Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ЯНВАРЬ 2013

Тангри Яҳовага яқинлашинглар

Тангри Яҳовага яқинлашинглар

Аллоҳга яқинлашинглар, шунда У ҳам сизларга яқинлашади. ЁҚБ. 4:8

1, 2. а) Шайтоннинг қандай «ҳийлалари» бор? б) Аллоҳга яқинлашишимизга нима кўмаклашади?

ХУДОВАНД ЯҲОВА инсонларни Унга яқинлашиш эҳтиёжи билан яратган. Лекин Шайтон бизни у каби, яъни биз Яҳовага керак эмасмиз, деб фикр юритишимизни хоҳлайди. Шайтон бу ёлғонни, Адан боғида Момоҳавони йўлдан оздиргандан бери инсонларга ҳамиша сингдириб келмоқда (Ибт. 3:4–6). Тарих мобайнида, кўпчилик одамлар бундай хатони такрорлашган.

2 Яхшиямки, биз Шайтоннинг тузоқларига тушиб қолмаяпмиз. «Ахир биз унинг ҳийлаларидан бехабар эмасмиз-ку» (2 Кор. 2:11). Шайтон бизни нотўғри қарорлар чиқаришга чорлаб, Яҳовадан узоқлаштиришга ҳаракат қилади. Бироқ ўтган мақолада айтилгандай, биз мавқе, ўйин-кулги ва оилавий муносабатлар борасида тўғри қарорлар чиқаришимиз керак. Бу мақолада эса, техника жиҳозлари, саломатлик, пул ва мағрурлик билан боғлиқ масалаларда «Аллоҳга яқинлашишимизга» кўмаклашадиган маслаҳатлар тўғрисида гап боради (Ёқб. 4:8).

ТЕХНИКА ЖИҲОЗЛАРИ

3. Техника жиҳозларидан қандай қилиб тўғри ёки нотўғри фойдаланиш мумкинлигини мисол орқали тушунтиринг.

3 Бутун дунё бўйлаб, техника жиҳозлари кенг тарқалиб кетган. Бундай жиҳозлар тўғри қўлланилса, фойда келтиради. Улардан нотўғри фойдаланиш эса, самовий Отамиз билан бўлган муносабатларимизга путур етказади. Келинг, компьютерни мисол қилиб олайлик. Масалан, «Қўриқчи минораси» журналини чоп этиш учун биродарларимиз компьютерлардан фойдаланишади. Шунингдек у, изланиш олиб бориш, мулоқот қилиш ва баъзан вақтни ёқимли ўтказиш учун қўл келиши мумкин. Бироқ компьютерга берилиб кетиш хавфи ҳам бор. Рекламалар инсонларни, компьютерларнинг энг замонавийсига эга бўлишлари керак, деб ишонтиришмоқда. Бир йигит замонавий компьютерни харид қилишни шу қадар қаттиқ хоҳлаганидан, ҳатто яширинча йўл билан битта буйрагини сотиб юборибди. Нақадар калтабинлик!

4. Битта биродаримиз компьютердан ҳаддан ортиқ фойдаланиш одатини қандай енгибди?

 4 Техника жиҳозларини суиистеъмол қилиш, Яҳова билан бўлган муносабатларимизни қурбон қилишдек баттарроқ оқибатларга олиб келади. Ян * исмли 28 ёшли биродаримиз шундай деб бўлишди: «Мен, Муқаддас Китобда “ҳар фурсатдан унумли фойдаланишимиз” ҳақида айтилганини биламан. Аммо компьютер ёнига ўтиришим биланоқ, ўзимга-ўзим ашаддий душманга айланардим». Ян кўпинча ярим тунгача Интернетда ўтириб қолган экан. У: «Ниҳоятда чарчаган бўлсам ҳам, мулоқот қилиш ёки ҳатто баъзида унчалик яхши бўлмаган видеоларни томоша қилишдан ўзимни тиёлмасдим»,— деб айтди. Ушбу ёмон одатдан қутилиш ниятда Ян компьютерини, ўзи ухлашга ётадиган муайян бир вақтда ўз-ўзидан ўчиб қоладиган режимга қўйибди (Эфесликларга 5:15, 16 ни ўқинг).

Ота-оналар, болаларингиз техника жиҳозларидан оқилона фойдаланишларига ёрдам беринг

5, 6. а) Ота-она ўз фарзандига нисбатан қандай масъулиятга эга? б) Ота-она ўз боласи учун яхши мулоқот манбаи эканига қай йўсин амин бўлиши мумкин?

