Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Қўриқчи минораси» (тадқиқ сони)  |  Февраль 2013

Маънавий меросимизни қадрлаяпсизми?

Маънавий меросимизни қадрлаяпсизми?

Тангри Ўз исми билан аталадиган халқни ўзга халқ вакилларидан ҳам танлаётган экан. ҲАВОР. 15:14

1, 2. а) Довуднинг чодири бу нима ва у қандай қилиб қайта тикланган? б) Бугунги кунда Яҳованинг хизматчилари сифатида кимлар биргаликда хизмат қилмоқда?

МИЛОДИЙ 49- йилда етакчи кенгаш Қуддусда йиғилади. Ушбу тарихий йиғинда Исонинг шогирди Ёқуб қуйидагиларни айтган: «Симўн [Бутрус] бизга Аллоҳ бошқа халқларни ҳам қабул қилаётгани ҳақда айтиб берди. Демак, Тангри Ўз исми билан аталадиган халқни ўзга халқ вакилларидан ҳам танлаётган экан. Бунга пайғамбарларнинг мана шу сўзлари ҳам мувофиқ келяпти: “Бундан кейин қайтиб келиб, Довуднинг йиқилган чодирини барпо қиламан. Унинг харобаларини янгидан қуриб, уни қайта тиклайман. Токи қолган одамлар, барча халқлардан чиққан ва Менинг исмим билан аталган кишилар билан бирга Мени, Яҳовани астойдил излашсин,— демоқда Яҳова,— азалдан белгилаб қўйган нарсаларини рўёбга чиқариб келаётган Худо”» (Ҳавор. 15:13–18).

2 Шоҳ Зидқиё тахтдан ағдарилган пайтда, «Довуднинг... чодири [ёки шоҳ сулоласи]» йиқилган (Амос 9:11, ЯДТ). Аммо Довуднинг авлоди бўлмиш Исо абадий шоҳ бўлганда, ушбу «чодир» қайта тикланган (Ҳиз. 21:27; Ҳавор. 2:29–36). Ёқуб тарихий йиғинда таъкидлаб ўтганидек, Амос пайғамбарнинг ушбу башорати Шоҳлик меросхўрлари яҳудийлар ва ўзга халқлар орасидан танлаб олинганида амалга ошган. Бугунги кунда мойланган масиҳийларнинг қолган қисми ҳамда Исонинг миллионлаб «бошқа қўйлари» Яҳованинг хизматчилари сифатида, Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни ваъз қилиш ишида бирлашишган (Юҳан. 10:16).

ЯҲОВАНИНГ ХАЛҚИ АСИРЛИКДА

3, 4. Яҳованинг халқи Бобилда қандай қилиб маънан тирик қолган?

3 Яҳудийлар Бобилга асирликка тушганида, «Довуднинг... чодири» йиқилгани аниқ кўринди. Бобилда сохта диннинг таъсири катта бўлган бир пайтда, Худонинг  халқи мил. авв. 607- йилдан, мил. авв. 537- йилга қадар, яъни 70 йил мобайнида қандай қилиб маънан тирик қолган? Яҳованинг халқи сифатида биз ҳам Шайтоннинг қўлида остида бўлган дунёда маънан тирик қоляпмиз (1 Юҳан. 5:19). Бой маънавий меросимиз, тирик қолишимизга имкон яратди.

4 Муқаддас Китоб маънавий меросимизнинг бир қисмидир. Бобил асирлигида бўлган яҳудийларда тўлиқ Муқаддас Ёзувлар йўқ эди. Лекин улар Таврот қонуни ва унинг таркибига кирган Ўнта амр ҳақида билимга эга эдилар. Боз устига, улар «Қуддус қўшиқлари»ни билишарди ва кўпгина ҳикматли сўзларни эслашлари мумкин эди. Шунингдек, ўтмишда Яҳовага садоқат ила хизмат қилган кишиларнинг ҳаёти билан таниш эдилар. Шунинг учун улар она юртига қайтишни хоҳлаб йиғлашганидан ҳайрон қолмасак бўлади. Ҳа, улар Яҳовани унутишмаган эди (Забур 136:1–6 ни ўқинг). Яҳудийлар ҳатто сохта таълимотлар ва урф-одатларга тўла Бобилда яшашса ҳам, бу маънавий мерос уларга маънан тирик қолишга ёрдам берган.

