Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ИЮЛЬ 2013

«Ишончли ва ақлли хизматкор ким?»

«Ишончли ва ақлли хизматкор ким?»

Уйидагиларга ризқ-рўзни вақтида бериб туриш учун хўжайин улар устидан тайинлаган ишончли ва ақлли хизматкор ким? МАТ. 24:45

1, 2. Бугун Исо бизни қандай восита орқали озиқлантирмоқда ва бу воситани аниқлаб олишимиз нега шунчалик муҳим?

«БИРОДАРЛАР, сизлар айнан менга зарур бўлган мақолаларни энг керакли вақтда берганингизни санасам, ҳисобига етолмайман». Ушбу сўзлар билан, бир синглимиз ташкилотимизнинг Халқаро идора марказида хизмат қилаётган биродарларга ёзган хатида ўз миннатдорчилигини билдирди. Сиз ҳам шунақа туйғуларни бошдан кечирганмисиз? Бу туйғулар кўпчилигимизга таниш. Биз бундан ҳайрон қолишимиз керакми? Йўқ албатта.

2 Маънавий озуқани вақтида олаётганимиз, жамоатнинг Боши — Исо бизни озиқлантириши ҳақидаги ваъдасини бажараётганидан далолат бермоқда. У буни ким орқали амалга оширяпти? Ҳозир бўлишининг белгиларни келтирганда, Исо «уйидагиларга ризқ-рўзни вақтида бериб турадиган... ишончли ва ақлли хизматкор» ҳақида айтган эди * (Матто 24:45–47 ни ўқинг). Ишончли хизматкор — Исо ушбу охирзамон даврида ўз издошларини озиқлантириш учун фойдаланаётган воситадир. Биз ишончли хизматкор кимлигини аниқлаб олишимиз муҳим. Зеро маънавий соғлигимиз ва Худо билан бўлган муносабатларимиз мазкур воситага боғлиқ (Мат. 4:4; Юҳан. 17:3).

3. Авваллари адабиётларимизда ишончли хизматкор ҳақидаги масал қандай тушунтирилар эди?

3 Исонинг ишончли хизматкор ҳақидаги масалини қандай тушунишимиз керак? Авваллари адабиётларимизда бу қуйидагича тушунтирилар эди. Милодий 33- йили Ҳосил байрамида Исо ишончли хизматкорни уйидагилар устидан тайинлаган. Ўшандан бери, ер юзида ҳар қачон яшаган барча мойланган масиҳийларга гуруҳ сифатида қаралганда, улар хизматкорни билдиради. Аммо ўша мойланганларнинг ҳар бирига алоҳида шахс сифатида қаралганда, улар уйдагиларни билдиради. 1919- йили Исо ишончли хизматкорга «бор мол-мулкини», жумладан Шоҳлик ҳақида ваъз қилиш учун фойдаланиладиган ер юзидаги барча нарсани ишониб топширган. Бироқ,  янада чуқурроқ изланиш ўтказиб, ибодат ила мулоҳаза қилинганда, Исонинг ишончли ва ақлли хизматкор ҳақидаги сўзларини тўғрироқ тушунишимиз кераклиги аниқланди (Ҳик. 4:18). Осмонда ёки ерда яшашга умидвор бўлганимиздан қатъи назар, келинг, ўша масални ва у бизга қандай тегишли эканини кўриб чиқайлик.

БУ МАСАЛ ҚАЧОН АМАЛГА ОШДИ?

4–6. Нега Исонинг ишончли ва ақлли хизматкор ҳақидаги масали 1914- йилдан кейин амалга ошишни бошлаган деб айтишимиз мумкин?

4 Матто 24- бобдаги бошқа оятлар, ишончли ва ақлли хизматкор ҳақидаги масал, милодий 33- йили Ҳосил байрамида эмас, балки ушбу охирзамон даврида амалга ошаётганини кўрсатмоқда. Бундай хулосага келишимизга Муқаддас Китоб қандай ёрдам берганини кўриб чиқайлик.

5 Ишончли ва ақлли хизматкор ҳақидаги масал, Исонинг ҳозир бўлишининг ва охирзамон белгиси ҳақидаги башоратининг бир қисмидир (Матто 24:3). Ушбу башоратнинг Матто 24:4–22 даги қисми, икки марта бажарилиши керак эди. Биринчиси милодий 33- йилдан 70- йилгача амалга ошиб бўлган. Иккинчиси эса кенг миқёсда бизнинг кунларда рўёбга чиқмоқда. Унда Исонинг ишончли ва ақлли хизматкор ҳақидаги сўзлари ҳам икки марта амалга ошиши керак экан-да? Йўқ.

