Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) МАЙ 2013

 ТАРЖИМАИ ҲОЛ

Нима туфайли ҳаётимиз мазмунга эга?

Нима туфайли ҳаётимиз мазмунга эга?

1958- йилда ўғлим Гэри туғилиши биланоқ, аҳволи яхши эмаслигини сезиб қолдим. Бироқ шифокорлар унга ташхис қўйиши учун ўн ой керак бўлди ва беш йил ўтгач, Лондондаги мутахассислар бу ташхисни тасдиқлашди. Гэридан кейин тўққиз йил ўтиб қизим Луис дунёга келди. Унинг аҳволи акасиникидан ҳам ёмонроқ эканини кўриш, мен учун жуда қайғули бўлди.

Бир куни дўхтир ачиниб, менга: «Иккала фарзандингиз ҳам ЛМББ синдромига * йўлиқишган. Минг афсуски, бу касалликнинг давоси йўқ»,— деб айтди. Ўшанда, ушбу кам учрайдиган ирсий касаллик унча яхши маълум эмас эди. Бу касалликнинг белгилари кўз ожизлиги, семириш, оёқ ёки қўл бармоқларнинг ортиқчалиги, ривожланишда қолоқлик, ҳаракатларнинг бузилиши, қанд касаллиги, остеоартрит ва буйрак етишмовчилигидан иборат. Шу боис, болаларимга ғамхўрлик қилиш катта қийинчилик туғдиришини билардим. Сўнгги изланишларга биноан, Буюк Британиянинг ўзида 125 000 кишидан биттаси бу касалликдан азоб чекар ва кўпроғи ушбу касалликнинг енгилроқ шаклига йўлиқар экан.

ЯҲОВА БИЗ УЧУН «ПАНОҲ БЎЛАДИ»

Турмушга чиққанимдан кўп ўтмай, Яҳованинг Шоҳиди бўлган бир аёл билан гаплашиб, ҳақиқатни топганимни тушундим. Аммо хўжайиним бунга қизиқиш кўрсатмади. Эримнинг иши туфайли доим кўчиб юрганимиз учун, ҳеч бир жамоат билан алоқа боғлашнинг иложи бўлмади. Лекин мен барибир Муқаддас Китобни ўқиб, Яҳовага ибодат қилавердим. «Мазлум учун Эгамиз қалъадай бўлади, ҳа, қайғули дамларда У паноҳ бўлади... Сенга юз бурганларни тарк этмайсан», деган сўзларни ўқиш менга тасалли бахш этарди (Заб. 9:10, 11).

Гэрининг кўзлари хира кўргани учун, у олти ёшлигида Лондон жанубидаги бир интернатда махсус таълим олишга юборилди. Ўғлим, уни ташвишга солаётган нарсалар борасида айтиб бериш учун менга доим қўнғироқ қилиб турарди ва бу туфайли унга Муқаддас Китобдаги асосий принципларни тушунишга кўмаклаша олардим. Бир неча йил ўтгач, Луис дунёга келди. Шунда ўзим ҳам касал бўлиб, тарқалган склероз ва фибромиалгия хасталигига чалиндим. Гэри 16 ёшлигида интернатни битириб, уйга қайтди. Аммо унинг кўзлари аввалгидан ҳам ёмонроқ кўра бошлади ва 1975- йилда умуман кўр бўлиб қолди. 1977- йили эса, эрим бизни ташлаб кетди.

Гэри қайтиб келганидан кўп ўтмай, у меҳрибон бир жамоат билан ҳамкорлик қила бошлади. Мен эса 1974- йилда сувга чўмдим. Битта оқсоқол, ўғлимга ўсмирлик пайтида жисмоний ўзгаришларини бошдан кечиришига кўмаклашгани учун жуда миннатдорман. Бошқа имондошларимиз эса, уй юмушларида ёрдам беришарди. Вақт ўтиб, ижтимоий хизмат кўрсатиш идораси улардан бештасини бизникига уй ёрдамчилари сифатида тайинлади. Бу биз учун катта барака бўлди!

Гэри маънан улғайди ва 1982- йили сувга чўмиб, кўмакчи кашшофлик хизматини бошлади. Мен ҳам унга қўшилиб, кўмакчи кашшоф бўлдим ва бир неча йил давомида у билан бирга хизмат қилдик. Бир куни туман нозири ўғлимдан: «Гэри, доимий кашшофликни бошлашга нима дейсиз?» — деб сўраганда, у жудаям хурсанд бўлиб кетди. Гэрига айнан шу сўзлар керак эди ва у 1990- йилда доимий кашшоф этиб тайинланди.

