Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Қўриқчи минораси» (тадқиқ сони)  |  Апрель 2013

Хизмат қилишга хоҳиш билдирганлар. Мексикада

Хизмат қилишга хоҳиш билдирганлар. Мексикада

ХИЗМАТЛАРИНИ кенгайтириш мақсадида ҳаётларини соддалаштираётган ёш хизматчиларнинг сони ортиб бораётганини кўриш — қувонарлидир (Мат. 6:22). Хўш улар қандай ўзгаришлар қилишмоқда? Қандай қийинчиликларга дуч келишмоқда? Келинг, Мексикада хизмат қилаётган айрим шунақа ёшлар билан яқиндан танишамиз.

«ЎЗГАРИШЛАР ҚИЛИШИМИЗГА ТЎҒРИ КЕЛДИ»

Қўшма Штатлардан бўлган Дастин ва Жасса 2007- йилнинг январь ойида турмуш қуришган эди. Кўп ўтмай улар анчадан бери орзу қилган елканли қайиққа эга бўлишди ва улар йил бўйи бу қайиқда яшашди. Уларнинг қайиғи Орегон штатидаги (АҚШ) Астория шаҳрига яқин бўлган қирғоқда боғланган эди. Шаҳар атрофи ўрмонли тепаликлар ва Тинч океанидан узоқ бўлмаган қорли тоғ чўққилари билан ўралган эди. Дастин шундай дейди: «Қаерга қараманг, ҳамма ёқ жуда гўзал манзара!» Бу жуфтликнинг фикрича, улар содда ҳаёт кечириб, Яҳовага таянишаётгандек эди. Сабаби улар, биз 8 метрлик қайиқда яшаймиз, ярим кун ишлаймиз, чет тилидаги жамоатга қатнаймиз ва баъзида кўмакчи кашшоф бўлиб хизмат қиламиз, деб ўйлашарди. Аммо кейинчалик улар ўзларини ўзлари алдашни тўхтатишди. Бу ҳақда Дастин шундай фикр билдирди: «Жамоатни қўллаб-қувватлашнинг ўрнига, кўпроқ вақтимизни қайиғимизни  таъмирлашга кеткизардик. Яҳовани биринчи ўринга қўйишни чиндан ҳам истасак, ўзгаришлар қилишимиз кераклигини билардик».

Жасса эса қуйидагини қўшиб қўйди: «Турмуш қуришимиздан аввал, мен Мексикада яшардим ва инглиз тилидаги жамоатнинг аъзоси эдим. У ерда хизмат қилишдан мамнун эдим ва ўша ерга қайтишни жуда истардим». Оилавий топиниш пайтида, уларнинг чет элда хизмат қилиш истаги ошди ва ҳосил етилган жойда хизмат қилиш учун кўчиб ўтган биродару опа-сингилларимизнинг таржимаи ҳолларини ўқишибди (Юҳан. 4:35). «Биз ҳам худди шундай хурсанд бўлишни истаймиз»,— дейди Дастин. Дўстларидан Мексикада янги гуруҳ ташкил этилганини ва у ерда ёрдам кераклигини эшитишганида эса, Дастин ва Жасса бир қарорга келишди. Улар ўз ишини ва қайиғини қолдириб Мексикага қараб равона бўлишди.

«ҲАЁТИМИЗДАГИ ЭНГ ЯХШИ ВОҚЕА»

Дастин билан Жасса Тинч океани яқинидаги Текоман шаҳрига ўрнашишди, лекин бу шаҳар Астория жанубидан тахминан 4 345 км узоқликда эди. «Салқин шабада ва тоғ манзараси ўрнига, бу ерда юқори ҳарорат ва узоқдан кўзга кўриниб турган лимон дарахтлари бор эди»,— дейди Дастин. Аввалига улар иш топа олишмади. Уларнинг етарлича маблағи бўлмагани туфайли, бир неча ҳафта мобайнида кунига икки марта гуруч ва ловия еб юришди. Жассанинг айтишича: «Энди овқатланмоқчи бўлганимизда, бу чидаб бўлмайдигандек туюларди. Бир сафар Муқаддас Китоб ўрганаётганлар манго, банан, папайя ва бир пакет лимон беришди!» Ўша вақтларда ушбу жуфтлик, мактабда Тайван тилида дарс бериш ишини топишди. Энди уларнинг маблағи бор ва кундалик эҳтиёжларини қондира олишар эди.