6 Исо, Матто 24:29 дан бошлаб айтган сўзлари билан, диққатимизни асосан бизнинг кунларда амалга ошиши керак бўлган воқеаларга қаратмоқчи эди (Матто 24:30, 42, 44 ни ўқинг). Буюк қайғуда нималар юз бериши ҳақида гапириб бераётганда, Исо: «[Одамлар] Инсон Ўғлининг куч-қудрат ва шон-шуҳрат билан булутлар узра келаётганини кўришади»,— деб айтган. Бу сўзлари билан у, охирзамонда яшаётганларни ҳушёрликка чақириб шундай деган: «Ҳазратингиз қайси куни келишини билмайсизлар». Шунингдек у: «Инсон Ўғли сизлар ўйламаган соатда келади»,— деган. * Ушбу оятлардан Исо охирзамонда юз бериши керак бўлган воқеалар ҳақида гапирганини кўриб турибмиз. Демак, Исонинг ишончли ва ақлли хизматкор тўғрисидаги масали ҳам айнан шу вақт оралиғига тегишли. Бундай мулоҳазалардан сўнг, Исонинг ишончли ва ақлли хизматкор ҳақидаги сўзлари 1914- йил охирзамон пайти келганидан кейин амалга ошишни бошлаган, деб айтишимиз мумкин. Нега бундай хулоса чиқарсак, адашмаган бўламиз?

7. Ўрим-йиғим пайти бошланиши билан қандай муҳим савол туғилмоқда ва нега?

7 Энди, бир лаҳза тўхтаб: «Ишончли ва ақлли хизматкор ким?» — деган савол устидан мулоҳаза юритиб кўрайлик. Биринчи асрда бу каби савол туғилишига ҳеч қандай асос йўқ эди. Ўтган мақолада кўриб чиққанимиздек, ҳаворийлар мўъжизалар яратиб, ҳатто бундай инъомни бошқаларга ҳам беришган. Бу эса Худо уларни қўллаб-қувватлаётганини яққол намоён этарди (Ҳавор. 5:12). Демак ўшанда Масиҳ бошқариш учун кимни тайинлаган, деган савол ҳеч кимда пайдо бўлмаган. Аммо 1914- йилги вазият ўзгача эди. Билиб олганимиздек, ўрим-йиғим пайти айнан шу йилда бошланган эди. Ниҳоят буғдойларни бегона ўтлардан ажратиш вақти келди (Мат. 13:36–43). Ўрим-йиғим пайти бошланиши билан муҳим бир савол юзага келди: ўзини Исонинг издоши деб атаган кўпчиликнинг орасидан қандай қилиб буғдойларни, яъни мойланган масиҳийларни ажратиб олса бўлади? Ишончли ва ақлли хизматкор ҳақидаги масал бу саволга жавоб топишга ёрдам беради. Исонинг мойланган издошлари маънавий жиҳатдан яхши озиқлантирилган бўлиши даркор эди.

ИШОНЧЛИ ВА АҚЛЛИ ХИЗМАТКОР КИМ?

8. Нега ишончли ва ақлли хизматкор мойланган масиҳийлардан ташкил топиши керак эди?

8 Ишончли ва ақлли хизматкор ер юзида яшаётган мойланган масиҳийлардан ташкил топиши керак эди. Бу кишилар «шоҳ бўлиб хизмат қиладиган руҳонийлар» деб аталган ва Исо уларни «зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этиб, Унинг “олий фазилатларини ҳар ерда эълон этиш учун” танлаган» (1 Бутр. 2:9). «Шоҳ бўлиб хизмат  қиладиган руҳонийлар»нинг аъзоларидан, имондошларига ҳақиқат тўғрисида таълим бериш кутиларди (Мал. 2:7; Ваҳ. 12:17).

9. Ер юзида яшаётган мойланганларнинг барчаси ишончли ва ақлли хизматкорни ташкил этадими? Тушунтиринг.

