Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) АВГУСТ 2013

Қандай инсон эканлигингизни текширинг

Қандай инсон эканлигингизни текширинг

Сизлар муқаддас феъл-атворли ҳамда художўй бўлишингиз нақадар муҳим. 2 БУТР. 3:11

1, 2. Худонинг розилигини олиш учун қандай инсон бўлишимиз лозим?

ОДАМЛАР биз ҳақда қандай фикрда эканлиги билан қизиқишнинг ёмон жойи йўқ. Аммо масиҳий бўлганимиз учун Яҳова шахсан биз ҳақда қандай фикрда эканлиги бизни кўпроқ қизиқтириши керак. Устига устак У коинотдаги энг улуғ Шахс ва Унда «ҳаётнинг булоғи» бор (Заб. 35:10).

2 Ҳаворий Бутрус Яҳованинг назарида қандай инсон эканлигимизни таъкидлаётиб, бизни «муқаддас феъл-атворли ҳамда художўй бўлишга» ундамоқда (2 Бутрус 3:11 ни ўқинг). Худонинг розилигини олиш учун «феъл-атворимиз» муқаддас бўлиши лозим. Бу, ахлоқан, ақлан ва маънан пок бўлишни англатади. Боз устига, Худога бўлган севги ва чуқур эҳтиром, бизни «художўй» бўлишга ундаши керак. Унинг розилигини излаётганимиз нафақат юриш-туришимизда, балки шахсиятимизда ҳам намоён бўлиши муҳим. Яҳова юракни синовчи Худо экан, демак юриш-туришимиз муқаддасми ёки йўқми ҳамда Унга садоқатли ёки садоқатсиз эканлигимизни У аниқ билади (1 Сол. 29:17).

3. Аллоҳ билан муносабатларимиз борасида қандай саволлар юзага келмоқда?

3 Душманимиз Иблис Шайтон Худонинг марҳаматини изламаслигимизни истайди. У қўлидан келганча Яҳова билан муносабатларимизни барбод қилишга ҳаракат қилади. Шайтон ҳеч иккиланмасдан ёлғон ва ҳийла ишлатиб бизни васвасага солади ва шу йўсин Худодан узоқлаштирмоқчи бўлади (Юҳан. 8:44; 2 Кор. 11:13–15). Шундай экан ўзимиздан: «Шайтон қандай қилиб одамларни алдаяпти? Яҳова билан муносабатларимни қандай асраб қолсам бўлади?» — деб сўрасак оқилона бўлади.

ШАЙТОН ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ОДАМЛАРНИ АЛДАЯПТИ?

4. Худо билан дўстлигимизни барбод қилиш учун, Шайтон нимани нишонга олган ва нега?

4 Исонинг шогирди Ёқуб шундай деб ёзган: «Ҳар ким ўз эҳтиросига берилиб, алданиб синовга дучор бўлади. Сўнгра эҳтирос ҳомиладор бўлиб, гуноҳни туғади. Гуноҳ эса охир-оқибат ўлимга олиб келади» (Ёқб. 1:14, 15). Худо билан дўстлигимизни барбод қилиш мақсадида, Шайтон юрагимизни, яъни ниятлар манбаини нишонга олган.

5, 6. а) Шайтон қай йўсин юрагимизни нишонга олган? б) Юракдаги ниятларни бузиш мақсадида Шайтон қандай тузоқлардан фойдаланмоқда ва уларни қўллашда у қандай тажрибага эга?

5 Қай йўсин Шайтон юрагимизни нишонга олиши мумкин? Муқаддас Китобда шундай сўзларни ўқиймиз: «Бутун дунё... ёвуз Шайтоннинг ҳукмидадир» (1 Юҳан. 5:19). Шайтон бу дунёдаги нарсалардан қурол сифатида фойдаланади (1 Юҳанно 2:15, 16 ни ўқинг). Мана минг йиллардирки, Иблис ўзи яратган дунёсидан одамларни алдаш учун фойдаланиб келмоқда. Биз ҳам бу дунёда яшаётган эканмиз, Шайтоннинг ҳийла-найрангларидан эҳтиёт бўлишимиз зарур (Юҳан. 17:15).