Хўш, янги турмуш тарзи ҳақида Дастин билан Жасса қандай фикрда эдилар? Улар шундай фикр билдиришди: «Кўчиб ўтганимиз, ҳаётимиздаги энг яхши воқеа эди. Бизнинг Яҳова ҳамда бошқалар билан бўлган муносабатимиз ўйлаганимиздан ҳам ортиқ даражада мустаҳкамланди. Ҳар куни биз кўпгина ишларни биргаликда қиламиз, масалан, хизматга чиқамиз, қизиқувчиларга қандай ёрдам бериш мумкинлиги борасида суҳбатлашамиз ва йиғилишга тайёргарлик кўрамиз. Шунингдек, ўтмишдаги ташвишларимиздан ҳоли эдик». Улар яна шуни ҳам қўшиб қўйишди: «Биз Забур 33:8 даги: “Татиб кўр, биласан, Эгамиз яхшидир”,— деган сўзлар нақадар тўғри эканини илгари охиргача тушунмаган эканмиз».

МИНГЛАБ ВАЪЗГЎЙЛАРНИ ХИЗМАТИНИ КЕНГАЙТИРИШГА НИМА УНДАДИ?

Турмуш қурган-қурмаган 2 900 дан ошиқ биродару опа-сингилларимиз Мексиканинг хушхабарни ваъз қилишга эҳтиёж катта бўлган ҳудудларига кўчиб ўтишган. Уларнинг кўпи тахминан 20 ёки 30  ёшлар орасида. Ушбу Шоҳидлар нима учун осон бўлмаган бундай ишга бел боғлашди? Уларнинг бир нечтасига бу савол берилганида, улар асосан учта сабабни келтиришди. Бу қанақа сабаблар экан?

Летисия ва Эрмелио

Яҳовага ва яқинларга бўлган севги. 18 ёшида сувга чўмган Летисия, шундай дейди: «Ҳаётимни Яҳовага бағишлаганимда, Унга бутун қалб ва жон билан хизмат қилиш кераклигини тушунган эдим. Яҳовага бўлган самимий севгимни намоён қилиш учун, кўпроқ вақтимни ва кучимни Унинг хизматига сарфлашни истадим» (Марк 12:30). Эндиликда Летисиянинг турмуш ўртоғи бўлган Эрмелио Шоҳлик хабарини ваъз қилишга катта эҳтиёж бўлган ҳудудга кўчиб ўтганида 20 ёшда эди. У шундай фикр билдирди: «Мен, одамларнинг маънавий эҳтиёжини қондириш, яқинларимга ўз севгимни намоён қилишнинг энг яхши усули эканини тушуниб етдим» (Марк 12:31). У Монтеррей шаҳридаги банкда ишлар ва яхши шароитли ҳаёт тарзини кечирарди. Аммо шундай бўлса-да, Эрмелио ушбу гуллаб-яшнаётган шаҳрини ташлаб, кичкинагина шаҳарчага кўчиб ўтди.

Эсле

Ҳақиқий ва узоқ давом этадиган қувонч. Летисия сувга чўмганидан кўп вақт ўтмай, бир кашшоф опамизга шерик бўлиб, бир ой мобайнида чеккадаги бир шаҳарчада хизмат қилди. Ўша пайтни эслаб Летисия шундай бўлишди: «Одамлар хушхабарга яхши муносабатда бўлаётганларини кўриб қойил қолгандим ва бу менга катта мамнуният бахш этди. Бир ой тугаганида эса, ўзимга ўзим: “Ахир бу, ҳаётимни бағишламоқчи бўлган нарса экан-ку”,— дедим». Шу каби 20 ёшли эрга тегмаган Эсле ҳам, хизматнинг шу туридан қувонч ҳис қилишни истабди. У мактабда ўқиб юрган даврида, эҳтиёж катта бўлган жойда хизмат қилаётган ғайратли ваъзгўйлар билан учрашган экан. Эсле шундай деди: «Юзи қувончга тўлган ўша биродару опа-сингилларимни кўриб, мен ҳам улар каби ҳаёт кечиришни истадим». Шу тариқа, эҳтиёж катта бўлган Мексикада 680 дан ортиқ турмуш қурмаган опа-сингилларимиз хизмат қилишмоқда. Бу, ёшу қарига нақадар яхши ўрнак!