9 Ер юзида яшаётган мойланганларнинг барчаси ишончли ва ақлли хизматкорни ташкил этадими? Йўқ. Чунки ҳамма мойланганлар ҳам, дунё бўйлаб яшаётган имондошларини маънан озиқлантириш ишида иштирок этмайди. Буғдойлар, аниқроғи мойланган масиҳийлар орасидан баъзилар маҳаллий жамоатда хизматкор ёки оқсоқол бўлиб хизмат қилади. Улар уйма-уй юриб ва ўз жамоатларида таълим беришади ҳамда идора марказидан келаётган йўл-йўриқларга амал қилишади. Аммо улар умумжаҳон биродарликни маънан озиқлантириш ишида иштирок этмайдилар. Боз устига мойланганлар орасида опаларимиз ҳам кам эмас. Улар камтарин бўлиб, жамоатда таълим бериш масъулиятини ўз зиммасига олишга интилмайдилар (1 Кор. 11:3; 14:34).

10. Ишончли ва ақлли хизматкор ким экан?

10 Хўш, ишончли ва ақлли хизматкор ким экан? Исонинг кўпчиликни озчиликнинг қўли билан озиқлантирган намунасини эътиборга олсак, ишончли ва ақлли хизматкор — Масиҳнинг ҳозир бўлиш пайтида маънавий озуқани тайёрлаш ва тарқатиш ишида бевосита иштирок этаётган мойланган биродарларнинг кичкина гуруҳи бўлиб чиқяпти. Охирзамон пайтида, мойланган биродарлардан иборат бўлган ишончли ва ақлли хизматкор идора марказида хизмат қилмоқда. Сўнгги ўн йиллар ичида, ушбу хизматкор Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши эканлиги аниқ кўринди. Гарчи бу хизматкор бир нечта инсондан иборат бўлса-да, Исонинг мисолида у битта хизматкор сифатида тасвирланган. Етакчи кенгаш аъзолари ҳар бир қарорни якдилликда чиқаришади.

УЙДАГИЛАР КИМ ЭКАН?

11, 12. а) Ишончли ва ақлли хизматкорга қандай иккита топшириқ берилган эди? б) Исо ишончли ва ақлли хизматкорни уйидагилар устидан қачон тайинлади ва у кимни танлади?

11 Исонинг ишончли ва ақлли хизматкорга икки хил топшириқ бериши алоҳида эътиборга лойиқ. Биринчиси — уни уйидагилар устидан тайинлаши; иккинчиси эса — унга бор мол-мулкини ишониб топшириши. Мазкур масалнинг амалга ошиши фақат охирзамон даврига тегишли бўлгани учун, иккала топшириқ ҳам Исонинг 1914- йили Шоҳ сифатида ҳозир бўлганидан кейин бажарилиши керак эди.

12 Исо ишончли ва ақлли хизматкорни уйидагилар устидан қачон тайинлади? Бу саволга  жавоб топиш учун, 1914- йилга — ўрим-йиғим фаслининг бошига қайтишимиз керак. Илгари билиб олганимиздек, ўша вақтда кўп гуруҳлар ўзларини Масиҳнинг издошлари деб аташган. Хўш, Исо қайси гуруҳни танлаб, ундан ишончли хизматкорни тайинлади? Бу саволнинг жавоби, 1914- йилдан то 1919- йилнинг бошларида — у Отаси билан рамзий маъбадга келиб текширганидан кейин аниқ бўлди. * (Мал. 3:1). Улар Муқаддас Китоб Тадқиқотчиларидан иборат бўлган кичик гуруҳдан мамнун бўлишди, чунки бу гуруҳ Яҳовани ҳамда Унинг Каломини чин дилдан яхши кўришини кўрсатган. Бу гуруҳ қайсидир жиҳатдан тозаланиши керак эди ва улар қисқа муддат давом этган текшириш ва тозалаш тадбирини камтарлик билан қабул қилишди (Мал. 3:2–4). Ўша садоқатли Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари буғдой, яъни Исонинг ҳақиқий издошлари бўлиб чиқди. 1919- йили — маънан тикланиш вақтида Исо етук мойланган биродарларнинг орасидан ишончли ва ақлли хизматкорни танлаб, уни уйидагиларнинг устидан тайинлади.

13. Уйидагиларга кимлар киради ва нега?

