Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ФЕВРАЛЬ 2013

 Ташкилотимиз архивидан

«Унутилмас» драма, ўз пайтида дунё юзини кўрди

«Унутилмас» драма, ўз пайтида дунё юзини кўрди

«УНУТИЛМАС!» Мана шундай сўзлар билан кўпчилик «Яратилиш драмаси» ҳақида ўз фикрини билдирган. Бу фильм ўз вақтида пайдо бўлди ва уни кўрганларда катта таассурот қолдирди. Чиндан ҳам, Гитлернинг тузуми Европадаги Худонинг халқига шафқатсиз қувғинларни бошлашидан сал олдин, «Яратилиш драмаси» орқали кенг шоҳидлик берилган эди. Бу эса Яҳовага шараф келтирди. Хўш, «Яратилиш драмаси» ўзи нима?

«Schöpfung» («Яратилиш») китоби (янги драманинг номи шу китобга асосланган эди)

1914-йилда Яҳова Шоҳидларининг Бруклиндаги (АҚШ, Нью-Йорк) идора маркази «Яратилиш фотодрамаси»ни чиқарди. Ушбу саккиз соатли драма, слайдлар ва фильмдан иборат бўлиб, овозли ва рангли бўлган. «Яратилиш фотодрамаси»ни бутун дунё бўйлаб, миллионлаб инсонлар томоша қилган. Шунингдек, 1914-йилда бу драманинг қисқартирилган варианти ҳам чиқарилган. У «Эврика драмаси» деб аталарди. Бироқ, 1920- йилларга келиб слайдлар, фильмлар ва драмани кўрсатадиган аппаратура яроқсиз ҳолга келган эди. Лекин кўпчилик инсонлар «Яратилиш фотодрамаси»ни қайта кўришни истардилар. Масалан, Людвигсбургда (Германия) яшовчи кишилар: «“Яратилиш фотодрамаси”ни яна қачон кўрсатасизлар?» — деб сўрашди. «Яратилиш фотодрамаси» қачон қайта чиқарилган экан?

Драмани кўришга эҳтиёж борлиги учун 1920- йилларга келиб, Магдебургдаги (Германия) Байтил оиласининг вакиллари Париждаги (Франция) ахборот агентлигидан фильмларни, Лейпциг ва Дрезден шаҳарларидаги графика билан шуғулланадиган компаниялардан эса слайдларни сотиб олишди. Сўнг улар «Яратилиш фотодрамаси»дан яроқли бўлган слайдларни танлаб, сотиб олинган янги фильм ва слайдлар билан бирлаштиришди.

Истеъдодли бастакор биродаримиз Эрих Фрост, янги фильм ва слайдларга жўр бўлиши учун куй басталади. Фильмдаги муаллиф сўзлари эса қисман «Яратилиш» китобидан олинди. Шу сабабдан қайта ишланган «Яратилиш фотодрамаси»га «Яратилиш драмаси» деб янги ном берилди.

Янги драма намойиши «Яратилиш фотодрамаси» сингари саккиз соат давом этарди ва фильмни бир неча қисмга бўлиб, бир неча оқшомлар кўрсатишарди. Ушбу фильмда дунё қандай яратилгани ҳақидаги қизиқарли тафсилотлар, Муқаддас Китоб ҳамда жаҳон тарихининг қисқача тавсифи ва сохта дин инсониятнинг умидларини пучга чиқаргани кўрсатилган. «Яратилиш драмаси» шунингдек, Австрия, Германия, Люксембург, Швейцария ва немис забон кишилар бор бўлган жойларда намойиш этилди.

Эрих Фрост ва унинг «Яратилиш драмаси» учун басталаган куйи

Эрих Фрост қуйидаги фикрни билдирган эди: «Драма намойиш этилган куни, мен ҳамкорларимга, аниқроғи оркестрдаги имондошларимга танаффус пайтидан фойдаланиб, одамлар ўтирган қаторлардан бирма-бир ўтиб, ажойиб китоб ва букламаларимизни  тақдим этишни таклиф қилдим. Биз шунчалик кўп адабиёт тарқата олдикки, ҳатто уйма-уй ваъз қилганда бунча қила олмасдик». Ушбу фильмнинг намойишини Польша ҳамда Чехияда ташкиллаштирган Ёханнес Рауте биродаримиз, фильмни кўришга келганларнинг кўпчилиги ўз манзилларини қолдириб кетишганини айтиб берди. Бу манзиллар самарали такрорий ташрифлар учун замин яратди.

1930-йилларда, «Яратилиш драмаси» одам лиқ тўла залларда намойиш этиларди ва шаҳардаги кишиларнинг аксарияти Яҳованинг Шоҳидлари ҳақида гапиришарди. 1933- йилга келиб, Германия филиали томонидан ташкил этилган фильм томошасига қарийб бир миллион киши ташриф буюрган эди. Кете Краус опамиз шундай деди: «Драмани томоша қилайлик деб, биз беш кун ўрмонлар, қир-адирлар ҳамда водийлар оша бир томонга 10 км йўл босардик». Эльзе Билгарц опамиз эса мана нима деди: «“Яратилиш драмаси” ҳақиқатни севишимга катта ҳисса қўшди».

Альфред Альмендингер биродаримиз, бу фильм онасига қандай таъсир қилганини эслаб, шундай деди: «У томоша қилган нарсалардан шунчалик ҳайратда қолдики, бориб Муқаддас Китоб сотиб олди-да, “аъроф” (католикларнинг эътиқодига кўра, гуноҳлар ювиладиган жаннат ва дўзах оралиғидаги жой) сўзини синчковлик билан қидира бошлади». У Муқаддас Китобдан бу сўзни тополмагач, ўша заҳоти черковдан кетди ва сувга чўмди. Эрих Фрост биродаримиз эса шундай деди: «Қанчадан-қанча инсонлар айнан “Яратилиш драмаси”ни томоша қилиб ҳақиқатга келган» (3 Юҳан. 1–3).

«Яратилиш драмаси»нинг намойиши авж палласига чиққан бир пайтда, Европани нацизм бўрони ўз домига тортди. 1933- йилнинг бошида Германиядаги Яҳова Шоҳидларининг фаолияти тақиқлаб қўйилди. Шу вақтдан бошлаб то 1945- йилда тугаган Иккинчи жаҳон урушига қадар, Европадаги Яҳованинг Шоҳидлари қаттиқ қувғин қилинишди. Эрих Фрост биродаримиз саккиз йил давомида асирликда бўлган. Аммо у тирик қолди ва кейинчалик Висбадендаги (Германия) Байтилда хизмат қилди. «Яратилиш драмаси» унутилмас бўлиб, ўз пайтида дунё юзини кўргани қанчалик яхши! Зеро Иккинчи жаҳон уруши пайтида кўпгина имондошларимиз, айнан шу фильм туфайли синовларга дош бера олишган (ташкилотимизнинг Германиядаги архивидан).

 

Кўпроқ билиш

Эпик асарнинг 100 йиллиги

Бу йил Аллоҳнинг каломи бўлмиш Муқаддас Китобга бўлган имонни мустаҳкамловчи «яратилиш фотодрамаси» илк бор оммага тақдим этилганига 100 йил тўлади.