 Гэрининг иккита сонини операция қилишга тўғри келди, биттасини 1999-, иккинчисини эса 2008- йилда. Лекин Луиснинг саломатлигида бундан-да жиддийроқ муаммолар бор эди. Қизим умуман кўзи ожиз бўлиб туғилганди ва битта оёғида бармоқлари ортиқча эканлигини кўрганимда, у ҳам ЛМББ синдромига чалинганини тушундим. Соғлиги текширилгандан сўнг, унинг кўп ички аъзоларида ҳам жиддий нуқсон борлиги аниқланди. Йиллар давомида қизим кўплаб операцияларни бошдан кечирди. Буйракларининг ўзи беш марта операция қилинди. Акасида бўлганидек, Луисда ҳам қанд касаллиги бор эди.

Операция қилиш вақти келганда, қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин эди. Шунинг учун, Луис жарроҳларга, анестезиолог ва бошқа шифокорларга фақат қонсиз операцияга рози бўлишини тушунтирди. Натижада, унинг соғлигига ғамхўрлик қилган барча кишилар билан яхши муносабатларга эга бўлиб қолди.

ҲАЁТИМИЗ МАЗМУНГА ТЎЛА

Уйимизда Яҳовага топиниш билан боғлиқ бўлган кўп ишларни бажарардик. Замонавий электрон ускуналари пайдо бўлгунга қадар, Гэри билан Луис учун ўқишга кўп вақт сарфлардим. Ҳозир эса CD ва DVD дисклар ҳамда www.jw.org сайтидаги аудио ёзувлар оммабоп бўлган. Булар орқали, ҳар биримиз истаган пайтда Муқаддас Китоб тадқиқининг ҳафталик жадвалига амал қилиб, йиғилишларда маъноли шарҳлар беришга тайёрланишимиз мумкин.

Яҳованинг Каломидаги бебаҳо ҳақиқатлар учун ниҳоятда миннатдормиз!

Баъзида Гэри шарҳларини ёдлаб олади. Воизлик мактабида олган нутқларини эса, ўз сўзлари билан гапириб беради. У 1995- йилда жамоат хизматкори этиб тайинланган. Гэри доим Йиғилиш Залидаги ишлар билан банд бўлиб, жамоат аъзоларини кутиб олади ва овоз кучайтирувчи ускуналардан фойдаланишда қарашиб туради.

Гэрининг артрит касаллиги ҳам бўлгани учун, ногиронлар аравачасидан фойдаланади. Имондошларимиз у билан хизматга борганда, кўпинча аравачасини итариб юришади. Битта биродаримиз, Гэрига бир киши билан Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказишга кўмаклашган. Шунингдек, 25 йилдан бери фаолиятсиз бўлган битта опамизга у далда берган. Ҳозирги кунда, ушбу икки киши ҳам жамоат учрашувларига қатнаяпти.

Луис тўққиз ёшида бувисидан тўқишни ўрганиб олган. Мен унга ғамхўрлик қилишга ёрдам бераётган аёл билан бирга қизимга кашта тикишни ўргатдим. Бу ҳунар Луисга жуда ёққани учун, у гўдакларга ҳам, кекса имондошларимизга ҳам ранг-баранг адёллар тўқиб беради. Бундан ташқари, қизим ёпишқоқ расмчалардан откриткалар ясайди. У совға қилган откриткаларни, одамлар эҳтиёт қилиб сақлашади. Ёшлигида Луис, босма машинкада ёзишни ўрганган. Ҳозир эса, у гапирадиган махсус компьютер ёрдамида мунтазам равишда дўстлари билан мулоқот қилиб туради. Қизим 17 ёшида сувга чўмган. Махсус ваъзгўйлик кампанияларида, биз биргаликда кўмакчи кашшоф бўлиб хизмат қиламиз. Гэри ҳам, Луис ҳам Худонинг одамзодга берган ваъдалари ҳақидаги оятларни ёдлаб олишган. Ўша оятларда «кўрларнинг кўзлари очилади» ва «ҳеч кимса, “Мен хастаман”, демайди», деб айтилган (Ишаё 33:24; 35:5).

Яҳованинг Каломидаги бебаҳо ҳақиқатлар учун ниҳоятда миннатдормиз! Бизни севги ила қўллаб-қувватлаётган имондошларимизга мингдан-минг раҳмат деймиз. Боиси, ҳозир қилаётган ишларимиздан кўпини уларсиз уддалай олмас эдик. Айнан Яҳованинг кўмаги билан ҳаётимиз мазмунга тўла.

^ 5- х.б. Лоренс-Мун-Барде-Бидл синдроми, ушбу ирсий касалликни аниқлаган тўртта шифокорнинг исми билан аталган. Бу касаллик, ота-онанинг рецессив генлари бузилиши оқибатида юзага келади. Ҳозирги кунда, Барде-Бидл синдроми деб юритилади. Унинг давоси йўқ.