Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ИЮЛЬ 2013

Кўпчиликни озчиликнинг қўли билан озиқлантириш

Кўпчиликни озчиликнинг қўли билан озиқлантириш

[Исо] нонларни синдириб, шогирдларига тақсимлаб берди, улар эса халққа тарқатишди. МАТ. 14:19

1–3. Байтсайда қишлоғи яқинида Исо катта халойиқни қандай қилиб озиқлантирган? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

ҚИЗИҚАРЛИ бир воқеани кўз олдимизга келтирайлик (Матто 14:14–21 ни ўқинг). Милодий 32- йилнинг Ҳосил байрами яқинлашяпти. Жалила денгизининг шимолидаги Байтсайда қишлоғи яқинида, Исо ва унинг шогирдлари аёллару болалардан ташқари 5 000 киши билан ялангликда ўтиришибди.

2 Исо халойиққа қараб, уларга раҳми келди. У уларнинг орасидаги касалларга шифо бериб, Худонинг Шоҳлиги ҳақида таълим берарди. Кеч кираётган эди. Шу сабабли шогирдлар Исодан одамлар яқин атрофдаги қишлоқларга бориб, ўзларига егулик сотиб олиши учун уларни қўйиб юборишни сўрашди. Аммо Исо шогирдларига: «Уларга егуликни сизлар беринглар»,— деди. Унинг бундай сўзлари шогирдларини довдиратиб қўйди: қандай қилиб улар озгина егуликни, яъни бешта нон ва иккита балиқчани шунча одамга етказа олишади?

3 Раҳми келганидан, Исо мўъжиза яратди. Айнан шу мўъжизани тўртала Инжил ёзувчиси ҳам қаламга олган (Марк 6:35–44; Луқо 9:10–17; Юҳан. 6:1–13). Исо шогирдларига, халойиқ 50 тадан ва 100 тадан бўлиб, ўтлоққа ёнбошласин деб айтди. Исо шукрона дуосини айтгач, нонларни синдирди ва балиқларни бўлиб берди. Сўнг, ўзи бориб одамларга егуликни тарқатишнинг ўрнига, «шогирдларига тақсимлаб берди, улар эса халққа тарқатишди». Буни қарангки, ҳамма еб тўйди! Бир ўйлаб кўринг: Исо озчиликнинг, яъни шогирдларининг қўли билан минглаб одамларни озиқлантирди! *

4. а) Исо учун қанақа озуқа билан таъминлаш муҳимроқ эди? б) Бу ва кейинги тадқиқ мақолаларида нимани муҳокама қиламиз?

 4 Аммо Исо учун издошларини маънавий озуқа билан таъминлаш янада муҳимроқ эди. Маънавий озуқани, яъни Худонинг Каломидаги ҳақиқатларни қабул қилиш абадий ҳаётга етаклашини у биларди (Юҳан.  6:26, 27; 17:3). Исо халойиққа раҳми келиб, нон ва балиқ берганидай, издошларига ҳам шахсан таълим беришга кўп вақт сарфларди (Марк 6:34). Лекин у ер юзида бўлишига оз вақт қолганини ҳамда осмонга қайтишини биларди (Мат. 16:21; Юҳан. 14:12). Осмонга қайтгач Исо ер юзида қолган шогирдларини қандай қилиб маънавий озуқа билан таъминлайди? У яна илгаригидай, кўпчиликни озчиликнинг қўли билан озиқлантиради. Хўш, ўша озчилик ким бўлади? Келинг, биринчи асрда кўпгина мойланган издошларини озиқлантириш учун Исо озчиликдан қандай фойдаланганини кўрайлик. Кейинги мақолада эса, ҳар биримиз учун ўта муҳим бўлган қуйидаги саволни муҳокама қиламиз: бугунги кунда кўпчиликни озиқлантириш учун Исо фойдаланаётган озчилик ким эканини қандай аниқлашимиз мумкин?

Минглаб одамлар озчиликнинг қўли билан озиқлантирилган (4- хатбошига қ.)