5 Ота-она фарзандининг ҳар бир ҳаракатини текширишининг кераги йўқ. Лекин у компьютердан қандай фойдаланаётганини назорат қилишлари керак. Болангиз сизни безовта қилмасин деб, унга ахлоқсизлик ёки спиритизмга тегишли Веб-сайтларга кириш, зўравон ўйинлар ўйнаш ва ёмон ахлоқли кишилар билан мулоқот қилишига рухсат берманг. Агар бунга йўл қўйсангиз, у: «Ота-онам индамаяпти экан, демак бунинг ёмон жойи йўқ»,— деган хулосага келиши мумкин. Ота-она экансиз, болангизни, жумладан ўсмир фарзандингизни Яҳовадан узоқлаштирадиган ҳар қандай нарсадан ҳимоя қилиш, сизнинг бурчингиздир. Ҳатто ҳайвонлар ҳам ўз болаларини ҳимоя қилишади. Мисол учун, болаларига кимдир зиён етказмоқчи бўлганда, она айиқ нима қилишини бир тасаввур қилинг! (Ҳўшея 13:8 ни солиштиринг).

6 Болангиз, маънан етук ёш ва ёши улуғ масиҳийлар билан мулоқот қилишига ёрдам беринг. Фарзандингиз сиз билан бирга вақт ўтказишга муҳтож эканини эсдан чиқарманг! У билан бирга кулиш, ўйнаш, меҳнат қилиш ва «Аллоҳга яқинлашишга» вақт ажратинг *.

САЛОМАТЛИК

7. Соғлом бўлиш учун нега қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз?

7 Бошқалардан тез-тез ҳол-аҳвол сўраб турамиз. Илк жуфтлик, Шайтон уларни алдашига йўл қўйгани дастидан, барчамиз касал бўляпмиз. Биз касалликка йўлиқсак, Шайтон хурсанд бўлади, чунки касал бўлганимизда, Яҳовага хизмат қилиш қийин кечади. Ҳаётдан кўз юмсак эса, умуман хизмат қила олмаймиз (Заб. 113:25). Табиийки, соғлом бўлиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз *. Шунингдек, имондошларимизнинг соғ-саломатлиги борасида ҳам ғамхўрлик қилишимиз лозим.

8, 9. а) Саломатлик ҳақида ҳаддан ортиқ ташвишланишдан қандай қилиб эҳтиёт бўла оламиз? б) Нима учун қувончни йўқотмаслик фойдали?

 8 Бироқ саломатлигимиз ҳақида ҳаддан ортиқ ташвишланмаслигимиз керак. Айримлар, ҳатто Худонинг Шоҳлиги ҳақидаги хушхабарни ғайрат ила айтишдан кўра, турли хил парҳез, муолажалар ёки дори-дармонлар ҳақида завқ билан гапириб беришади. Улар бошқаларга ёрдам беряпман, деб чин дилдан ишонишлари мумкин. Шундай бўлса-да, йиғилишлардан ёки анжуманлардан олдин ва кейин соғлик ё гўзалликка тегишли маҳсулотларни ҳамда амалиётларни таклиф қилиш нотўғри бўларди. Нима учун?

9 Биз, маънавий нарсаларни муҳокама қилиш ва муқаддас руҳ самараси бўлмиш, қувончимизни баҳам кўриш учун бирга йиғиламиз (Галат. 5:22). Соғликка тегишли маслаҳатлар бериш ёки дори-дармонларни тавсия этиш, ҳатто бирон киши бу ҳақда суҳбатлашишни хоҳласа ҳам, бу маънавий мақсадимиздан узоқлаштириши ва бошқаларни қувончдан маҳрум этиши мумкин (Рим. 14:17). Ҳар бир киши, саломатлик масаласида ўзи қарор чиқариши лозим. Зеро, ҳеч ким барча касалликни даволай олмайди. Ҳатто тажрибали шифокорлар ҳам кексайишади, касал бўлишади ва охир-оқибат ҳаётдан кўз юмишади. Шу сабабли соғлик борасида ҳаддан зиёд ташвишланиш, ҳаётимизни узайтира олмайди (Луқо 12:25). Аксинча, Муқаддас Китобда айтилгандай, «шод юрак» бизга ўзимизни яхши ҳис қилишимизга ёрдам бериши мумкин (Ҳик. 17:22).

10. а) Қайси фазилатлар Яҳовага ёқади? б) Мукаммал соғликка қачон эга бўламиз?