УЧЛИК ЯНГИ ТАЪЛИМОТ ЭМАС

5. Қадимги Бобил ва Мисрда қандай учликларга сиғинишган?

5 Бобилликларнинг топинишида учликка, яъни учта илоҳдан иборат худоларга сиғиниш алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Бундай учликлардан бири ой худоси — Син, қуёш худоси — Шамаш ҳамда ҳосилдорлик ва жанг маъбудаси — Иштар бўлган. Қадимги мисрликларнинг худоси кўпинча бир маъбудага уйланиб ундан ўғил фарзанд кўрган. Шундай қилиб улар «илоҳий учликни ташкил этган. Лекин ота худо доим ҳам бош бўлмаган. У қиролича маъбуданинг эри ролида бўлган. Бош илоҳ ўрнини эса маъбуда эгаллаб келган» («New Larousse Encyclopedia of Mythology»). Мисрдаги яна бир учликка Осирис худоси, Исида номли маъбуда ва уларнинг ўғли Гор кирган.

6. Учлик таълимотига қанақа изоҳ берардингиз ва биз бундай нотўғри таълимотга ишонишдан қандай ҳимояланганмиз?

6 Бугунги кунда христиан оламида ҳам Учликка ишонишади. Уларнинг айтишича Ота, Ўғил ва муқаддас руҳ — битта Худо. Агар Тангри Яҳова Учликнинг бир қисми бўлса, демак У қудратли шахс эмас экан-да?! Яҳованинг халқи бундай нотўғри таълимотга ишонишдан ҳимояланган, боиси улар илоҳий илҳом остида ёзилган мана бу сўзларга қўшиладилар: «Тингла, эй Исроил! Яҳова бизнинг Худойимиз ягона Яҳовадир» (Қонун. 6:4, ЯДТ). Исо бу сўзларни такрорлаган ва биз унинг сўзларига ишонамиз (Марк 12:29).

7. Инсон ўз ҳаётини Тангри Яҳовага бағишламоқчи бўлса, лекин Учликка ишонса, нега у сувга чўмдирилмайди?

7 Учлик таълимоти Исонинг ўз издошларига берган мана бу топшириғига зиддир: «Барча халқлардаги одамларга таълим бериб, менга шогирд тайёрланглар. Уларни Ота, Ўғил ва муқаддас руҳ номи билан сувга чўмдиринглар» (Мат. 28:19). Масиҳнинг чинакам издоши ҳамда Яҳованинг Шоҳиди сифатида сувга чўмиш учун, киши Ота, яъни Яҳова Исодан устун эканига, Исо Худонинг Ўғли бўлиб, ер юзига тўлов бериш учун келганига, муқаддас руҳ эса Учликнинг бир қисми эмас, балки Аллоҳнинг фаол қудрати эканига ишониши керак (Ибт. 1:2). Демак, инсон ўз ҳаётини Тангри Яҳовага бағишламоқчи бўлса, лекин Учликка ишонса, у сувга чўмдирилмайди. Аллоҳни бадном қиладиган бундай таълимотдан бизни ҳимоя қилган маънавий меросимиз учун қанчалик миннатдормиз!

СЕҲР-ЖОДУ

8. Бобилликлар худоларга ва жинларга қандай муносабатда бўлишган?

8 Бобилликлар сохта таълимотларга, худоларга, жинларга ва сеҳр-жодуга ишонишган. Бир манбада шундай дейилган: «Муҳимлиги жиҳатдан бобилликлар динида худолардан кейинги ўринда жинлар турган.  Улар одамларни жисмоний ва руҳий хасталикларга мубтало қилишга қодир бўлган. Бобилликлар динида жинларга қарши қаттиқ кураш олиб боришга катта эътибор берилганга ўхшайди. Ҳар ерда бутлар бўлгани учун, одамлар жинлардан ҳимояланиш мақсадида уларга ибодат қилишган» («The International Standard Bible Encyclopaedia»).

9. а) Бобил асирлигидан озод бўлгач, кўпгина яҳудийлар қандай қилиб сохта ғояларнинг қурбонига айланишган? б) Жинлар билан алоқа қилишдан биз қандай ҳимояланганмиз?

