Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) МАРТ 2013

«Худони таниб билгансиз». Энди нима қилмоқчисиз?

«Худони таниб билгансиз». Энди нима қилмоқчисиз?

Худони таниб билганcиз. ГАЛАТ. 4:9

1. Нега учувчи парвоздан олдин текширув варағидан фойдаланади?

КЎП маротаба муваффақиятли парвозларни амалга оширган учувчиларда текширув варағи бўлади. Бу варақнинг 30 дан ошиқ банди бор. Агар учувчилар парвоздан олдин текширув варағида ёзилганларга биноан кўрик ўтказишмаса, парвоз фожиа билан тугаш эҳтимоли ошади. Биласизми одатда қандай учувчилар текширув варағининг ҳар бир бандига ҳамиша риоя қилишади? Жуда тажрибали учувчилар! Лекин тажрибали учувчи ҳам эътиборсизлик қилиб, парвоздан олдин самолётнинг ҳар бир қисмини кўрикдан ўтказмаслиги мумкин.

2. Нимани текшириб туришимиз керак?

2 Учувчи текширув варағидан фойдаланганидек, сиз ҳам имонингиз қанчалик мустаҳкам эканига ишонч ҳосил қилиш мақсадида кўрик ўтказишингиз мумкин. Чунки қийин пайтларда мустаҳкам имон жуда зарур. Яқинда сувга чўмганмисиз ёки кўп йиллардан буён Худога хизмат қилиб келяпсизми, имонингиз қанчалик кучли эканини ҳамда Тангри Яҳовага қай даражада садоқатли эканингизни мунтазам текшириб туринг. Чунки мунтазам ва қунт билан текширмаслик маънавий ҳалокатга олиб келади. Муқаддас Китобда шундай огоҳлантиришни ўқиймиз: «Ким тик турибман деб ўйласа, эҳтиёт бўлсин, тағин йиқилиб тушмасин» (1 Кор. 10:12).

3. Галатияликлар нима қилишлари керак эди?

3 Галатиядаги масиҳийлар имонлари қанчалик кучли эканини ва маънавий эркинликни қай даражада қадрлашаётганини текшириб кўришлари лозим эди. Ўзининг қурбонлиги орқали Исо, унга ишонганларга Худони таниб-билишнинг ниҳоятда ажойиб йўлини очиб берди — улар Худонинг ўғиллари бўлиши мумкин эди! (Галат. 4:9). Бунақа бебаҳо муносабатларни асраб қолиш учун, галатияликлар яҳудий динининг таълимотларини рад этишлари керак эди. Бу динга эътиқод қилганлар,  Таврот қонунига риоя қилмай туриб одил инсон бўлишнинг иложи йўқ, деб таъкидлашарди. Аммо жамоат ичидаги ўзга халқ вакиллари бу қонунга умуман тобе бўлишмаган. Яҳудийлар ҳам, ўзга халқлардан бўлган кишилар ҳам маънавий томондан улғайишлари керак эди, яъни одил инсон бўлиш учун Аллоҳ одамлардан Таврот қонунига риоя этишни талаб қилмаётганини тушунишлари керак эди.

ХУДОНИ БИЛИШ МАҚСАДИДА ҚЎЙИЛГАН ИЛК ҚАДАМЛАР

4, 5. Павлус галатияликларга қандай маслаҳат берган эди ва бунинг бизга қанақа тааллуқли томони бор?

4 Павлуснинг галатияликларга ёзган мактуби, Исонинг барча издошларига Муқаддас Китобдаги ҳақиқатдан юз ўгирмасликни ва ортда қолган нарсаларга қайтмасликни эслатиб туради. Яҳова Павлус орқали нафақат галатияликларни, балки барча хизматчиларини имонда мустаҳкам туришга ундаган.