10 Шунга ўхшаб, ташқи кўринишимиз ҳақида ҳам ғамхўрлик қилишимиз керак. Бироқ кексаликнинг барча белгиларини йўқотишга берилиб кетмаслигимиз даркор. Бундай белгилар етуклигимиз, қадр-қимматимиз ва ички гўзаллигимизни акс эттириб туради. Масалан, Муқаддас Китобда: «Оқарган сочлар — шарофат тожи, солиҳлик йўлида юрган унга эришади»,— деб ёзилган (Ҳик. 16:31). Бу, Яҳованинг бизга бўлган нуқтаи назаридир ва биз ҳам ўзимизга У каби қарашга интилишимиз керак (1 Бутрус 3:3, 4 ни ўқинг). Шундай экан, шунчаки ўз ташқи кўринишимизни чиройлироқ қилиш мақсадида, кераксиз жарроҳлик муолажалари ёки даволанишларни деб, ҳаётимизни хавф остига қўйиш оқилона бўлармиди? Эгамиздан келиб чиқадиган қувонч, чинакам гўзаллик манбаи бўлиб, ёшимиз ёки соғлигимиздан қатъи назар ичимиздан таралиб туради (Нахим. 8:10). Фақатгина янги дунёда бутунлайин соғлом бўлиб, ёшарамиз ва гўзал бўламиз (Аюб 33:25; Ишаё 33:24). Унгача донолик ва имонни намоён этиш, Яҳовага яқинлашишимизга ва бугунги шароитларимизда қўлимиздан келганча хизмат қилишимизга кўмаклашади (1 Тим. 4:8).

ПУЛ

11. Қандай қилиб пул тузоқ бўлиб қолиши мумкин?

11 Пулнинг ва пул топишга ҳаракат қилишнинг ёмон жойи йўқ (Воиз 7:12; Луқо 19:12, 13). Лекин пул топишга муккасидан кетиш, Яҳовадан узоқлаштириши ҳеч гап эмас (1 Тим. 6:9, 10). «Замонанинг ташвишлари» бизни керакли нарсаларга эга бўлиш ҳақида ҳаддан ортиқ қайғуришга чорлаб, маънан сусайишимизга олиб келади. «Алдамчи бойлик», бойиб кетиш ҳақиқий бахт ва хавфсизлик келтиради, деган ёлғон фикрга ишонтириши мумкин (Мат. 13:22). Исо аниқ қилиб, «ҳеч ким» Худога ва бойликка баравар хизмат қила олмайди, деб айтган (Мат. 6:24).

12. Бугунги кунда қайси молиявий тузоқлар кенг тарқалган ва биз улардан қандай эҳтиёт бўла оламиз?

12 Пулга нисбатан нотўғри нуқтаи назар, ёмон хатти-ҳаракатларга олиб келиши турган гап (Ҳик. 28:20). Тезда ва осон йўл билан пул ишлаб олиш ниятида, баъзилар лотерея чипталарини харид қилишади ёки тармоқли маркетинг билан шуғулланиб, ҳатто жамоат аъзоларини ҳам бунга жалб қилишади. Айримлар эса, кўп пул топиш мақсадида, бошқалар билан бирга бирон ишга маблағ сарфлаб, алданиб қолишади. Очкўзлик сизни тўғри йўлдан оздиришидан эҳтиёт бўлинг. Мулоҳазакор бўлинг. Одатда тез орада кўп пул ишлаб олишнинг имкони йўқ.

13. Яҳованинг пулга нисбатан нуқтаи назари, бу дунёникидан қандай фарқ қилади?

 13 «Худонинг Шоҳлиги ва Унинг адолати» ҳаётимизда биринчи ўринда бўлса, Яҳова зарурий нарсаларга эга бўлиш ниятида қилаётган уринишларимизга барака беради (Мат. 6:33; Эфес. 4:28). У, ҳаддан ташқари кўп меҳнат қилганимиз боис, учрашувларда ухлаб қолишимизни ёки пулнинг ғамини чекиб ўтиришимизни хоҳламайди. Бутун дунёдаги кўп инсонлар, пул топишга ўзимизни бағишлабгина, хавфсиз келажакка эришиб, тинч-осойишта ҳаёт кечирамиз деб ўйлашади. Кўпинча, улар болаларини ҳам бойиб кетиш мақсадини кўзлашга чорлашади. Исо, бундай фикрлаш тарзи оқилона эмаслигини кўрсатган (Луқо 12:15–21 ни ўқинг). Бу, ўз очкўзлигини қондириш билан бирга, Яҳованинг олдидаги яхши номимни сақлаб қоламан, деб ўйлаган Гахазини эслатиши мумкин (4 Шоҳ. 5:20–27).