9 Бобил асирлигидан озод бўлгач, кўпгина яҳудийлар Муқаддас Ёзувларга асосланмаган ғояларнинг қурбонига айланишган. Юнонларнинг ғоялари кириб келганда, аксарият яҳудийлар яхши ва ёмон жинлар мавжуд, деган нуқтаи назарни ўзлаштириб олишган. Натижада улар жинларнинг таъсирига дош бера олмай қолишди. Бобилликларнинг сеҳр-жодуга оид амалларини Аллоҳ қоралагани бизга маълум. Бу маънавий меросимиз эса бизни жинлар билан алоқа қилишдан ҳимояламоқда (Ишаё 47:1, 12–15). Бундан ташқари, Тангри бизга сеҳр-жоду масаласида аниқ йўл-йўриқ берган (Қонунлар 18:10–12 *; Ваҳий 21:8 ни ўқинг).

10. Буюк Бобилнинг ишлари ва таълимотлари ҳақида нима деса бўлади?

10 Сеҳр-жоду билан фақатгина бобилликлар эмас, балки сохта дин империяси бўлмиш Буюк Бобилни қўллаб-қувватлайдиганлар ҳам шуғулланишади (Ваҳ. 18:21–24). Бир луғатда шундай дейилган: «[Буюк] Бобил фақатгина битта империяга ёки маданиятга таъсир қилмайди. Унинг таъсирини географик ёки давлат чегараси билан эмас, балки бутпарастлик қанчалик кенг ёйилганига қараб белгилаш мумкин» («The Interpreter’s Dictionary of the Bible», 1- жилд 338- саҳ.). Буюк Бобил ҳали-ҳануз сеҳр-жоду, бутпарастлик ва бошқа гуноҳларга тўлиб-тошган, лекин бу ҳол узоққа чўзилмайди (Ваҳий 18:1–5 ни ўқинг).

11. Адабиётларимизда сеҳр-жодуга тегишли қандай огоҳлантиришлар бор?

11 Тангри Яҳова шундай деган: «Таъбирчиларга эътиқод қилманг, фол очтирманг» (Лев. 19:26). 1800- йилларда сеҳр-жодуга катта аҳамият берилган. Шунинг учун, 1885- йили май ойида чиққан «Сион қўриқчи минораси»да бу борада мана нима дейилган эди: «Марҳумлар нариги дунёда ёки бошқача қиёфада яшайди, деган эътиқод янгилик эмас. Бу қадимги динларнинг эътиқодларидан бири бўлиб, барча мавжуд афсоналарнинг илдизи унга бориб тақалади». Мақолада айтилишича, «жинлар ўлганнинг руҳидек кўриниб», марҳумлар билан тириклар мулоқот қилиши ҳақидаги Муқаддас Китобга асосланмаган «ёлғон тушунчани тарқатишган ва сингдиришган. Улар ўзининг кимлигини яширишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилишган ва шу тариқа одамларнинг фикрлаш тарзига ва ишларига доим таъсир қилишган». «Сеҳр-жоду ҳақида Муқаддас Ёзувларда нима дейилган?» номли илк букламада ҳам, ҳозирги аксарият адабиётларимизда учрайдиган огоҳлантиришни топиш мумкин.

МАРҲУМЛАР НАРИГИ ДУНЁДА АЗОБ ЧЕКИШАДИМИ?

12. Илоҳий илҳом остида Сулаймон марҳумларнинг ҳолати ҳақида нима деган?

12 «Ҳақиқатни билиб олганларнинг бари» бу саволга жавоб бера олишади (2 Юҳан. 1). Шак-шубҳасизки биз Сулаймоннинг мана бу сўзларига қўшиламиз: «Тирик ит ўлик шердан яхшироқ... Ҳаёт бўлганлар ҳеч бўлмаса ўлишларини биладилар, марҳумлар эса ҳеч нарсани билмайдилар... Нима қилсангиз ҳам бор кучингиз билан қилинг, чунки сиз бораётган жой — Ўликлар диёрида ҳеч қандай иш, фаҳм-идрок, билим ёки донолик йўқдир» (Воиз 9:4, 5, 10).

13. Юнон маданияти ва дини яҳудийларга қандай таъсир қилган?