6 Шайтон юракдаги ниятларни бузишга қаратилган усуллардан фойдаланади. Ҳаворий Юҳанно, Шайтон қўллаётган учта тузоқни санаб ўтган. Булар қуйидагилардир: 1) «тана нафси», 2) «ҳирсли кўзлар» ва 3) «ўз мол-мулки билан мақтаниш». Исо саҳрода бўлганида, Шайтон уни васвасага солиш мақсадида ана шу усуллардан фойдаланган. Бу тузоқларни кўп йиллар давомида қўллаб, Шайтон катта тажриба орттирган. Бугунги кунда ҳам у ҳар бир шахснинг камчиликларини эътиборга олиб, ушбу тузоқлардан самарали фойдаланиб келмоқда. Бу масалада ўзимизни ҳимоялаш учун чоралар кўришдан олдин, келинг, Шайтон муайян тузоқларни Момоҳавога қўллаганда қандай қилиб муваффақият қозонганини, аммо Худонинг ўғлига нисбатан қўллаганида мағлубиятга учраганини кўриб чиқайлик.

«ТАНА НАФСИ»

«Тана нафси» Момоҳавонинг гуноҳ қилишига сабабчи бўлган (7- хатбошига қ.)

7 Инсон ўз танасини озиқлантириш учун озиқ-овқатга эҳтиёж сезиши табиий. Яратувчимиз ерни тўкин-сочин озиқ-овқат етиштириб бериш ниятида яратган. Аммо Шайтон озиқ-овқатга бўлган табиий эҳтиёжимизни Худонинг иродасини бузиб бўлса-да қондиришга ундайди. Масалан, Момоҳаво билан бўлган вазиятда у бунга қандай эришганини кўриб чиқайлик (Ибтидо 3:1–6 ни ўқинг). Шайтон Момоҳавога «яхшилик билан ёмонликни билиш дарахти»дан ейиш ўлимга олиб келмаслигини, аксинча Худо каби бўлишини айтган (Ибт. 2:9). Шу тариқа Иблис яшаш учун Худога итоатли бўлишнинг кераги йўқ деган фикрни Момоҳавога сингдиришни бошлаган. Ахир бу ғирт ёлғон эмасми?! Момоҳавонинг ҳаёлини бу фикр чулғаб олган эди. У танлов олдида турган эди: бу фикрдан воз кечиши ёки воз кечмай, мевани  ейиш истагини кучайтириши мумкин эди. Гарчи боғдаги барча мевалардан ейиш унга рухсат берилган бўлса-да, у Шайтон таклиф қилган боғнинг ўртасидаги дарахт ҳақида ўйлашни танлади. Шундай қилиб у, «дарахтнинг мевасидан олиб еди». Шайтон эса ниятига эришди: у Момоҳавода Яратувчи тақиқлаб қўйган нарсага эга бўлиш истагини уйғотди.

Исо ҳеч нарса уни чалғитишига йўл қўймаган (8- хатбоши қ.)

8. «Тана нафсидан» фойдаланиб, Шайтон қай йўсин Исони васвасага солмоқчи бўлган ва нега унинг бу ҳаракатлари пучга чиққан?

8 Шайтон худди шу тузоқлардан фойдаланиб, Исони васвасага солмоқчи бўлган. Исо саҳрода 40 кун ва 40 кеча рўза тутганидан кейин, Шайтон овқат ейиш истагини уйғотиш билан уни тузоққа туширмоқчи бўлди. Иблис шундай деди: «Агар сен Худонинг ўғли бўлсанг, мана бу тошларга буюр, улар нонга айлансин» (Луқо 4:1–3). Исо танлов олдида турган: у қорнини тўйғазиш учун қўлидаги мўъжизавий қудратдан фойдаланмаслиги ёки фойдаланиши мумкин эди. Исо бу қудратни ўз манфаати йўлида қўллаш нотўғри эканлигини яхши тушунарди. Оч бўлишига қарамай, у Яҳова билан муносабатларини овқатга бўлган эҳтиёждан устун қўйган эди. Исо шундай жавоб қайтарган: «Муқаддас Ёзувларда: “Одам фақат нон билан эмас, балки Яҳованинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди”,— деб айтилган» (Мат. 4:4).