Аниқ мақсадли ва қониқарли ҳаёт. Эсле ўрта мактабни битирганидан сўнг, унга университетда таҳсил олишни таклиф қилишди. Тенгдошлари уни бу таклифни қабул қилиб, олий маълумотли бўлишни, мартаба ва машинага эга бўлишни, саёҳат қилишни назарда тутган ҳолда «яхши ҳаёт» сари интилишга ундашди. Эсле бу маслаҳатга қулоқ солмади. У шундай бўлишди: «Жамоатдаги айрим дўстларим ҳам бу мақсадлар сари интилишарди, аммо эътибор беришимча, улар маънавий мақсадларни биринчи ўринга қўйишмасди. Улар дунёнинг ишлари билан тобора банд бўлганлари учун, кўпгина муаммоларга дуч келишганини кўрардим. Мен эса ёшлик давримни Яҳовага тўла равишда хизмат қилишга бағишлашни истардим».

Ракел ва Филип

Эсле кашшофлик чоғида ўзини моддий томондан таъминлай олиши учун қўшимча курсларда ўқиди.  Сўнг, хушхабарни ваъз қилишга эҳтиёж катта бўлган ҳудудга кўчиб ўтди. У Отоми ва Тлапанека халқи гапирадиган тилни ўрганишда бироз қийинчиликка дуч келди. Уч йил мобайнида шаҳар чеккасидаги ҳудудда ваъз қилиб, орқага назар ташлар экан, шундай фикр билдирди: «Эҳтиёж катта бўлган ҳудудда хизмат қилиш, ҳақиқий қониқиш ва ҳаётнинг мазмуни экан. Энг асосийси эса, Яҳова билан бўлган муносабатим янада мустаҳкамланди». Қўшма Штатларда туғилган, ёшлари тахминан ўттизда бўлган эр-хотин Филип ва Ракел қуйидаги сўзлар билан қўшимча қилиб қўйишди: «Дунёда тез-тез ўзгаришлар юз бераётганидан кўпчиликнинг ҳаётида қийинчиликлар пайдо бўлмоқда. Аммо Муқаддас Китобдаги хушхабарни тинглайдиганлар кўп бўлган ҳудудда хизмат қилиш, ҳаётимизга чинакам мазмун қўшяпти. Бундан катта қониқиш ҳис қиляпмиз!»

ҚИЙИНЧИЛИКЛАРНИ ЕНГИШ

Вероника

Ваъзгўйларга эҳтиёж катта бўлган ҳудудларда хизмат қилиш осон эмас. Бундай қийинчиликлардан бири, моддий томондан ўзини таъминлашдир. Агар сиз ҳам шундай йўл тутмоқчи бўлсангиз, ўша шароитларга мослашишингизга тўғри келади. Доимий кашшоф бўлиб хизмат қилаётган Вероника шундай деди: «Мен хизмат қилган жойда, тез тайёрланадиган овқат тайёрлаб сотардим. Бошқа жойда эса, кийим сотардим ва сартарошлик қилардим. Айни пайтда эса, уй йиғиштираман ва яқинда ота-она бўлганларнинг фарзандларига қараб, ўша болажонларга гапиришни ўргатаман».

Бундан ташқари, чекка ҳудудлардаги аҳоли билан бирга яшасангиз, уларнинг маданияти ва урф-одатига мослашиш айниқса қийин кечиши мумкин. Науатл тилида гапирадиган ҳудудда хизмат қилган Филип ва Ракел билан бир воқеа содир бўлибди. Филип шундай бўлишди: «Маданиятлар бир-биридан катта фарқ қиларди». Хўш уларга бу борада нима ёрдам берган экан? Филип давом этиб шундай деди: «Биз Науа халқининг яхши фазилатларига эътибор қаратардик. Уларнинг оилавий ришталари мустаҳкам, бир-бирига нисбатан самимий ва сахийликни намоён этишарди». Ракел эса шундай қўшиб қўйди: «У ерда яшаб ва ўша ерлик биродару опа-сингиллар билан хизмат қилиб, биз кўп нарсани ўргандик».