 13 Яҳудийлар ўлганларнинг ҳолати тўғрисида ҳақиқатни билишган. Юнонистон давлатини Искандар Мақдунийнинг тўртта саркардаси ўзаро бўлиб олгач, юнонлар дини ва маданияти ёрдамида Яҳудия билан Сурияни бирлаштиришга ҳаракат қилинди. Натижада яҳудийлар ўлмас жон ҳамда ер остидаги азоблар каби сохта таълимотларни ўзлаштириб олишди. Ер остидаги дунёга тушган жонлар азобланади, деган ғоя биринчи бўлиб юнонлардан чиқмаган. Бобилликлар «қуйи дунёни... даҳшатларга тўла... катта куч эга бўлган ҳамда шафқатсиз худолар ва жинлар томонидан бошқариладиган жой», деб ҳисоблашган («The Religion of Babylonia and Assyria»). Кўриб турганимиздек, бобилликлар ўлмас жон таълимотига ишониб келишган.

14. Иброҳим пайғамбар ўлим ва тирилиш ҳақида қандай маълумотга эга бўлган?

14 Иброҳим пайғамбар тирилишга ишонган. Яҳованинг садоқатли хизматчилари, Худо келажакда ер юзида яшаш учун ўлганларни тирилтиришига ишониб келишган (Ибронийларга 11:17–19 ни ўқинг). Улар, марҳумлар қаердадир яшашни давом эттиришига ишонишмагани аниқ. Ахир ўлмайдиган кишини тирилтиришнинг иложи йўқ-ку! Амин бўлишимиз мумкинки, Тангрининг муқаддас руҳи ёрдамида Иброҳим пайғамбар ўлганлар қандай ҳолатда эканини билган ва тирилишга ишонган. Ушбу ҳақиқат ҳам маънавий меросимизнинг бир қисмидир.

«ТЎЛОВ АСОСИДА ОЗОДЛИККА ЧИҚИШГА» МУҲТОЖМИЗ

15, 16. Гуноҳ ва ўлимдан биз қандай озод бўлдик?

15 Одаматодан мерос бўлиб ўтган гуноҳ ва ўлимдан бизни қандай озод қилганини ошкор этгани учун, Аллоҳимизга шукрлар айтамиз (Рим. 5:12). Бизга маълумки, Исо «ўзига хизмат қилдиришга эмас, аксинча хизмат қилгани ва кўплар учун жонини тўлов сифатида бергани келган» (Марк 10:45). «Исо Масиҳ берган тўлов асосида озодликка  чиқиш» ҳақида билиш қанчалик яхши-я! (Рим. 3:22–24).

16 Биринчи асрда яшаган яҳудийлар ҳамда ўзга халқ вакиллари гуноҳларидан тавба қилиб, Исонинг тўлов қурбонлигига ишонишлари керак эди. Акс ҳолда улар кечирилмасди. Бу талаб ҳанузгача ўз кучини йўқотгани йўқ (Юҳан. 3:16, 36). Агар киши Учлик ва ўлмас жон каби сохта таълимотларга ишонаверса, тўлов унга ҳеч қандай фойда келтирмайди. Лекин бизга фойдаси тегади. Биз «[Худо] Ўғлининг тўлови орқали озод» бўлиш ҳамда «гуноҳларимиз кечирилиши» тўғрисидаги ҳақиқатни биламиз (Колос. 1:13, 14).

ЯҲОВАГА ХИЗМАТ ҚИЛИНГ!

17, 18. Ташкилотимиз тарихига тегишли маълумотларни қаердан топишимиз мумкин ва уни тадқиқ қилиш бизга қандай фойда келтиради?

17 Биз билган таълимотлар, Худо хизматидаги тажрибамиз, биз баҳраманд бўлаётган моддий ва маънавий баракалар ҳақида кўп гапириш мумкин. «Йилнома»ларимизга ўнлаб йиллар давомида дунёнинг турли жойларида содир бўлган тўлқинлантирувчи воқеалар ёзиб қўйилган. Қолаверса, икки қисмли «Фаол имон» номли видеофильмда ва «Яҳованинг Шоҳидлари — Худо Шоҳлигининг хабарчилари» номли китобда ташкилотимиз тарихи батафсил баён этилган. Журналларимизда ҳам ҳаяжонли воқеаларнинг шоҳиди бўлган имондошларимизнинг ҳикоялари келтирилган.

