Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Қўриқчи минораси» (тадқиқ сони)  |  Апрель 2013

 Биласизми?

Биласизми?

Милодий 70- йилдан кейин Қуддусдаги маъбад қайта қурилган эдими?

ИСО, Яҳованинг маъбадида «тош устида тош қолмайди», деб башорат қилган эди. Бу башорат милодий 70- йилда Тит бошчилигида Рим қўшинлари Қуддусни вайрон қилганида амалга ошди (Мат. 24:2). Кейинчалик император Юлиан маъбадни қайта тикламоқчи бўлди.

Юлиан Римнинг охирги бутпараст императори деб аталган. У Буюк Константиннинг жияни бўлиб, ўша даврдаги ўзини Масиҳнинг издоши деб атаганлардан таълим олган. Милодий 361- йилда император бўлганидан кейин, у масиҳийликнинг бундай бузилган кўринишини ва таълимотларини очиқчасига рад этиб, бутпарастликни маъқул кўрди. Тарихий манбаларда у «муртад» деб аталган.

Юлиан христиан динидан нафратланарди. У олти ёшида отасини ва қариндошларини, ўзини Масиҳнинг издоши деб атаганлар қатл қилганини кўрган. Бу, улардан нафратланганининг сабабларидан бири бўлиши мумкин. Черков тарихчиларининг айтишича, Исонинг сохта пайғамбар бўлганини исботлаш мақсадида, Юлиан яҳудийларни маъбадни қайта қуришга чорлаган экан *.

Юлиан маъбадни қайта тиклашни режалаштирганига шубҳа йўқ. Аммо қуришни бошлагани аниқ эмас. Борди-ю қурилиш ишлари бошланган бўлса ҳам, қайси сабабларга кўра иш тўхтатилгани номаълум. Лекин шуниси аниқки, Юлиан император бўлганидан икки йил ўтар-ўтмас ўлдирилди ва маъбад ҳам шу билан қайта қурилмади.

Маъбаднинг жойи ва кўриниши, Исонинг даврида шунақа бўлган бўлиши мумкин

^ 5- х.б. Унинг бу ҳаракати, Исонинг сохта пайғамбар бўлганини исботламасди. Исо маъбад қайта тикланмайди демаган. У маъбад бузилади деган эди ва милодий 70- йилда башорати амалга ошди.