14, 15. Нима учун пул хавфсизликни таъминлайди, деб ўйлаш нодонликдир? Мисол келтиринг.

14 Баъзи бургутлар чангалига жуда оғир бўлган балиқни олганидан чўкиб кетар экан. Масиҳийлар билан ҳам шундай бўлиши мумкинми? Алекс исмли оқсоқол шундай деб бўлишди: «Мен жуда тежамкор одамман. Агар қўлимга кўпроқ шампунь қуйилиб кетса, озгинасини идишига қайтариб қуйиб қўяман». Шундай бўлса-да, Алекс кўпроқ пул ишлаб олиб, кашшофлик хизматини бошлаш ниятида, савдо-сотиққа оид фонд биржасига аъзо бўлибди. Лекин у турли таклифларни кўриб чиқиш ва савдо қандай кетаётганини текшириш билан машғул бўлиб кетибди. У йиққан ва қарзга олган пулларига, мутахассисларнинг фикрича баҳоси тезда ошиб кетадиган қимматбаҳо қоғозларни сотиб олибди. Аммо уларнинг нархи бирданига тушиб кетибди. Алекс шундай дейди: «Мен пулларимни қайтараман деб ўйлагандим. Оз-моз кутиб турсам қоғозларнинг нархи яна кўтарилишига ишонгандим».

15 Ойлар мобайнида Алекс шундан бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйлай олмай қолибди. Диққатини маънавий нарсаларга қаратиш қийин бўлиб, кечалари уйқусини йўқотибди. Бироқ қоғозларининг нархи ҳеч кўтарилмабди. Алекс ҳамма пулларидан маҳрум бўлиб, ҳатто уйини сотишига тўғри келибди. У: «Мен оиламни қайғуга ботирдим»,— деб айтди. Лекин у муҳим бир сабоқ олибди. Алекс: «Ким Шайтоннинг дунёсига ишонса, чуқур умидсизликка мубтало бўлади»,— дея бўлишди (Ҳик. 11:28). Дарҳақиқат, бу дунёда топган-тутган нарсалар, бирор ишга тиккан пуллар ёки пул топиш қобилиятимизга умид боғлаш, «ушбу замонанинг худоси» бўлмиш Шайтонга таянишни англатади (2 Кор. 4:4; 1 Тим. 6:17). Шундан сўнг, Алекс «хушхабарни деб» ўз ҳаётини соддалаштирибди. Бу, унга ва оиласига бахт келтириб, Яҳовага яқинлашишга ёрдам берибди (Марк 10:29, 30 ни ўқинг).

МАҒРУРЛИК

16. Фахрланиш мағрурликдан нимаси билан фарқ қилади?

16 Тўғри нарсалар билан фахрланиш яхши бўлиши мумкин. Масалан, биз Яҳованинг Шоҳидлари эканимиздан фахрланамиз (Ерм. 9:24). Ўзимизни меъёрида ҳурмат қилиш, тўғри қарорлар чиқаришга ва ахлоқий меъёрларимизни туширмасликка ёрдам беради. Аммо ўз назаримизда қадримиз ёки ўрнимизни жуда юқори баҳолаш, бизни Яҳовадан узоқлаштириши мумкин (Заб. 137:6; Рим. 12:3).

Жамоатда мавқега эга бўлиш ҳақида ташвишлангандан кўра, хизматингиздан қувонч топинг!

17, 18. а) Муқаддас Китобдаги камтарин ҳамда мағрур бўлган кишиларнинг мисолларини келтиринг. б) Қандай қилиб бир биродаримиз, мағрурлик уни Яҳовадан узоқлаштиришига йўл қўймади?

17 Муқаддас Китобда, мағрур ҳамда камтарин кишиларнинг мисоллари ёзилган. Шоҳ Довуд камтаринлик ила Яҳовадан йўл-йўриқ сўраган ва Яҳова унга қут-барака ёғдирган (Заб. 130:1–3). Аммо Яҳова, Навухадназар ва Белшазар деган мағрур шоҳларни камтарин бўлишга мажбур қилган (Дон. 4:30–37; 5:22–30). Бугунги кунда ҳам, камтаринлигимиз синаладиган вазиятлар бўлиб туради. Райан исмли 32 ёшли жамоат хизматкори янги жамоатга тайинланибди. Райан шундай деди: «Тез орада мени оқсоқол этиб тайинлашади, деб ўйлагандим. Лекин бир йил ўтса ҳам, бу  нарса содир бўлмади». Райан, оқсоқоллар унга тегишлича ҳурмат кўрсатишмади деган фикрда, ғазабга берилдими ёки хафа бўлдими? У йиғилишларга бормай қўйиб, мағрурлик уни Яҳовадан ҳамда Унинг халқидан узоқлаштиришига йўл қўйдими? Сиз нима қилган бўлардингиз?