ИСО ОЗЧИЛИКНИ ТАНЛАЙДИ

5, 6. а) Исо ўз ўлимидан олдин, шогирдлари маънавий озуқасиз қолмаслиги учун қандай муҳим қарор чиқарган? б) Исо асосий вазифани бажариш учун шогирдларини қандай тайёрлаган?

5 Масъулиятли оила боши, мабодо ўлсам, оилам муҳтожликда қолмасин, дея керакли чоралар кўради. Шунга ўхшаб, масиҳийлар жамоатининг Боши — Исо ҳам ўз ўлимидан олдин, шогирдлари маънавий озуқасиз қолмаслиги учун керакли чоралар кўрган (Эфес. 1:22). Масалан, ўлимидан қарийб икки йил олдин, Исо муҳим қарор чиқарган. У, кейинчалик кўпчиликни озуқа билан таъминлайдиган озчиликнинг биринчи вакилларини танлаган. Келинг, у буни қандай қилганини кўриб чиқайлик.

6 Туни бўйи ибодат қилиб чиққандан сўнг, Исо шогирдларини ёнига тўплаб, улардан 12 тасини ҳаворий этиб тайинлаган (Луқо 6:12–16). Кейинги икки йил давомида у ўша 12 кишига сўз ва ўрнаги билан таълим бериб, улар билан қалин дўст бўлиб қолган. Улар ҳали яна кўп нарсани ўрганишлари кераклигини Исо биларди; аслини олганда, улар кейинчалик ҳам «шогирдлар» деб танилиб келишган (Мат. 11:1; 20:17). Исо уларга бебаҳо насиҳатлар бериб, кенг кўламда хизмат қилишни ўргатган (Мат. 10:1–42; 20:20–23; Луқо 8:1; 9:52–55). Шу йўсинда, вафот этиб осмонга қайтишдан олдин, у асосий вазифани бажариш учун шогирдларини тайёрлаган.

7. Ҳаворийларнинг асосий вазифаси нимадан иборат бўлишини Исо қандай кўрсатган?

7 Исонинг шогирдлари қанақа муҳим вазифани бажаришлари керак эди? Милодий 33- йили Ҳосил байрами яқинлашаётган вақтда, ҳаворийлар «нозирлик вазифасини» ўташи аниқ кўрина бошлаганди (Ҳавор. 1:20). Уларни биринчи навбатда нима қизиқтириши керак эди? Исо тирилиб, ҳаворий Бутрус билан суҳбатлашганда, нима деганига эътибор беринг (Юҳанно 21:1, 2, 15–17 ни ўқинг). У айрим ҳаворийларнинг олдида Бутрусга: «Қўзиларимни ўтлат»,— деб айтганди. Бу билан Исо, кўпчиликни маънан озиқлантирадиган озчилик қаторида унинг ҳаворийлари бўлишига ишора қилган. Қаранг, Исо «қўзилари» учун қанчалик қайғурар экан! *

ҲОСИЛ БАЙРАМИДАН БОШЛАБ, КЎПЧИЛИКНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ

8. Ҳосил байрамида, янги имон келтирганлар Масиҳ қўллаётган воситани тан олишганини қандай кўрсатишган?

8 Милодий 33- йили Ҳосил байрамидан эътиборан, тирилган Исо ер юзида қолган мойланган шогирдларини ҳаворийлари воситасида озиқлантира бошлаган (Ҳаворийлар 2:41, 42 ни ўқинг). Ушбу восита, муқаддас руҳ ила мойланган яҳудийлару яҳудий динига кирган ўзга халқ вакиллари томонидан тан олингани ўша вақтда аниқ кўринган. Улар иккиланмасдан, «ҳаворийлардан таълим олишда давом этишган». Ҳа, янги имон келтирганлар маънавий озуқага жуда оч бўлиб, уни қаердан олиш кераклигини аниқ билишарди. Ҳаворийлар Исонинг сўзларию  ишларини изоҳлаб, унга тааллуқли оятларнинг мағзини чақиб беришаётганини улар диққат билан кузатишарди * (Ҳавор. 2:22–36).