5 Маънавий қулликдан қандай озод бўлганимизни ҳамда Яҳованинг Шоҳиди бўлганимизни эслаб турсак, яхши иш қилган бўламиз. Бунинг учун қуйидаги саволларни кўриб чиқайлик: сувга чўмишга тайёр бўлиш учун қандай қадамлар қўйганингиз эсингиздами? Қандай қилиб Худони таниб-билганингизни ва Худо томонидан танилганингизни эслай оласизми?

6. Қандай текширув варағини кўздан кечиришимиз керак?

6 Ҳаммамиз асосий тўққизта қадамни ташлаганмиз. Бу қадамларни, текширув варағига ўхшатса бўлади. Уларни  «Сувга чўмишга ва ундан кейин маънан ўсишга кўмаклашадиган тўққизта қадам» номли рамкадан топиш мумкин. Тўққизта қадамни мунтазам равишда ўзимизга эслатиб турсак, имонимиз мустаҳкам бўлади ва дунёдаги нарсаларга қайтишдан ўзимизни асраган бўламиз. Тажрибали лекин эҳтиёткор учувчи парвози бехатар бўлиши учун, аввалига текширув варағи бўйича ҳаммасини кўрикдан ўтказганидек, биз ҳам маънавий текширув варағини кўздан кечиришимиз керак.

ХУДО ТОМОНИДАН ТАНИЛГАНЛАР МАЪНАН ЎСАВЕРИНГ

7. Қандай намунага риоя қилишимиз керак ва нега?

7 Текширув варағи, учувчига ҳар бир парвоздан олдин ҳаммасини диққат билан кўздан кечириш вазифаси борлигини эслатиб туради. Биз ҳам мунтазам равишда ўзимизни текшириб туришимиз керак ва сувга чўмгандан кейин бу одат тусига кириши лозим. Павлус Тимўтийга шундай деб ёзган эди: «Сен эса Исо Масиҳ билан боғлиқ бўлган имон ва муҳаббат билан мендан эшитган соғлом сўзларнинг намунасини маҳкам ушла» (2 Тим. 1:13). Ушбу «соғлом сўзлар»ни Муқаддас Китобдан топиш мумкин (1 Тим. 6:3). Рассом чизган хомаки расмга қараб умуман нима тасвирланаётганини тасаввур қила олганимиздек, «соғлом сўзларнинг намунаси» ҳам, Яҳова асосан биздан нимани кутаётганини тушунишимизга кўмаклашади. Ҳозир сувга чўмишдан олдин қўйиладиган қадамларни муҳокама қиламиз ва соғлом сўзларнинг намунасига қандай қилиб янада яхшироқ риоя қилишимиз мумкинлигини текшириб кўрамиз.

8, 9. а) Нега билим олиб имонни мустаҳкамлашни тўхтатмаслигимиз керак? б) Маънавий ўсиш муҳимлигини ва бу жараённи тўхтатмаслик кераклигини мисол ёрдамида тушинтиринг.

8 Текширув варағининг биринчи банди билим олишни талаб этади. Бундан сўнг эса имонни мустаҳкамлай оламиз. Бироқ, билим олишни ва имонни мустаҳкамлашни тўхтатмаслигимиз керак (2 Салон. 1:3). Бунинг учун бир қатор ўзгаришлар қилиш лозим. «Мустаҳкамлаш» сўзи, ўсишни ва кенгайишни англатади. Демак, сувга чўмганимиздан кейин маънавийлигимиз тўхтамасдан ўсиши керак.