18 «Мен рўёбга чиқмаган умид ҳақида адабиётларимиздан топган маълумотларни ўқирдим»,— деб эслайди Райан (Ҳик. 13:12). У қўшимча қилиб, шундай деди: «Сабр-тоқатли ва камтарин бўлишим кераклигини англай бошладим. Яҳова мени ўргатишига муҳтож эдим». Райан диққатини жамоатда ҳамда ваъзгўйликда бошқаларга кўпроқ хизмат қилишга қаратди. Кўп ўтмай, у бир неча самарали Муқаддас Китоб тадқиқларини ўтказа бошлади. «Бир ярим йилдан сўнг мени оқсоқол этиб тайинлашганида, бу мен учун кутилмаган ҳол бўлди»,— дейди Райан. «Мен хизматимдан шу қадар кўп қувонч топганимдан, бу ҳақда умуман ташвишланмай қўйгандим» (Забур 36:3, 4 ни ўқинг).

ЯҲОВАГА ҲАМРОҲ БЎЛИБ ЯШАНГ!

19, 20. а) Ушбу мақолаларда кўриб чиқилган нарсалар, Яҳовадан узоқлаштира олмаслигига қандай амин бўлишимиз мумкин? б) Яҳовага ҳамроҳ бўлиб яшаганларнинг қайси ўрнагига тақлид қила оламиз?

19 Ушбу ва ўтган мақолада муҳокама қилинган нарсаларнинг ҳаётимизда ўз ўрни бор. Биз Яҳованинг хизматчилари эканимиздан фахрланамиз. Бахтли оила ва яхши соғлик, Яҳованинг ҳадялари ҳисобига киради. Дунёвий иш ва пул эса эҳтиёжларимиз ҳақида ғамхўрлик қилишимизга ёрдам беришини тушунамиз. Ҳордиқ чиқариш тетиклик бахш этишини, техника жиҳозлари эса фойда келтиришини биламиз. Лекин бу нарсаларга керагидан кўп вақт ажратиш, улардан ўринсиз фойдаланиш ёки топинишимизга халақит берадиган тарзда уларни қўллаш, бизни Яҳовадан узоқлаштириши мумкин.

Ҳеч нарса сизни Яҳовадан узоқлаштиришига йўл қўйманг!

20 Албатта, Шайтон бизни Аллоҳдан узоқлаштиришни хоҳлайди. Шунга қарамай, сиз ўзингиз ва оилангизни бундай хатардан ҳимоя қила оласиз! (Ҳик. 22:3). Яҳовага яқинлашиб, Унга ҳамроҳ бўлиб яшанг. Муқаддас Китобдан, бу борада биз учун ўрнак бўла оладиган кўплаб мисолларни топа оламиз. Масалан, Ханўх ва Нуҳ пайғамбарлар «Худога ҳамроҳ бўлиб яшаган» (Ибт. 5:22; 6:9). Мусо пайғамбар «кўринмас Зотни кўргандай саботли эди» (Иброн. 11:27). Исо доим самовий Отасига маъқул бўлган ишни қилгани боис, Худо уни қўллаб-қувватлаб келган (Юҳан. 8:29). Бу каби мисолларга тақлид қилинг. «Доимо хурсанд бўлинглар. Тинмай ибодат қилинглар. Ҳар нарса учун миннатдорчилик билдиринглар» (1 Салон. 5:16–18). Ҳеч нарса сизни Яҳовадан узоқлаштиришига йўл қўйманг!

^ 4- х.б. Исмлар ўзгартирилган.

^ 6- х.б. «Қўриқчи минораси» журналининг 2008- йил, 1- июль сонидаги «Ахлоқан бузуқ дунёда фарзандларни тарбиялаш» деган мақолага қаранг.

^ 7- х.б. «Уйғонинг!» (рус) журналининг 2011- йил, март сонидаги «Соғлом бўлишнинг бешта сири» деган мавзуга қаранг.