18 Қадимги исроилликлар Худо уларни Миср юртидан қандай халос қилгани устидан фикр юритиб фойда кўришгани каби, биз ҳам Яҳова ташкилотининг тарихи билан танишишга мулоҳазакорлик билан ёндашсак, фойдасини кўрамиз (Чиқ. 12:26, 27). Мусо кексайган чоғида исроилликларга қарата шундай деган эди: «Қадимги кунларни эсланг, узоқ ўтмишни ўйланг. Оталарингиздан сўранг, у сизларга айтиб беради, оқсоқоллардан сўранг, сизларга гапириб беришади» (Қонун. 32:7). Яҳованинг халқи ва «яйловдаги суруви» эканмиз, барчамиз Унга шараф келтиришдан ва Унинг қудратли ишлари ҳақида бошқаларга гапириб беришдан жуда хурсандмиз (Заб. 78:13). Ташкилотимизнинг тарихини ўрганишдан олган сабоқлар, Яҳовага хизмат қилишимизга кўмаклашади.

19. Маънавий нурдан баҳраманд бўлаётган эканмиз, нима қилишимиз керак?

19 Биз зимистонда адашиб юрмаяпмиз, балки Аллоҳнинг маънавий нуридан баҳраманд бўляпмиз (Ҳик. 4:18, 19). Дарҳақиқат, Аллоҳнинг Каломини қунт ила тадқиқ қилсак ва ҳақиқатни бошқаларга ғайрат ила ваъз қилсак, ибодатида Сарвари Олам Яҳовани улуғлаган сано бастакори каби шундай айтган бўламиз: «Ёлғиз Сенинг солиҳлигингни мадҳ қиламан. Эй Худо, ёшлигимдан менга Сен таълим бергансан, ажойиб ишларингни ҳамон айтиб юраман. Сочларим оқариб, кексайганимда, мени тарк этмагин, эй Худо! Келгуси авлодларга кучинг ҳақида айтай, мендан кейин келадиганларга қудратинг ҳақида айтиб берай» (Заб. 70:16–18).

20. Қандай мунозарали масалаларда иштирок этяпмиз ва сиз бу ҳақда қандай фикрдасиз?

20 Яҳовага бағишланган халқ эканмиз, Аллоҳнинг ҳукмдорлик қилиш ҳуқуқи ва инсониятнинг бенуқсонлиги билан боғлиқ мунозарали масалаларда иштирок этяпмиз. Биз рад қилиб бўлмайдиган ҳақиқатни, яъни Яҳова Сарвари Олам эканини ваъз қилишимиз лозим, зеро У топинишимизга лойиқдир (Ваҳ. 4:11). Унинг руҳи ёрдамида хушхабарни камтарларга етказамиз, хаста қалбларга шифо, қайғуга ботганларга эса тасалли берамиз (Ишаё 61:1, 2). Аллоҳнинг халқи ва инсоният устидан бошқаришга Шайтон қанча ҳаракат қилмасин, ҳаммаси беҳуда. Чунки биз маънавий меросимизни қадрлаяпмиз, Худойимизга садоқатли қолиб, Олий Ҳукмдоримиз Яҳовани ҳозир ва абадулабад улуғлашга қатъий қарор қилганмиз (Забур 25:11; 85:12 ни ўқинг).

^ 9- х.б. Қонунлар 18:10–12: «Ўғли ёки қизини оловда қурбон қиладиган, фолбин, башоратгўй, ромчи, сеҳргар, иссиқ–совуқ қиладиган, арвоҳ чақирувчи, ўликлардан маслаҳат сўрайдиганлар орангизда бўлмасин. Эгамиз бундайлардан жирканади. Мана шу жирканч одатлари учун Эгангиз Худо ўша халқларни сизнинг олдингиздан ҳайдаб чиқаряпти».

 

Кўпроқ билиш

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ)

Худонинг Шоҳлигига қаттиқ ишонинг

Яҳова бу олтита аҳдни қўллаб, Унинг Шоҳлиги ниятини амалга оширишини кафолатлади. Қай йўсин ушбу аҳдлар имонимизни мустаҳкам қилишга кўмаклашади?