13 Унда уйдагилар ким? Оддий қилиб айтганда, бу озиқланаётганлардир. Охирзамоннинг бошларида уйдагиларни барча мойланганлар ташкил этарди. Кейинчалик, уйидагиларга бошқа қўйлардан иборат улкан оломон қўшилди. Эндиликда бошқа қўйлар Масиҳнинг бошчилигидаги «бир сурув»нинг аксарият қисмини ташкил этмоқдалар (Юҳан. 10:16). Иккала гуруҳ ҳам ишончли хизматкор томонидан вақтида етказилаётган маънавий озуқадан баҳраманд бўлишмоқда. Ҳозирги кунда ишончли ва ақлли хизматкорни ташкил этаётган Етакчи кенгаш аъзолари ҳақида нима деса бўлади? Бу биродарлар ҳам маънан озиқланишга муҳтож. Шунинг учун улар, ҳар бири алоҳида шахс сифатида, Исонинг барча издошлари қатори уйдагиларни ташкил этишини камтаринлик ила тан олишади.

Самода ёки ер юзида яшашга умидвормизми, ҳаммамиз уйидагилармиз ва ўз вақтида берилаётган маънавий озуқага муҳтожмиз

14. а) Ишончли хизматкорга қандай масъулият юкланган ва бунга нималар киради? б) Исо ишончли ва ақлли хизматкорни нимадан огоҳлантирган? («Борди-ю, хизматкор кўнглида ёмон ният билан...» номли рамкага қ.)

14 Исо ишончли ва ақлли хизматкорнинг зиммасига катта масъулият юклаган эди (Луқо 12:48). Муқаддас Китоб даврида ишончли қул ёки хизматкор — уй бошқарувчиси бўлган (Луқо 12:42). Шу сингари, ишончли ва ақлли хизматкорга имон аҳлига бош-қош бўлиш масъулияти юкланган. Бундай масъулиятга моддий мол-мулкни назорат қилиш, ваъзгўйлик фаолияти, анжуман дастурлари, шунингдек, хизматда фойдаланиладиган, шахсан ва жамоатда тадқиқ қилинадиган Муқаддас Китобга асосланган адабиётларни чоп этиш киради.  Уйдагилар, ишончли ва ақлли хизматкор тақдим этаётган барча маънавий тадбирларга муҳтож.

ХЎЖАЙИН БОР МОЛ-МУЛКИНИ УНГА ИШОНИБ ТОПШИРАДИ — ҚАЧОН?

15, 16. Исо ишончли хизматкорга бор мол-мулкини қачон топширади?

15 Исо иккинчи топшириқни, яъни «бор мол-мулкини» унга қачон берган? Унинг ўзи шундай деган: «Хўжайин қайтиб келгач, хизматкорни ўз вазифасини бажараётган ҳолда кўрса, бу хизматкор нақадар бахтлидир! Ишонаверинг: хўжайин бор мол-мулкини унга ишониб топширади» (Мат. 24:46, 47). Эътибор берсангиз, Исо қайтиб келгач, «хизматкорни ўз вазифасини бажараётган ҳолда», яъни садоқат ила маънавий озуқани тарқатаётганини кўрганидан кейин унга иккинчи топшириқни беради. Демак, иккита топшириқ орасида муайян муддат ўтади. Исо хизматкорга қачон ва қандай қилиб бор мол-мулкини топширишини тушуниш учун биз иккита нарсани аниқлаб олишимиз керак: у қачон қайтиб келади ва мол-мулкига нималар киради.

16 Исо қачон қайтиб келади? Бу саволнинг жавобини матн таркибидан топсак бўлади. Эсингизда бўлса, бундан олдинги оятларда Исо «келади», дейилганда, унинг бу дунё устидан чиқарилган ҳукмни эълон қиладиган ва ижро этадиган вақтига ишора қилади. * (Мат. 24:30, 42, 44). Бундан чиқди, ишончли ва ақлли хизматкор ҳақидаги масалда айтилган Исонинг «келиши» буюк қайғуда содир бўлади.

17. Исонинг мол-мулкига нималар киради?

17 Исонинг «бор мол-мулки»га нималар киради? Исо «бор» сўзини қўллаётиб, унинг мол-мулки фақатгина ер юзидаги нарсалар билан чекланиб қолади деб айтмоқчи бўлмаган. Шубҳасизки, Унинг қўлида чексиз самовий ҳокимият бор. У шундай деганини ўқиймиз: «Аллоҳ менга еру осмондаги барча нарсани ишониб топширди» (Мат. 28:18; Эфес. 1:20–23).  Эндиликда унинг мол-мулкига Масиҳий Шоҳлик киради. 1914- йилдан буён бу шоҳлик унга тегишли бўлиб келмоқда. Келажакда эса у мойланган издошлари билан бу шоҳликни баҳам кўради (Ваҳ. 11:15).

