Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ЯНВАРЬ 2013

Яхши режалаштирилган кампания самаралар келтиради

Яхши режалаштирилган кампания самаралар келтиради

Мария Изабель исмли ғайратли ваъзгўй синглимиз, Жанубий Американинг Чили мамлакатидаги Сан-Бернардо шаҳрида яшайди. Бу қизча оила аъзолари билан мапуче номли халқига мансуб. Улар бутун оиласи билан мапуче тилида гапирадиган янги жамоатнинг ташкил этилишини қувонч ила қўллаб-қувватлашган. Ушбу жамоат ҳам Мапуче деб ном олган.

Қутлуғ Кечлик маросими ушбу жамоатда ҳам ўтказилади деб эълон қилинди ва бу маросимга таклиф қилиш учун мапуче тилида 2 000 та таклифнома чоп этилди. Мария Изабель бу масалада ўйланиб қолди. Хўш, жамоатга бунда ёрдам бериш учун у нима қилди? Мария Изабель, синфдошлари ва ўқитувчиларига муваффақият ила шоҳидлик қилган бошқа ёш ваъзгўйларнинг мисолларини эслади. Бу борада у ота-онаси билан ҳам гаплашди ва улар биргалашиб, Мария Изабель мактабда таклифномаларни қандай тарқатиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришини ҳал қилишди. Қизиқ, у нимани режалаштирди?

Авваламбор, у мактаб раҳбариятига мурожаат қилиб, мактабнинг асосий кириш жойида ушбу таклифномани осиб қўйишга рухсат сўради. Улар синглимизни таклифига рози бўлишди ва уни бундай ташаббуси учун мақташди. Кунларнинг бирида эрталаб қўнғироқ чалингандан сўнг, мактаб мудири ҳатто баланд товушда эшиттирадиган асбоб орқали ушбу таклиф ҳақида эълон қилди.

Сўнг, Мария Изабель ҳар бир синфга киришга рухсат сўради. Ўқитувчилардан ижозат олгандан кейин, у барча ўқувчилардан ким мапуче халқидан деб сўраб чиқди. Синглимиз шундай деб бўлишди: «Бошида, бутун мактабда мапуче оилаларидан бор-йўғи 10 ёки 15 та ўқувчи чиқади, деб ўйлагандим. Лекин у ерда бундан ҳам кўпроқ экан. Хуллас, ҳаммаси бўлиб, ўшанда 150 та таклифномани тарқатдим».

«У ЁШИ КАТТАРОҚ ИНСОННИ УЧРАТИШНИ КУТГАН»

Мактабнинг кираверишидаги таклифномани кўриб қолган бир аёл, ушбу маросим борасида кимдан сўрасам бўлади, деб қизиқди. Бу аёл ўн яшар қизчани кўрганда, унинг ҳайрон қолганини бир тасаввур қилинг-а! Мария Изабель жилмайиб: «У ёши каттароқ инсонни учратишни кутган»,— деб айтди. Ушбу аёлга таклифномани бериб, маросим ҳақида қисқача тушунтиргач, синглимиз ота-онаси билан бирга Худонинг Шоҳлиги тўғрисида кўпроқ гапириб бериш учун, ундан уй манзилини сўради. Бу аёлни, мапуче тилидаги ҳудудда хизмат қиладиган 20 та ваъзгўй ҳамда 26 та қизиқаётган киши орасида мапуче тилида ўтказилган Қутлуғ Кечлик маросимида кўриш, жуда ҳам қувончли эди. Ҳозир бу гуруҳ, гуллаб-яшнаётган жамоатга айланган!

Ёшингиз нечада бўлишидан қатъи назар, сиз ҳам бирга ўқийдиган кишиларни ёки ҳамкорларингизни Қутлуғ Кечликка, оммавий нутққа ёки бўлмаса вилоят анжуманига таклиф қилиш учун шу каби ташаббус кўрсата оласизми? Бундай режани қандай амалга ошириш мумкинлиги борасида адабиётларимизни тадқиқ қилиб, тўғри келадиган воқеаларни топсангиз бўлади. Шунингдек, Яҳова ҳақида жасорат ила гапириш учун Ундан муқаддас руҳини сўраб, ибодат қилинг (Луқо 11:13). Шундай йўл тутсангиз, яхши тузилган режангиз келтирган самаралар сизни ҳам ҳайратда қолдириб, далда беради.