Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) МАЙ 2013

 ТАШКИЛОТИМИЗ АРХИВИДАН

«Синов пайтида» дош берганлар

«Синов пайтида» дош берганлар

1914- йилда Биринчи жаҳон уруши бошланганда, кўп одамлар Муқаддас Китоб Тадқиқотчиларининг урушда қатнашмаслигини тан олишган (Ишаё 2:2–4; Юҳан. 18:36; Эфес. 6:12). Ўшанда Буюк Британиядаги Худонинг хизматчилари нима қилишган экан?

Генри Хадсон

1916- йилда Буюк Британияда қабул қилинган «Ҳарбий хизмат ҳақидаги қонун»га биноан, 18 дан 40 ёшгача бўлган бўйдоқ кишилар мажбурий ҳарбий хизматдан озод этилар эди. Мазкур қонун, «диний ёки ахлоқий дунёқарашлари» сабабли ҳарбий хизматдан воз кечганларга қулай фурсат яратди. Ҳукумат томонидан, кимлар ва қай даражада мажбурий хизматдан озод этилиши мумкинлигини ҳал этувчи маҳкамалар тайинланди.

Қисқа муддат ичида Муқаддас Китоб Тадқиқотчиларидан қарийб 40 таси ҳарбий қамоқхонага ташланди, 8 таси эса Францияга урушга юборилди. Бундай адолатсизлик Буюк Британиядаги биродарларимизни Бош вазир Герберт Асквитга хат ёзишга ундади. Хатга, 5 500 киши имзолаган шикоят аризаси илова қилинган эди.

Кейин, Францияга юборилган саккиз киши, урушда қанташишдан бош тортгани учун отиб ташланишга маҳкум этилгани ҳақида хабар келди. Аммо ҳукм ижро этилиш арафасида, ўн йиллик қамоқ жазосига алмаштирилди. Шундан сўнг биродарларимиз Англияга қайтарилиб, муддатни ўша ердаги қамоқда ўташди.

Жеймс Фредерик Скот

Уруш давом этаркан, мажбурий ҳарбий хизматни ўташ ҳақидаги қонун уйланганларга ҳам тегишли бўлди. Бундай синов, Англиянинг Манчестер шаҳрида яшаган Муқаддас Китоб тадқиқотчиси Генри Хадсоннинг бошига тушди. У бир шифокор эди. 1916- йил 3- августда, суд уни ўз мажбуриятини бажармаганликда айблаб, жарима солди ва ҳарбий хизматни ўташга зўрлади. Шу вақтнинг ўзида, Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида Жеймс Скот исмли 25 яшар китоб тарқатувчи айбсиз деб топилди. Ҳукумат бу қарордан норози эдию, аммо Лондонда қўзғатилган бошқа ишни кўриб чиқиш учун, аввалги ишни шундайлигича қолдирди. Эндиги сафар, суд Герберт Кипс исмли биродаримизни айбдор деб топиб, жарима солди ва ҳарбий хизматни ўташга мажбурлади.

1916- йилнинг сентябрь ойига келиб, 264 та биродаримиз ҳарбий хизматдан озод этилиш ҳақида ариза ёзишди. Улардан 5 таси озод этилди, 154 таси йўллар қуриш, тош конида ишлаш каби оғир меҳнатга қўйилди, 23 таси урушда қатнашиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришга тайинланди, 82 таси ҳарбий хизматни ўташга мажбур қилинди, айримлари отиб ташланди, қолганлари эса қамоққа олинди. Ўша кишиларга кўрсатилган бундай шафқатсиз муносабат халқнинг норозилигини қўзғатгани учун ҳукумат уларни ҳарбий қамоқдан, ахлоқ тузатиш меҳнат колониясига ўтказди.

Прайс Хюджес

 Эдгар Клэй ва кейинчалик Буюк Британиядаги филиалда нозир сифатида хизмат қилган Прайс Хюджес Уэльсдаги дамбада ишлашди. Франциядан қайтиб келган саккиз кишидан бири, Герберт Сениор эса, Йоркширдаги Уэйкфилд қамоқхонасига юборилган эди. Қолганлар, Дартмур қамоқхонасида оғир ишларни қилишга маҳкум этилиб, жуда ёмон шароитларда муддатни ўташди. Улар диний эътиқодига кўра ҳарбий хизматдан воз кечувчилардан иборат бўлган энг катта ва ягона гуруҳни ташкил этишди.

Урушда қатнашишни талаб қилмайдиган ишларни бажаришга рози бўлган Франк Плат исмли Муқаддас Китоб Тадқиқотчиси жанг майдонига юборилиб, узоқ вақт қаттиқ таъқибларга учради. Армиядан келгач, кўп ўтмай ҳақиқатни билиб олган Аткинсон Паджетт ҳам, урушда қатнашишдан бош тортгани учун ҳарбий ҳокимиятнинг шафқатсиз муомаласидан азоб чекди.

Герберт Сениор

Гарчи, қарийб юз йил муқаддам ўша биродарларимиз бизнинг масиҳий сифатида бетараф бўлиш қароримизни тўлиқ тушунмаган бўлишса-да, улар Тангри Яҳовани рози қилишга интилишган. Ушбу мақолада номлари тилга олинган бу кишилар, ниҳоятда оғир «синов пайтида» бетараф бўлишда зўр ўрнак кўрсатишди (Ваҳ. 3:10). Буюк Британиядаги архивимиздан.

Кўпроқ билиш

Нега Яҳованинг Шоҳидлари сиёсий бетарафликни сақлашади?

Улар миллий хавфсизликка раҳна солишадими?