Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) АВГУСТ 2013

Ўқувчиларнинг саволлари

Ўқувчиларнинг саволлари

Йиғилиш пайтида жамоатдан четлатилган фарзанд имонда бўлган ота-онаси ёнида ўтириши жоизми?

Авваламбор, жамоатдан четлатилган киши Йиғилиш Залида қайси жойда ўтириши ҳақида унчалик ташвишланмаслик керак. Жамоатдан четлатилган аммо бир уйда турадиган фарзандга келсак, керак бўлса ота-оналар маънавий ёрдам беришга тайёр бўлиши ҳақида ушбу журналда таъкидланган эди. Масалан, «Қўриқчи минораси»нинг 2001- йил 1- октябрь (рус) 16–18- саҳифаларида ота-оналар жамоатдан четлатилган аммо улар билан бир уйда турган вояга етмаган боласи билан ҳатто Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказиши мумкин деб айтилганди. Негаки бола таълим-тарбия олиб, ҳаётида керакли ўзгаришларни қилиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Шунинг учун Йиғилиш Залига келиб, жамоатдан четлатилган ва вояга етмаган бола айнан ота-онаси билан ўтириши ёмон эмас. Сабаби, жамоатдан четлатилган киши Залнинг орқа қаторида ўтириши ҳақида талаб йўқ. Шундай экан, ота-оналар қаерга ўтиришмасин, четлатилган фарзанди улардан кейинги қаторида ўтириши кутилмайди. Ахир, ёнма-ён ўтирибгина ғамхўр ота-она фарзанди учрашувдан тўлиқ фойда олишига парво қилишади. Ҳа, бола маънан ўзига келиши учун, уни қаердадир эътиборсиз қолдиришдан кўра, ёнида ўтирғизиш оқилонадир.

Борди-ю, жамоатдан четлатилган фарзанд ота-онаси билан бир уйда турмаса-чи, унда нима қилса бўлади? Энди у ота-онаси билан ёнма-ён ўтириши мумкин эмас деганими? Имонда бўлган оила аъзолари четлатилган аммо бир уйда яшамайдиган киши билан қандай алоқа қилиши тўғрисида адабиётларимизда олдинлари ҳам очиқ-ойдин маълумот берилганди *. Аммо четлатилган одам учрашув пайтида оила аъзолари билан тинчгина бир қаторда ўтирса, улар у билан ноўрин алоқа қилишга уринишяпти, деб хулоса чиқармаслик лозим. Худога садоқатли бўлган оила аъзоларининг четлатилганга нисбатан муносабати тўғри бўлса ва улар Муқаддас Китобда четлатилганлар борасида берилган йўл-йўриғига ҳурмат билан қарашса, ташвишга ҳеч қандай ўрин йўқ (1 Кор. 5:11, 13; 2 Юҳан. 11).

Агар четлатилган киши Йиғилиш Залида оила аъзолари ёки бошқа кишилар билан бирга ўтирса-да, ўзини ўринли тутса, жамоат аъзолари тинч бўлиши мумкин. Акс ҳолда, одам қаерда ўтиришини белгилаш турли муаммолар келтиради. Хуллас, Залга келган барча, шу жумладан Худога садоқатли оила аъзолари четлатилганларга нисбатан Муқаддас Китобнинг йўл-йўриғига итоат қилишса ҳамда имондошларни қоқинтирмасликка жон куйдиришса йиғилишларимизда ким қаерда ўтириши борасида ташвишланмасак ҳам бўлади *.

^ 5- х.б. «Худонинг меҳр-муҳаббати» номли китобнинг 207–209- саҳ. қ.

^ 6- х.б. Ушбу маълумот «Қўриқчи минораси»нинг 1953- йил, 1- апрель (ингл.) 223- саҳ. келтирилган фикрларни ўзгартиради.