9. Ҳаворийлар Исонинг қўйларини озиқлантириш уларнинг зиммасида эканини аниқ тушунишганини қандай кўрсатган?

9 Ҳаворийлар Исонинг қўйларини озиқлантириш уларнинг зиммасида эканлигини аниқ тушунишарди. Масалан, янги ташкил этилган жамоатларда кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган бир нозик масалани улар қандай ҳал қилганига эътибор берсак. Буни қарангки, бу масала озиқ-овқат билан, аниқроғи жисмоний озуқа билан боғлиқ эди. Кундалик ризқ-рўзни тақсимлашда юнонзабон бева аёлларни четлаб ўтишган, ибронийзабон бева аёлларга эса, аксинча ғамхўрлик қилишган. Хўш, ҳаворийлар бу чигал масаланинг ечимини қандай топишди? «Ўн икки ҳаворий» ризқ-рўзни тақсимлашни муҳим деб билиб, бу ишни назорат қилиш учун еттита лаёқатли биродарни тайинлади. Шубҳасизки бу ҳаворийларнинг аксарияти Исонинг мўъжизавий тарзда халқни озиқлантиришида иштирок этган. Лекин улар маънан озиқлантиришни янада муҳимроқ деб билишган. Шунинг учун улар, ўзларини «Тангрининг каломидан таълим беришга» бағишладилар (Ҳавор. 6:1–6).

10. Исо Қуддусдаги ҳаворийлар ва оқсоқоллардан қандай фойдаланган?

10 Милодий 49- йилга келиб, ҳаворийларга бошқа қобилиятли оқсоқоллар қўшилди (Ҳаворийлар 15:1, 2 ни ўқинг). «Қуддусдаги ҳаворийлар ва оқсоқоллар» етакчи кенгаш сифатида хизмат қилишарди. Жамоат боши бўлган Масиҳ, кичкина гуруҳни ташкил этган бу тажрибали эркаклар орқали асосий таълимотларни белгилаш, Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни ваъз қилиш ва таълим бериш ишини назорат қиларди ва бошқарарди (Ҳавор. 15:6–29; 21:17–19; Колос. 1:18).

11, 12. а) Яҳова, Ўғли орқали илк масиҳийларни озиқлантириш учун ташкил этилган тадбирни қўллаб-қувватлаганини нимадан кўрса бўлади? б) Исо жамоатларни ким орқали озиқлантираётгани қандай маълум бўлди?

11 Яҳова, Ўғлининг бошчилигида биринчи асрдаги жамоатларни озиқлантириш учун ташкил этилган бундай тадбирни қўллаб-қувватладими? Албатта! Аммо биз бунга қандай амин бўлишимиз мумкин? Ҳаворийлар китобидан шундай сўзларни ўқиймиз: «Шаҳарма-шаҳар юриб улар [ҳаворий Павлус ва унинг ҳамроҳлари], Қуддусдаги ҳаворийлару оқсоқоллар чиқарган қарорларни  етказиб, уларга риоя қилиш кераклигини кўрсатишарди. Шу йўсин, жамоатлар имонда мустаҳкам бўлиб, кундан-кунга имонлиларнинг сони ортиб борарди» (Ҳавор. 16:4, 5). Эътибор берсангиз, бу жамоатлар Қуддусдаги етакчи кенгаш билан яқиндан ҳамкорлик қилишгани туфайли маънан гуллаб-яшнаган. Бу эса Яҳова, Ўғли орқали жамоатларини озиқлантириш тадбиридан мамнун бўлганини яққол тасдиқламоқда! Шуни ёдда тутайликки, фақат Яҳованинг қут-баракаси билангина маънан гуллаб-яшнашимиз мумкин (Ҳик. 10:22; 1 Кор. 3:6, 7).