18. Исо ишончли ва ақлли хизматкорга бор мол-мулкини ишониб топширишдан нега хурсанд бўлади?

18 Хўш, кўриб чиққан нарсаларимиздан қандай хулоса чиқаришимиз мумкин? Исо буюк қайғуда ҳукм қилиш учун келганида, ишончли ва ақлли хизматкор садоқат ила уйидагиларга маънавий озуқани вақтида бераётганини кўради. Шунда Исо унга иккинчи топшириқни, яъни бор мол-мулкини беради. Ишончли ва ақлли хизматкорни ташкил этганлар бу топшириқни, самовий мукофотни қўлга киритиб, Исо билан бирга шоҳлик қилишганда олишади.

19. Ишончли ва ақлли хизматкор самода бошқа мойланганлардан кўра кўпроқ мукофотга сазовор бўладими? Тушунтиринг.

19 Ишончли ва ақлли хизматкор самода бошқа мойланганлардан кўра кўпроқ мукофотга сазовор бўладими? Йўқ. Кичкина гуруҳ ваъда қилинган мукофотни барибир бошқа мойланганлар билан бир вақтнинг ўзида олади. Масалан, Исо ўлимидан олдинги кечада 11 та садоқатли ҳаворийларига нималар айтганини кўриб чиқсак (Луқо 22:28–30 ни ўқинг). Исо, бу кичкина гуруҳни кўрсатган садоқати учун ажойиб мукофот билан тақдирлашини ваъда қилган. Улар самода биргаликда шоҳлик қилишлари керак эди. Аммо Исо бир неча йил ўтгач, барча 144 000 киши тахтларга ўтириб, у билан ҳукмронлик қилишини аён этди (Ваҳ. 1:1; 3:21). Шу сингари Матто 24:47 да ҳам, у ишончли ва ақлли хизматкорни ташкил этган мойланган биродарларнинг кичкина гуруҳини бутун мол-мулки устидан тайинлашини ваъда қилган. Аслида эса 144 000 мойланганларнинг барчаси Исонинг бор мол-мулки устидан тайинланади (Ваҳ. 20:4, 6).

144 000 мойланганларнинг барчаси Исонинг бор мол-мулки устидан тайинланади (19- хатбошига қ.)

20. Исо қайси мақсадда ишончли ва ақлли хизматкорни тайинлади ва сиз нимага қатъий қарор қилдингиз?

20 Исо биринчи асрдаги намунага риоя қилган ҳолда ишончли ва ақлли хизматкор орқали кўпчиликни озчиликнинг қўли билан озиқлантирмоқда. У охирзамонда ҳақиқий издошларига, яъни мойланганларга ҳамда бошқа қўйларга маънавий озуқа вақтида ва мунтазам равишда етказиб берилаётганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ишончли ва ақлли хизматкорни тайинлаган эди. Шундай экан, келинг, садоқатли мойланган биродарлардан иборат бўлган ишончли ва ақлли хизматкорни қўллаб-қувватлаб миннатдорлигимизни изҳор этайлик (Иброн. 13:7, 17).

 

^ 2- х.б. 2- хатбоши: Бу воқеадан олдин, Исо худди шунга ўхшаш бир масал келтирган эди. Бу масалда у «хизматкор»ни «бошқарувчи» сифатида тасвирлаган, «уйидагилар»ни эса «хизматкорлар» деб тасвирлаган (Луқо 12:42–44).

^ 6- х.б. 6- хатбоши: Исонинг «келиши» (юнонча «эрхомай») «ҳозир бўлиши»дан («парусиа») фарқ қилади. Унинг кўзга кўринмас ҳозир бўлиши, ҳукмларни амалга ошириш учун келишидан олдин бошланган эди.

^ 12- х.б. 12- хатбоши: «Доимо сизлар билан бўламан» номли мақоланинг 10–12- саҳифаларидаги 5–8- хатбошиларига қ.

^ 16- х.б. 16- хатбоши: «Бизга айтинг-чи, бу воқеалар қачон юз беради?» номли мақоланинг 7–8- саҳифаларидаги 14–18- хатбошиларига қ.