«ҲИРСЛИ КЎЗЛАР»

9. «Ҳирсли кўзлар» деганини қандай тушунса бўлади ва Шайтон бу истакдан фойдаланиб қандай қилиб Момоҳавони васвасага солган?

9 Юҳанно шунингдек, Шайтоннинг яна бир тузоғи «ҳирсли кўзлар» ҳақида эслатиб ўтган. Киши бирон нарсага шунчаки қараса ҳам, унда ўша нарсага эга бўлиш истаги уйғониши мумкин. Момоҳавонинг мисолида Шайтон бундай истакдан қандай фойдаланганини кўрсак бўлади. У «кўзларингиз очилиб» кетади деб айтган эди. Момоҳаво тақиқланган мевага қарайвергани сайин, унда шу мевадан татиб кўриш истаги кучайиб борган. Оқибатда, Момоҳавонинг назарида бу дарахтнинг «мевалари жуда ейишли» бўлиб кўринган.

10. Шайтон «ҳирсли кўзлар»дан фойдаланиб қандай қилиб Исони васвасага солмоқчи бўлди?

10 Исо ҳақида нима десак бўлади? Иблис Исога «бир лаҳзада дунёнинг барча шоҳликларини кўрсатди-да, шундай деди: “Бу шоҳликларнинг устидан бутун ҳокимиятни ва уларнинг ҳашаматини сенга бераман”» (Луқо 4:5, 6). Исо бир лаҳзада кўрсатилган бу барча шоҳликларни том маънодаги кўзлари билан кўра олмас эди. Чунки бу ваҳий эди. Аммо Шайтон барча шоҳликларнинг «ҳашаматини» Исога кўрсатиб, уни васвасага солмоқчи бўлган. Шайтон уялмай-нетмай, шундай деб таклиф қилган: «Менга сажда қилсанг, буларнинг барчаси сеники бўлади» (Луқо 4:7). Лекин Исо ҳеч қачон Шайтон каби шахс бўлишни истамаган. Шунинг учун у ўша заҳотиёқ шундай жавоб қайтарган: «Муқаддас Ёзувларда: “Тангринг Яҳовага сажда қил ва фақат Унга муқаддас хизматни адо эт”,— дейилган» (Луқо 4:8).

«ЎЗ МОЛ-МУЛКИ БИЛАН МАҚТАНИШ»

11. Момоҳаво қандай қилиб Шайтон томонидан алданди?

11 Дунёдаги нарсаларни санаб ўтаётиб, Юҳанно шунингдек «ўз мол-мулки билан мақтаниш»ни ҳам тилга олган. Одамато билан Момоҳаво ер юзида яшаган биринчи инсонлар бўлгани учун, улар ҳеч кимнинг олдида «ўз мол-мулки билан мақтана» олмасди. Аммо улар мағрурликни намоён этишган. Шайтон Момоҳавога, Худо сендан ажойиб бир нарсани яширмоқчи, деб уни васвасага солган. Шайтон, агар Момоҳаво «яхшилик ва ёмонликни билиш дарахти»нинг мевасидан татиб кўрса, «кўзлари очилиб», «яхши ва ёмон нарсаларни биладиган» бўлишини ва «Худога ўхшаб қолишини» айтган (Ибт. 2:17; 3:5). Бу сўзлари билан Шайтон Момоҳавога Яҳовадан мустақил бўлиб яшашни таклиф қилган эди. Кўриниб турганидек, Момоҳавонинг ёлғонга ишонишига айнан мағрурлик сабабчи бўлган. Шундай қилиб у, тақиқланган мевани есам ўлмайман деган хулосага келган. У қанчалик адашган эди-я!