12 Кўриниб турганидек, Исо издошларини озиқлантиришда муайян намунага риоя қилган: у кўпчиликни озчиликнинг қўли билан озиқлантирган. Ҳа, Исо маънан озиқлантириш учун қандай воситадан фойдалангани тушунарли. Боз устига ҳаворийлар — етакчи кенгашнинг илк аъзолари — Худо уларни қўллаб-қувватлаётганини яққол намоён этишди. Ҳаворийлар 5:12 да шундай дейилган: «Халқ орасида ҳаворийларнинг қўллари билан аломату мўъжизалар содир этиларди». * Шу сабабли Исонинг издошларида: «Исо ким орқали қўйларини озиқлантиради?» деган савол туғилишига ҳеч қандай асос йўқ эди. Аммо биринчи асрнинг якунида вазият ўзгарди.

Биринчи асрга келиб, Исо ким орқали жамоатларни озиқлантиргани аниқ кўринди (12- хатбошига қ.)

БУҒДОЙДАН КЎРА БЕГОНА ЎТЛАР КЎПАЙГАН ЗАМОН

13, 14. а) Қаршиликлар ҳақида Исо қандай огоҳлантириш берган ва унинг сўзлари қачон амалга ошишни бошлади? б) Масиҳийларга қай йўсин икки тарафлама ҳужум қилинади? (Изоҳга қ.)

13 Исо, масиҳийлар жамоати қаршиликларга дучор бўлишини башорат қилган эди. Эсингиздами, бегона ўт ҳақидаги башоратли масалида у, янги экилган буғдой даласига (мойланган масиҳийлар орасига) бегона ўт уруғлари (ўзини масиҳий деб атаганлар) сепилиши ҳақида огоҳлантирган. Бу иккала гуруҳ ўрим-йиғим, яъни «охирзамон» пайти келмагунча, бирга ўсишига йўл қўйилган эди (Мат. 13:24–30, 36–43). Бу сўзлар амалга ошиши учун кўп вақт кутиш керак бўлмади. *

14 Биринчи асрда муртадлик эндигина илдиз ота бошлаган эди. Исонинг садоқатли ҳаворийлари эса ҳақ топиниш булғанишига ва сохта таълимотлар кириб келишига «тўсқинлик қилишган» (2 Салон. 2:3, 6, 7). Аммо охирги ҳаворийнинг ўлимидан сўнг, муртадлик чуқур илдиз отиб, узоқ давом этадиган ўрим-йиғимгача — бир қанча асрлар мобайнида — ўсиб келди. Бу вақт давомида бегона ўтлар кўпайди. Уларнинг ичидан эса оз бўлса-да, буғдой бошоқлари кўрина бошлади. Ўшанда маънавий озуқани тақсимлашда ташкиллаштирилган восита йўқ эди. Лекин бу узоқ чўзилмаслиги керак эди. Фақат битта савол юзага келмоқда: «Қачонгача?»

ЎРИМ-ЙИҒИМ ПАЙТИДА КИМ ОЗИҚЛАНТИРАДИ?

15, 16. Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари Худонинг Каломини қунт ила ўрганиб қандай натижаларга эришишди?

15 Ўрим-йиғим пайти яқинлашгани сайин, Муқаддас Китобдаги ҳақиқатга ҳам қизиқиш ошиб борарди. Мисол учун, 1870- йилларни эсга олайлик. Ўша пайтларда ҳақиқатга ташна бўлган инсонлар биргаликда йиғилишиб, христиан оламининг черковлари ва мазҳабларидан холи бўлган гуруҳни ташкил этишган. Бу самимий инсонлар ўзларини Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари деб атаб, Худонинг Каломини синчковлик ва ибодат ила ўрганиб чиқишган (Мат. 11:25).

16 Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари қунт билан Худонинг Каломини ўрганиб, яхши натижаларга эришишди. Улар Муқаддас Китобга асосланган адабиётларни чоп этиб, кенг миқёсда тарқатиш орқали сохта таълимотларни фош этиб, ҳақиқат ёйилишига катта ҳисса қўшдилар. Уларнинг меҳнати туфайли маънан очу чанқоқ инсонларнинг кўпчилиги, бу ҳақиқат эканлигига ишонишди.  Шу муносабат билан савол пайдо бўлмоқда: 1914- йилгача фаолият олиб борган Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари, ўша пайтда Масиҳнинг қўйларини озиқлантириш учун тайинланган восита бўлганми? Йўқ. Улар ҳали етилмаган эди ва маънавий озуқани етказиб берадиган восита сифатида ташкил этилиш жараёнида бўлишган. Чунки буғдой каби бўлган масиҳийларни бегона ўт билан солиштирилган христиан оламидан ажратиш вақти келмаган эди.