ЎЗИНГИЗНИ ТАЙЁРЛАНГ

Агар сиз ҳам ёрдамга муҳтож бўлган чекка ҳудудда хизмат қилмоқчи бўлсангиз қандай қилиб ўзингизни тайёрлашингиз мумкин? Хизматнинг ушбу турида бўлган биродару опа-сингилларимиз қуйидаги фикрларни билдиришди: «Кўчиб ўтишдан аввал, ҳаётингизни соддалаштиринг ва борига қаноат қилишни ўрганинг» (Филип. 4:11, 12). Яна нима қилиш керак? Летисия қуйидагига эътибор қаратди: «Мен бир жойда қолиб кетмаслик учун, кўп вақтимни оладиган ишга кирмасликка ҳаракат қилардим. Вақти-вақти билан эҳтиёж бор жойларга кўчиб ўтишни истардим». Эрмелио эса мана нима деди: «Мен овқат пиширишни, кир ювишни ва дазмол босишни ўргандим». Вероника шундай қўшиб қўйди: «Мен ота-онам ва ака-укаю опа-сингилларим билан бирга яшаганимда, уй йиғиштиришда кўмаклашардим ҳамда оддий ва фойдали овқатларни тайёрлардим. Шунингдек тежамкорликни ўргандим».

Амелиа ва Леви

Қўшма Штатлардан бўлган Леви ва Амелиа турмуш қуришганидан бери саккиз йил мобайнида ибодатида, Аллоҳ уларга Мексикада хизмат қилишга тайёр бўлишларига ёрдам беришини сўрашган. Леви шундай дебди: «Биз чет элда бир йил мобайнида хизмат қиладиган бўлсак, қанча пул керак бўлиши ҳақида ҳисоб-китоб қилдик ва шу миқдордаги пулни ишлаб топишимизда ёрдам бериши учун ибодатда Яҳовадан сўрадик». Бир ой ичида улар ибодатда сўраган пул миқдорини тўплаб, кечиктирмасдан кўчиб кетишибди. Бу ҳақда Леви шундай бўлишди: «Яҳова илтимосимизга жавоб берди, энди эса биз ўз режаларимизни амалга оширяпмиз». Амелиа эса мана буни қўшиб қўйди: «Биз бошида бир йил бу ерда бўламиз деб ўйлаган эдик, аммо мана етти йилдирки, шу ердамиз ва кетиш ҳақида ўйлаётганимиз ҳам йўқ! Бу ерда яшаш Яҳованинг қўлини ҳис қилишга кўмаклашди. Ҳар куни Унинг меҳр-иноятини исботини кўриб келяпмиз».

Адам ва Женифер

Мексикада инглиз тилидаги жамоатда хизмат қилаётган Америкалик Адам билан Женифер ибодат муҳим аҳамиятга эга бўлганини айтишди. Улар шундай маслаҳат беришди: «Мукаммал шароитни кутманг. Чет элда хизмат қилиш истагингизни ибодатда айтинг ва ибодатингизга яраша ҳаракат қилинг. Ҳаётингизни соддалаштиринг, қаерда хизмат қилмоқчи эканингизни ўша мамлакат филиалига ёзинг ва нарх-навони билиб, кўчиб ўтаверинг! *» Агар шундай йўл тутсангиз, сизни ажойиб ва маънан бой ҳаёт кутиб турибди.

^ 21- х.б. Кўпроқ маълумот олиш учун, 2011- йил август сонидаги «Илоҳий хизматимиз»нинг «“Македонияга” бориб ёрдам бера оласизми?» номли мақоласига қ.

Кўпроқ билиш

БУГУНГИ КУНДА ТАНГРИ ЯҲОВАНИНГ ИРОДАСИНИ КИМ БАЖАРЯПТИ?

Кашшофлар учун қандай ўқув тадбирлар мавжуд?

Бутун вақтини Худо Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишга ва хизматини тўла адо этишга ўзини бағишлаганларга қандай махсус ўқув тадбирлар ташкиллаштирилган?