12. Шайтон қандай қилиб Исони васвасага солишга уринган ва Исо унга қандай жавоб берган?

12 Момоҳаводан фарқли равишда Исо итоаткорликни намоён этиб, ажойиб ўрнак кўрсатди! Шайтон Исони одамларда таассурот қолдирадиган биронта иш қилишга ва бу билан Худони синашга ундаган. Аммо Исо бундай йўл тутишни қатъиян рад этган, чунки бу мағрурлик белгиси бўларди! Шу боис, Исо унга жавобан аниқ ва равшан қилиб: «“Тангринг Яҳовани синама”,— деб ёзилган жойи ҳам бор»,— деган (Луқо 4:9–12 ни ўқинг).

ЯҲОВА БИЛАН МУНОСАБАТИМИЗНИ ҚАНДАЙ АСРАШИМИЗ МУМКИН?

13 Бугунги кунда Шайтон Момоҳаво ва Исога қўллаган тузоқлардан фойдаланмоқда. Шайтон, одамларда «тана нафси»ни уйғотиб, уларни ахлоқсизлик қилишга ва ейиш-ичишда меъёрни билмасликка ундайди. У «ҳирсли кўзлар»дан фойдаланиб, одамларни айниқса интернет орқали порнографияни томоша қилишга ундайди. «Ўз мол-мулки билан мақтаниш»га мойил бўлганларга эса, бойлик тўплаш, ҳокимиятга эга бўлиш ва машҳурлик васвасасига қарши туриш жуда қийин кечади!

Мана шундай вазиятларда Муқаддас Китобдаги қандай меъёрларни қўллаган бўлардингиз? (13-, 14- хатбошиларига қ.)

13, 14. Шайтон бугунги кунда тузоқлардан қандай фойдаланаётганини тушунтириб беринг.

14 Шайтон балиқчи сингари бу дунёдаги «нарсалар»дан хўрак тариқасида фойдаланади. Балиқ ейишли хўракни кўради-ю, аммо хўрак қармоққа илинганини пайқамайди. Шайтон ҳам, кунлик эҳтиёжларни қондиришдек табиий истакдан, Худонинг қонунини бузиб бўлса-да эришишга ундайди. Бундай ҳийла-найранглар, бизда истаклар  пайдо бўлишига ва юракдаги ниятларни бузишга қаратилган. Шайтон бу истаклар орқали, кунлик эҳтиёжларимизни қондириш ва фаровон ҳаёт кечириш, Худонинг иродасини бажаришдан муҳимроқ эканлигида бизни ишонтирмоқчи бўлади. Хўш, бизга келганда, унинг бу ҳийласи иш берармикин?

15. Васвасага қарши турган Исодан қандай ўрнак олишимиз мумкин?

15 Момоҳаво Шайтоннинг васвасасига берилган, Исо эса қатъият ила буни рад этган. Ҳар сафар у: «Муқаддас Ёзувларда...» ёки «... деб ёзилган жойи ҳам бор»,— дея жавоб берган. Агар биз Муқаддас Китобни қунт ила тадқиқ қилсак, ундан моҳирона фойдалана оламиз ҳамда васвасаларга дуч келганда керакли оятни эслаб, фикрлаш тарзимизни соғлом сақлай оламиз (Заб. 1:1, 2). Муқаддас Китобдаги садоқатли хизматчиларнинг мисолларини ёдда тутиш, уларга тақлид қилишимизга кўмаклашади (Рим. 15:4). Яҳовага нисбатан чуқур эҳтиром, У севган нарсаларни севиш ва У нафратланган нарсалардан нафратланиш, бизга ҳимоя сифатида хизмат қилади (Заб. 96:10).

