Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ИЮЛЬ 2013

«Расмга қаранг!»

«Расмга қаранг!»

Журналнинг янги сонини олганингизда, бундай сўзларни ўзингизга ёки бировга қанчалик тез-тез айтасиз? Ахир, бир-биридан чиройли расмлар синчковлик ва мақсад билан тайёрланади! Улар таълим беришнинг бир тури бўлиб, бизни ўйлашга ва ҳис қилишга ундайди. Ҳа, улар бизга «Қўриқчи минораси» муҳокамасига тайёргарлик кўрганимизда ва шарҳлар берганимизда, анча қўл келади.

Масалан, ҳар бир тадқиқ мақоласи бошида келтирилган расм нима учун танлангани ҳақида ўйланг. Унда нима тасвирланган? У мақоланинг мавзуси ва асосий оят билан қандай боғлиқ? Мақолада келтирилган бошқа расмлар мавзуни қандай ёритиб бериши ҳамда шахсан сизга қандай таъсир қилиши ҳақида фикр юритинг.

«Қўриқчи минораси» муҳокамасининг нозири ҳар бир расмга шарҳ берилишини кузатиб, расмда қандай сабоқ берилгани ва бизни нимага чорлаётгани ҳақида сўраши мумкин. Баъзан мақоланинг ўзида расм қайси хатбошига тааллуқли экани кўрсатилади. Асосан эса, нозирнинг ўзи хатбошилари муҳокама қилинган пайтда қайси расмга эътибор қаратиш кераклигини ҳал қилади. Шундай қилинса, Худонинг Каломидан бўлган сабоқлар ўқувчиларга тасвир сифатида берилганидан ҳамма тўлиқ фойда чиқара олади.

Битта биродаримиз шундай дейди: «Чиройли ёзилган мақолага расмлар худди узукка кўз солгандай ярашади».