Яҳованинг хизматчилари дарахт сингари ўсиши керак

9 Маънавий ўсишимизни дарахтнинг ўсишига ўхшатса бўлади. Дарахтнинг ўсиши, айниқса чуқур ва кенг илдиз отиши кишини ҳайратлантиради. Мисол учун, Лубноннинг (Ливаннинг) баҳайбат садр дарахтларининг  айримлари 12 қаватли бинодек баланд, илдизлари бақувват ва ерга чуқур ўрнашган бўлади. Бундай дарахтнинг пояси айланасига 12 метргача бўлиши мумкин (Қўшиқ 5:15). Аввалига дарахт жуда тез ўсади, кейин секинлашади ва ўсиши унча сезилмайди. Йилдан-йилга пояси қалинлашиб, томирлари кенгроқ ёйилиб, ерга чуқурроқ кириб боради. Натижада дарахт мустаҳкам бўлади. Худо хизматчиларининг маънавий ўсиши ҳам худди шундай кечади. Муқаддас Китобни тадқиқ қилган пайтда биз тезда маънан ўсамиз, сўнг сувга чўмамиз. Ўсишимизни кўриб жамоатдагилар хурсанд бўлади. Биз ҳатто кашшоф бўлишимиз ёки бошқа вазифаларни бажаришимиз мумкин. Кейинги йиллари маънавий ўсишимиз унчалик сезилмаслиги мумкин. Шунга қарамасдан, биз имонда ва билимда ўсиб, «Масиҳнинг тўлиқ қоматига етишган инсондай етук» бўлиб бораверамиз (Эфес. 4:13). Маънавий ўсишимиз, ниҳолнинг мустаҳкам дарахтга айланишига ўхшайди.

10. Нега Яҳованинг етук хизматчилари ҳам ўсишни давом эттириши керак?

10 Бироқ бизнинг ўсишимиз шу билан тўхтаб қолмаслиги керак. Билимимиз кенгайиб, имонимиз чуқурроқ илдиз отиши керак. Шу тариқа мажозий маънода илдизларимиз Муқаддас Китобда маҳкам ўрнашган бўлади (Ҳик. 12:3). Аксарият биродару опа-сингилларимиз шундай йўл тутишади. Мисол учун, ўттиз йилдан ошиқ оқсоқол бўлиб хизмат қилиб келаётган битта биродаримиз ҳалигача ўсаётгани ҳақида шундай сўзларни айтди: «Муқаддас Китобни ниҳоятда қадрлайдиган бўлдим. Мен Муқаддас Китобдаги принципларни ва қонунларни турли вазиятларда қўллашнинг янги йўлларини доимо излайман. Хизматни ҳам борган сари кўпроқ қадрлайдиган бўляпман».

ХУДО БИЛАН ДЎСТЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАНГ

11. Яҳова билан дўстлигимизни мустаҳкамлашни қандай давом эттиришимиз мумкин?

11 Агар биз маънан ўсишни хоҳласак, унда дўстимизга ёки отамизга қандай яқин бўлсак, Яҳовага ҳам шундай яқин бўлишимиз керак. Бола меҳрибон отаси билан бирга бўлганда ёки киши энг яқин дўсти ёнида бўлганида нималарни ҳис этади? Хавфсизликни ва севимли инсон эканини, шундай эмасми?! Яҳова ҳам шу каби туйғуларни ҳис этишимизни истайди. Яҳова билан яқин муносабат ривожланиши учун албатта кўп вақт керак бўлган, шу сабабли сиз буни қадрлайсиз. Инсон Яҳовани яхшироқ билиб олиши учун, Унинг Каломини ҳар куни ўқишга вақт ажратиши лозим. Шунингдек, «Қўриқчи минораси» ва «Уйғонинг!» журналларининг ҳар бир сонини ҳамда Муқаддас Китобга асосланган бошқа адабиётларни ўқиб туриши даркор.

12. Аллоҳ билан дўстлигимиз мустаҳкам бўлишини хоҳласак нима қилишимиз лозим?