16, 17. «Ақлимизни ишга солиш», шахсиятимиз шаклланишида қандай ўринни эгаллайди?

16 Ҳаворий Павлус, бизни бу дунёнинг фикрлаш тарзи эмас, балки «ақлимизни ишга солиш» орқали Худонинг нуқтаи назарини шакллантиришга ундамоқда (Рим. 12:1, 2). Нима ҳақда фикр юритаётганимизни қаттиқ назорат қилиш муҳимлигини таъкидлаётиб, Павлус шундай деган: «Биз Аллоҳ тўғрисидаги билимга қарши кўтарилаётган турли тўсиқ ва ғояларни қулатяпмиз. Ҳар қандай фикрни забт этиб, уни Масиҳга бўйсундиряпмиз» (2 Кор. 10:5). Бизнинг фикрлаш тарзимиз қандай инсон бўлиб шаклланишимизга кучли таъсир қилади. Шундай экан, ижобий нарсалар «ҳақида фикр юритайлик» (Филип. 4:8).

17 Агар муқаддас бўлишни хоҳласак, салбий фикр ва истакларни рад этишимиз керак. Биз Яҳовани «чин юракдан» севишимиз зарур (1 Тим. 1:5). Аммо юрагимиз жуда айёр ва эҳтимол, бу дунёдаги «нарсалар» бизга қанчалик кучли таъсир қилаётганини ҳатто охиригача тушунмаётгандирмиз (Ерм. 17:9). Шу сабабли, Павлуснинг қуйидаги маслаҳатига амал қилайлик: «Имондамисизлар ёки йўқми, ўзингизни синаб, қандай инсон эканингизни текшириб туринглар». Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётиб, ўзимиздан шундай деб сўрайлик: «Менинг фикрлаш тарзим ва истакларим Худога маъқул келяптими?» (2 Кор. 13:5).

18, 19. Нега тиришқоқлик билан Яҳовага маъқул келадиган шахс бўлишга интилишимиз лозим?

18 Юҳаннонинг илоҳий илҳом билан ёзган қуйидаги сўзларини ёдда тутиш, дунёдаги нарсаларга қарши туришимизга ёрдам беради: «Дунё ҳам, унинг нафси ҳам ўтиб кетади, Худонинг иродасини бажараётган киши эса абадий яшайди» (1 Юҳан. 2:17). Шайтоннинг дунёси боқий ва ҳақиқий бўлиб туюлади. Лекин бир кун келиб, унинг дунёси йўқ бўлиб кетади. Шайтоннинг дунёсида ҳеч нарса барқарор эмас. Шуни ёдда тутиш, унинг тузоқларига тушмаслигимизга ёрдам беради.

19 Ҳаворий Бутрус: «Яҳованинг куни келишини кутиб, уни эсингизда сақланглар. Ўшанда осмон ёниб йўқ бўлади, қолган нарсалар эса қизиб, эриб кетади!» — деб бизни чорлаган. Бу сўзларни айтишдан олдин, Бутрус Худонинг назарида қандай инсон бўлишимиз муҳимлигини таъкидлаб ўтган (2 Бутр. 3:12). Тез орада бу кун келади ва шунда Яҳова Таоло, Шайтон дунёсини бутунлай йўқ қилиб ташлайди. Лекин бу вақт келгунча, Шайтон дунёдаги «нарсалар»дан фойдаланиб, Момоҳаво билан Исони васвасага солгандай, бизни ҳам васвасага солади. Биз Момоҳавога ўхшаб, нафсимизни қондириш ҳақда ўйлашни истамаймиз. Ахир бундай йўл тутиш, Шайтонни худо деб тан олиш билан баробар-ку! Аксинча, биз Исога ўхшаб, ҳар қандай васвасаларга — ҳатто улар қанчалик ёқимли ва қизиқарли бўлиб туюлмасин қарши турамиз. Келинг, ҳар биримиз тиришқоқлик билан Яҳовага маъқул келадиган шахс бўлишга интилайлик.