17. Қандай башоратлар 1914- йилдан бошлаб амалга ошган?

17 Ўтган мақоладан, ўрим-йиғим пайти 1914- йилда бошланганини билиб олдик. Ўша йили бир қанча муҳим башоратлар амалга ошган. Масалан, Исо Шоҳ бўлиб, охирзамон даври бошланган (Ваҳ. 11:15). 1914- йилдан 1919- йилнинг бошларигача, Исо Отаси билан рамзий маъбадда керакли текширув ўтказиб, тозалаш ишларини амалга оширган * (Мал. 3:1–4). Сўнг эса 1919- йилда буғдойларни йиғиш пайти бошланган. Исо маънавий озуқани тақсимлаш учун ташкиллаштирилган воситани айнан шу вақтда танлаган десак бўладими? Албатта!

18. Исо нимани ташкиллаштиришни башорат қилган эди ва охирзамон пайтида ким ўша озчиликни ташкил этади?

18 Охирзамон ҳақидаги башоратида, Исо «ризқ-рўзни вақтида бериб туриш» мақсадида бир восита ташкил этишини айтган эди (Мат. 24:45–47). У қандай воситадан фойдаланмоқчи эди? Шубҳасизки биринчи асрда қилганидек, Исо яна кўпчиликни озчиликнинг қўли билан озиқлантиради. Аммо охирзамон пайтида, «ким ўша озчиликни ташкил этади», деган савол жавобсиз қоляпти. Исонинг мазкур башорати билан боғлиқ бўлган бу ва бошқа саволлар кейинги мақолада муҳокама қилинади.

 

^ 3- х.б. 3- хатбоши: Яна бир вазиятда Исо мўъжиза яратиб аёллару болалардан ташқари 4 000 кишини озиқлантирган. Бу сафар ҳам у егуликни «шогирдларига берди, шогирдлари эса халққа тарқатишди» (Мат. 15:32–38).

^ 7- х.б. 7- хатбоши: Бутрус озиқлантириши керак бўлган «қўзиларнинг» барчаси самода яшашга умидвор бўлган.

^ 8- х.б. 8- хатбоши: Янги имонга кирганлар «ҳаворийлардан таълим олишда давом этишгани» шундан далолат берадики, ҳаворийлар мунтазам равишда таълим бериб туришган. Ҳаворийларнинг баъзи таълимотлари ҳозирги пайтда Инжил таркибига кирган илоҳий илҳом билан битилган китобларда ёзиб қолдирилган.

^ 12- х.б. 12- хатбоши: Ҳаворийлардан ташқари баъзилар ҳам муқаддас руҳ инъомларига эга бўлишган. Аксарият вазиятларда бу инъомлар уларга бевосита ҳаворийлардан ўтган ёки ҳаворийларнинг ёнида бўлишгани учун улар бу инъомларни олишган (Ҳавор. 8:14–18; 10:44, 45).

^ 13- х.б. 13- хатбоши: Ҳаворийлар 20:29, 30 даги ҳаворий Павлуснинг сўзларига кўра, имонлилар жамоатига икки тарафлама ҳужум қилинади. Бир томондан ўзини масиҳий деб атаганлар, яъни «бегона ўт уруғлари» мойланган масиҳийларнинг «орасига» кириб оладилар. Иккинчи томондан эса имонлилар жамоати «орасидан» баъзилар «нотўғри таълимотларни» тарқатиб, муртадларга айланадилар.

^ 17- х.б. 17- хатбоши: Ушбу журналда «Доимо сизлар билан бўламан» номли мақоланинг 11- саҳифасидаги 6- хатбошига қ.