12 Аллоҳнинг дўстлари самимий ибодатлар ҳамда яхши мулоқот ёрдамида маънан  ўсишади (Малаки 3:16 ни ўқинг) *. Яҳованинг «қулоғи уларнинг илтижосини эшитади» (1 Бутр. 3:12). Меҳрибон ота сингари, Яҳованинг диққат-эътибори ҳам ёрдам сўраб илтижо қилганларнинг ибодатларига қаратилган. Демак, «доимо ибодат қилишимиз» керак (Рим. 12:12). Агар Аллоҳ бизга ёрдам бермаса, биз етук масиҳий бўла олмаймиз. Бу дунёнинг босимига қарши туриш ва уни енгиш биз учун жуда оғир. Доимо ибодат қилмасак, биз ўзимизни куч манбаидан узиб қўйган бўламиз. Тангримиз бу кучни бизга беришни истайди ва бера олади. Ибодатларингизнинг сифати сизни қониқтирадими ёки бу борада қандайдир ўзгаришлар қилиш керакми? (Ерм. 16:19).

13. Худо билан дўстлигимизни мустаҳкамламоқчи бўлсак, нега йиғилишларга мунтазам боришимиз керак?

13 Яҳова Унда «паноҳ топганларнинг» барчасини яхши кўради. Шу сабабли ҳатто Яҳовани таниб-билгандан кейин ҳам Уни биладиган инсонлар билан мунтазам равишда мулоқот қилишни истаймиз (Нох. 1:7). Дунёдаги аҳвол жуда ёмонлашган, шу боис руҳимизни кўтарадиган биродару опа-сингилларимиз даврасида бўлиб оқилона йўл тутамиз. Бунинг қанақа фойдаси бор? Жамоатда бизни «севишга ва эзгу ишлар қилишга» ундайдиган кишилар бор (Иброн. 10:24, 25). Жамоат билан бирга бўлмай туриб Павлуснинг маслаҳатига риоя қилишнинг иложи йўқ. Шу сабабли йиғилишларимизни қолдирмай, шарҳлар бериб турайлик.

14. Нега тавба қилиб, гуноҳли ишлардан қайтишга доим тайёр бўлишимиз керак?

14 Яҳованинг Шоҳиди бўлиш учун биз тавба қилиб, гуноҳли ишлардан қайтганмиз. Бироқ тавба қилиш узлуксиз жараён. Номукаммал инсон бўлганимиз боис гуноҳ қилиб турамиз. Гуноҳ чақишга тайёр турган илонга ўхшайди (Рим. 3:9, 10; 6:12–14). Келинг, шунинг учун зеҳни ўткир инсон бўлиб, камчиликларимизга кўз юммайлик. Камчиликларимиз билан курашиб, керакли ўзгаришлар қилаётган бир пайтда, Яҳова бизга сабр қилиб тургани қанчалик яхши! (Филип. 2:12; 2 Бутр. 3:9). Шунингдек, фақатгина ўз манфаатимизни кўзламасдан вақт ва кучимизни Яҳовага хизмат қилишга сарфлайлик. Бир опамиз қуйидагиларни ёзди: «Мен болалигимдан ҳақиқатни билган бўлсам-да, Яҳова ҳақида тасаввурим бошқаларникидан фарқ қиларди. Мен Ундан қаттиқ қўрқардим ва ҳеч қачон Уни мамнун қилолмайман, деб ўйлардим». У Худога яқин эканини ҳис этмасди ва ҳаётида бир қанча хатолар қилди. Гапида давом этиб у шундай деди: «Яҳовани севмаганим учун эмас, аслида Уни яхши билмаганим учун шундай бўлган. Кўп марта қайноқ ибодатлар қилгач, мен ўзгаришни бошладим. Болани етаклаб борган отадек, Яҳова мулойимлик билан нима қилиш кераклигини менга кўрсатиб, кўп тўсиқларни енгишимга ёрдам берди».

15. Исо Масиҳ ва Тангри Яҳова нимага эътибор беришади?

15 Хушхабарни одамларга «айтиб беринглар». Худонинг фариштаси Бутрусни ҳамда бошқа ҳаворийларни мўъжизавий тарзда қамоқдан озод қилгач, юқорида келтирилган сўзларни айтган эди (Ҳавор. 5:19–21). Ҳар ҳафта ваъзгўйлик хизматида иштирок этиш, текширув варағимизнинг навбатдаги банди ҳисобланади. Исо Масиҳ ва Тангри Яҳова ҳам имонимизга, ҳам хизматимизга эътибор беришади (Ваҳ. 2:19). Сўзлари 10- хатбошида келтирилган оқсоқол қуйидагини таъкидлади: «Воизлик хизмати ҳаётимизда муҳим ўринни эгаллаши керак».

