар фикрингизни осонгина илғаб олишига ҳисса қўшади.

Ҳатто баъзи маданият ва тилларда таққослаш кенг кўламда ишлатилмаса-да, бундай услуб жуда муҳим аҳамиятга эга. Нима учун? Чунки бундай таққослар илоҳий илҳом остида ёзилган Худонинг Каломида жуда кўп маротаба учрайди. Исо Масиҳ таққослашдан тез-тез қўлланган. Мана бир неча мисол: «Одамлар чироқни ёқишганда, уни саватнинг тагига эмас, чироқпояга қўйишади». «Мени Таврот қонунини ҳамда пайғамбарларнинг ёзувларини бекор қилгани келган, деб ўйламанглар. Бекор қилгани эмас, амалга оширгани келганман». «Сизлар: “Зино қилма”,— дейилганини эшитгансизлар. Мен эса сизларга шуни айтаманки, аёл кишига эҳтирос билан қараган...». «Сизлар: “Кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш”,— деб айтилганини эшитгансизлар. Лекин мен шундай дейман: ёмон одамга қаршилик кўрсатманг. Аксинча, ўнг ёноғингизга тарсаки туширган кишига, чап ёноғингизни ҳам ўгиринг» (Мат. 5:15, 17, 27, 28, 38, 39). *

Муқаддас Китобнинг бошқа қисмларида ҳам шунга ўхшаш таққослар мавжуд. Бундай таққослар фикрни тушунишга ёрдам беради ёки фикрни таъкидлашда жуда қўл келади. Агар сизнинг фарзандингиз бўлса, қуйидаги таққослаш устидан мулоҳаза юритиб кўринг: «Сиз оталар, болаларингизнинг ғашини келтирманглар, аксинча уларга Яҳованинг тарбиясини бериб, Унинг фикрлаш тарзини уларга пайванд қилинглар» (Эфес. 6:4). Агарда ҳаворий Павлус шунчаки ота-оналар фарзандларига Худонинг тарбиясини беришлари лозимлиги ҳақида ёзганда бу жуда доно ва ҳаққоний маслаҳат бўларди. Аммо: «Ғашини келтирманглар, аксинча уларнинг руҳини кўтариб, Яҳованинг фикрлаш тарзини пайванд қилинглар» каби таққослаш қўлланилгани сабабли фикр равшан тушунилади.

Ушбу бобнинг кейинги оятларида Павлус қуйидагиларни ёзган: «Зеро биз одамлар билан эмас, балки кўкдаги ёвуз руҳлар... билан курашяпмиз» (Эфес. 6:12). Эҳтимол ушбу таққослаш, биз жиддий курашнинг иштирокчиси эканлигимизни яққол англашга ёрдам бераётгандир. Ҳа, бу кураш инсонларга эмас, аксинча кўкдаги ёвуз руҳларга қарши қаратилган.

 ТАҚҚОСЛАШНИНГ ФОЙДАЛИ ТОМОНЛАРИ

Муқаддас Китобнинг юқорида айтиб ўтилган Эфесликларга йўлланган мактубидан Павлус қўллаган кўпдан-кўп таққосларни топса бўлади. Ажаб эмаски, ушбу оятлардаги таққослар устидан мулоҳаза юритиш, Павлус етказмоқчи бўлган фикрларни чуқур фаҳмлашга ва биз қандай йўл тутишимиз лозимлигини яққол тушунишга ўз ҳиссасини қўшса.

Кейинги саҳифаларда келтирилган жадвалда Эфесликларга йўлланган мактубнинг 4- ва 5- бобларида қўлланилган баъзи таққосларни кўриб чиқишни эҳтимол қизиқарли ва фойдали деб топарсиз. Ҳар бир таққосни ўқиётиб, шахсий ҳаётингиз устидан мулоҳаза қилиб кўринг ҳамда қуйидаги саволларга жавоб бераётиб, ўзингизни виждонан текширинг: «Феъл-атворим қанақа? Келтирилган ёки шунга ўхшаш вазиятларда мен ўзимни қандай тутаман? Ушбу таққосларга кўра бошқаларнинг назарида мен қандай инсонман?» У ёки бу таққос устидан мулоҳаза юритаётиб бирор соҳа устидан ишлашингиз керак бўлганини пайқасангиз, бунинг устидан ишлашга ҳаракат қилинг. Таққослар асосида устингиздан ишланг.

Балки илова қилинган жадвалини оилавий топинишда қўллаб кўришни маъқул деб топарсиз. Бунинг учун авваламбор бутун оила келтирилган таққосларни ўқиб чиқиши керак. Кейин оила аъзосининг бири таққоснинг биринчи қисмини айтиб ўтади. Бошқалар эса иккинчи қисмда таъкидлаб ўтилган фикрни топишга ҳаракат қилишади. Бу туфайли, оила орасида қандай қилиб таққоснинг иккинчи қисмидаги фикрни ҳаётда янада кўпроқ татбиқ этиш мумкинлиги борасида қизғин суҳбатлар пайдо бўлади. Ҳа, умуман олганда бундай таққослар устидан мулоҳаза юритиш, ҳам ёшларга, ҳам ёши улуғ имондошларимизга, оилада ҳамда бошқа жойда масиҳийларга хос бўлган хулқ-атворни намоён этишга кўмаклашади.

Таққослашнинг аҳамиятини чуқурроқ тушунганингиз сайин, уларни Муқаддас Китобдан яхшироқ илғай оласиз ва улардан хизматда фойдаланиш жуда қўл келишини пайқайсиз. Мисол учун сиз хонадон эгасига шундай деб мурожаат қилсангиз бўлади: «Кўпчиликнинг айтишича ҳар бир одам ўлмас жонга эга, аммо эътиборингизни Муқаддас Китобда бу ҳақда нима дейилганига қаратмоқчи эдим». Ёки айтайлик сиз бирор киши билан Муқаддас Китобни тадқиқ қиляпсиз. Шунда қуйидагича айтишингиз мумкин: «Сир эмаски кўпгина одамлар оловли дўзах борлигига ишонишади. Сиз бу ҳақда қандай фикрдасиз? Бироқ Муқаддас Ёзувларда бу тўғрисида нима дейилганига эътибор беринг-да».

Ҳа, Муқаддас Ёзувларда Аллоҳнинг йўлидан юришимизга ёрдам берадиган таққослар жуда кўп. Бундай таққослардан амалда фойдаланиш туфайли, бошқаларга Муқаддас Китобдаги ҳақиқатларни билиб олишга кўмаклаша оламиз.

[Изоҳ]

^ 5- х.б. Юнон тилида ушбу мисоллар асосида таққос ва зидлов боғловчилари ётади. Ўзбек тилида эса улар ёрдамчи сўз туркумига кириб, тўлиқсиз феъл, зидлов боғловчилари, юкламалар, модал сўзлар ва бошқа сўз туркумлари сифатида етказилган. Муқаддас Китобда қандай қилиб ушбу ёрдамчи сўз туркумлари фикрларни ўзаро боғлашда ва таққослашда ишлатилганини билиш жуда фойдалидир.