Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Қўриқчи минораси (тадқиқ сони)  |  Май 2013

 ЎҚУВЧИЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ

Ўқувчиларнинг саволлари

Исроилликлар жиноятчиларни устунга михлаб қатл қилишганми?

Қадим замонларда кўп халқлар жиноятчиларни ходага ёки устунга михлаб қатл қилишган. Римликлар жиноятчини устунга осиб ёки михлаб қўйишган. Шунда у чанқоқ, очлик ва бузуқ ҳаво таъсирида бир неча кун азоб чеккан. Римликлар бу усулни энг тубан жиноятчиларга қўллашган ва бу шармандаларча жазоланиш ҳисобланган.

Қадимги Исроилда-чи? Исроилликлар жиноятчиларни устунга михлаб қатл қилишганми? Тавротда шундай дейилган: «Агар бирортаси ўлим ҳукмига лойиқ гуноҳ қилса, сизлар уни ўлдириб, жасадини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқсангиз, ўша жасад кечаси билан ходада осиғлиқ қолмасин. Уни ўша куниёқ дафн қилинглар» (Қонун. 21:22, 23). Кўриниб турганидай, Таврот ёзилган вақтларда, ўлимга маҳкум этилган одам аввал қатл этилиб, кейин ходага ёки дарахтга осиб қўйилган.

Бу борада Тавротнинг бошқа оятида қуйидагича ёзилган: «Ўз боласини Мўлахга қурбонлик қилган ҳар қандай одамга, Исроил халқидан ёки юртингизда яшаган мусофир бўлишидан қатъий назар, ўлим жазоси берилсин. Бутун жамоа уни тошбўрон қилсин» (Лев. 20:2). «Арвоҳ чақирадиган ва фолбинлик қиладиганлар» ҳам ўлимга маҳкум этилган. Улар қандай ўлдирилган? Улар ҳам тошбўрон қилинган (Лев. 20:27).

Қонунлар 22:23, 24 да мана бундай дейилган: «Агар бирон қиз унаштирилган бўлса-ю, шаҳарда бирортаси ўша қизни учратиб қолиб, у билан ётса, икковини ҳам ўша шаҳарнинг дарвозаси олдига олиб келишсин. Қиз шаҳарда бўла туриб, бақирмагани учун жазолансин. Эркак эса бировнинг хотинини шарманда қилгани учун жазолансин. Икковини ҳам тошбўрон қилиб ўлдиринг. Шу тариқа орангиздан ёмонликни йўқ қилинг». Шундай экан, қадимги Исроилда, тошбўрон қилиш, шафқатсиз жиноятга қўл урганлар учун қўлланиладиган асосий усул ҳисобланган *.

Таврот ёзилган вақтларда, ўлимга маҳкум этилган одам аввал қатл этилиб, кейин ходага ёки дарахтга осиб қўйилган.

Қонунлар 21:23 да: «Ходага қоқилган одам Худо томонидан лаънатлангандир»,— дейилган. Оғир гуноҳ қилиб, «Худо томонидан лаънатланган» кишининг жасадини ҳамманинг кўз ўнгида осиб қўйиш, исроилликларга таъсир қилмай қолмаган. Дарҳақиқат, бошқаларга сабоқ бўлсин дея, қатл қилинган одамнинг жасади ходага ёки дарахтга осиб қўйилган.

^ 6- х.б. Аксарият олимлар эътироф этишича, Тавротга биноан, жиноятчи аввал тошбўрон қилиниб, кейин жасади устунга осиб қўйилган. Аммо биринчи асрга келиб, айрим жиноятчилар яҳудийлар томонидан тириклайин устунга михлаб қўйилиб, устунда жон беришганини исботлайдиган далиллар ҳам бор.