16. Нега бағишловимиз ҳақида мулоҳаза юритиб туришимиз керак?

16 Бағишловингиз ҳақида мулоҳаза юритинг. Яҳова билан шахсий муносабатга эга бўлиш, бизда бор бўлган энг қадрли нарсадир. Яҳова Унга тегишли бўлганларни билади (Ишаё 44:5 ни ўқинг) *. Орангиздаги муносабатнинг  сифати ва чуқурлигини ибодат қилган ҳолда текшириб кўринг. Шунингдек, сувга чўмган санангиз муҳим эканини унутманг. Ушбу қадамни қўйиб, ўзингизни Яҳовага бағишлаганингизни бошқаларга кўрсатган бўласиз. Бу, ҳаётингизда чиқарган энг муҳим қарордир.

ЯҲОВАГА ЯҚИНЛАШИШ УЧУН ЧИДАМ КЕРАК

17. Яҳовага яқинлашиш учун нега чидамли бўлишимиз керак?

17 Галатияликларга мактуб ёзганида, Павлус чидам фазилати муҳим эканига урғу берган эди (Галат. 6:9). Бу фазилат Яҳованинг ҳозирги хизматчилари учун ҳам муҳим ҳисобланади. Сиз синовларга дуч келасиз, лекин Яҳова сизга ёрдам қўлини чўзади. Муқаддас руҳ сўраб ибодат қилинг. Шунда қайғу қувончга, азоблар хотиржамликка айланганига шоҳид бўласиз (Мат. 7:7–11). Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, агар Яҳова чумчуқларнинг ғамини еса, наҳотки Уни севиб, ўзини Унга бағишлаган инсонларга кўпроқ ғамхўрлик қилмаса? (Мат. 10:29–31). Буни қаранг, Яҳова бизни билгани учун қанчадан-қанча баракаларга эгамиз! Қанақанги босимларга дуч келманг, ҳечам ортга чекинманг, асло таслим бўлманг.

18. «Худони таниб билгансиз», энди нима қилмоқчисиз?

18 Хўш, яқинда Яҳовани таниб-билиб сувга чўмган бўлсангиз, энди нима қилмоқчисиз? Яҳова ҳақида билим олишни тўхтатмай, маънавий етуклик сари интилинг. Кўп йиллар олдин сувга чўмган бўлсангиз-чи, нима қилмоқчисиз? Сиз ҳам Яҳова тўғрисидаги билимларни кенгайтириб, чуқурлаштириб бораверинг. Яҳовани яхши биламан, муносабатларимизни яхшилашга ҳожат йўқ, деб ўйлашдан эҳтиёт бўлинг. Яхшиси, севимли Отамиз, Дўстимиз ва Худойимиз Яҳова билан янада яқинроқ бўлиш учун вақти-вақти билан ушбу мақолада муҳокама қилинган фикрларни такрорлаб туринг (2 Коринфликларга 13:5, 6 ни ўқинг).

^ 12- х.б. Малаки 3:16: «Эгамиздан қўрққанлар булар ҳақида гаплашдилар. Эгамиз эса уларнинг гапларига эътибор бериб қулоқ солди. Унинг ҳузурида Эгамиздан қўрққан, Унинг номини эъзозлаганлар ҳақида Хотира китоби ёзилди».

^ 16- х.б. Ишаё 44:5: «Бири: “Мен Эгамникиман”, деб айтади, бошқаси Исроил халқига қўшилай, деб келади. Яна бири қўлига: “Эгамники”, деб ёзади-да, Исроил халқининг бириман, деб айтади».