Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ЯНВАРЬ 2016

«Биз сен билан борайлик»

«Биз сен билан борайлик»

Биз сен билан борайлик. Ахир, биз Худо сизлар билан эканлигини эшитдик. ЗАКР. 8:23

ҚЎШИҚЛАР: 32, 31

1, 2. а) Биз яшаётган кунлар ҳақида Яҳова нимани башорат қилганди? б) Бу мақолада қандай саволларга жавоб оламиз? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)

БИЗ яшаётган кунлар ҳақида Яҳова шундай башорат қилган: «Ўша кунларда турли тилларда гапирувчи халқлардан келган ўн киши бир яҳудийни ушлаб олади. Унинг кийимидан маҳкам тутади-да, унга: “Биз сен билан борайлик. Ахир, биз Худо сизлар билан эканлигини эшитдик”,— деб айтишади». (Закр. 8:23) Бу ерда келтирилган «ўн киши» ибораси ер юзида абадий яшашга умидвор бўлганларни англатади. Улар Яҳова мойланганларга баракасини ёғдираётганига аминлар ва «Худонинг Исроили» бўлмиш бу масиҳийлар билан бирга ҳамкорлик қилишдан фахрланишади. (Галат. 6:16)

2 Закариё пайғамбар сингари Исо ҳам Худонинг халқи ҳамжиҳат бўлишини каромат қилган. Исо издошлари ҳақида гапириб, уларни «кичик пода» ва «бошқа қўйларга» ажратган. Аммо шу билан бирга, Исо уларнинг барчаси бир сурув бўлиб, фақатгина бир чўпон ортидан боришларини айтган. (Луқо 12:32; Юҳан. 10:16) Шунга қарамасдан, бу иккита гуруҳнинг ўзаро муносабати борасида қуйидаги саволлар туғилади: 1) «Бошқа қўйларга» кирадиганлар бугунги кундаги ҳамма мойланганларнинг исмларини билиши  шартми? 2) Мойланганлар ўзларига нисбатан қандай нуқтаи назарда бўлишлари керак? 3) Қутлуғ Кечлик маросимида жамоатингиздан кимдир рамзлардан қабул қилса, бунга қандай қарашингиз лозим? 4) Рамзлардан қабул қиладиганларнинг сони кўпайиб бораётганидан хавотирланишингиз керакми? Келинг, шу саволларни биргаликда муҳокама қилайлик.

БУГУНГИ КУНДАГИ ҲАММА МОЙЛАНГАНЛАРНИНГ ИСМЛАРИНИ БИЛИШИМИЗ ШАРТМИ?

3. Нега 144 000 танланганлар қаторига ким кириш-кирмаслигини аниқ айта олмаймиз?

3 «Бошқа қўйларга» кирадиганлар бугунги кундаги ҳамма мойланганларнинг исмларини билиши шартми? Йўқ. Нима учун? Зеро, кимдир самода яшаш учун танланган бўлса ҳам, сўнгги муҳр босилмагунча, у бунга фақат умид қилиши мумкин. Шу сабабли, Шайтон «сохта пайғамбарлар... иложи бўлса ҳатто танланганларни ҳам йўлдан оздиришига» ҳаракат қиляпти. (Мат. 24:24) Яҳова инсонни бундай шарафга лойиқ деб топмагунча, ҳеч ким бу мойланган масиҳий осмонда яшайди, деб айта олмайди. Яҳованинг Ўзи буни ҳал қилади ва мойланган масиҳий содиқ қолиб вафот этишидан ёки «буюк қайғу» авжига чиқишидан олдин Худонинг Ўзи унга сўнгги муҳрни босади. (Ваҳ. 2:10; 7:3, 14) Шунинг учун ҳам, 144 000 танланганлар қаторига ким кириш-кирмаслигини аниқлаб ўтириш бефойдадир. *

4. Бугунги кунда ер юзидаги барча мойланганларнинг исмларини билиш имконсиз бўлса, унда қандай қилиб уларнинг ортидан юришимиз мумкин?

4 Агар «Худонинг Исроилига» кирадиганларнинг исмларини билиб олиш имконсиз бўлса, унда «бошқа қўйлар» қандай қилиб уларнинг ортидан боришлари мумкин? Закариёнинг башоратидаги ўнта рамзий киши нима қилганига эътибор беринг. Улар яҳудийнинг кийимидан маҳкам тутади-да, унга: «Биз сен билан борайлик. Ахир, биз Худо сизлар билан эканлигини эшитдик»,— деб айтишади. Бу оятнинг бошида битта яҳудий ҳақида гап кетаётган бўлса ҳам, кейин «сизлар» сўзи ишлатиляпти. Демак, оятдаги «яҳудий» сўзи бирор-бир муайян шахсни эмас, балки ҳамма мойланганларни англатади. Шунинг учун, ҳар бир мойланганнинг исмини билиб, унинг ортидан эргашишимиз шарт эмас. Аксинча, биз уларни битта гуруҳ деб билиб, қўллаб-қувватлашимиз даркор. Исо бизнинг Йўлбошчимиздир, шу сабабдан, Муқаддас Китобда ёзилганидек, фақат унинг ортидан эргашишимиз керак. (Мат. 23:10)

МОЙЛАНГАНЛАР ЎЗЛАРИГА ҚАНДАЙ НУҚТАИ НАЗАРДА БЎЛИШЛАРИ КЕРАК?

5. Мойланган масиҳийлар қайси огоҳлантириш устида чуқур мулоҳаза юритишлари лозим ва нега?

5 Қутлуғ Кечликда рамзлардан қабул қиладиганлар 1 Коринфликларга 11:27–29 да (ўқинг) келтирилган сўзлар устида атрофлича мулоҳаза юритишлари лозим. Бу ерда ҳаворий Павлус қайси фикрни таъкидлаяпти? Агар мойланган масиҳий Яҳова билан яхши муносабатларга эга бўлмай туриб, рамзлардан қабул қилса, ҳурматсизлик кўрсатган бўлади. (Иброн. 6:4–6; 10:26–29) Бундай огоҳлантириш мойланган масиҳийларга ҳали мукофотни олишмаганини ёдда сақлашга кўмаклашади. Улар олдинга қараб зўр бериб чопишлари ва шу мақсадга, яъни Тангрининг Исо Масиҳ орқали берган самовий даъватига ва мукофотига интилишлари керак. (Филип. 3:13–16)

6. Мойланганлар ўзларига нисбатан қандай нуқтаи назарда бўлишлари керак?

6 Павлус муқаддас руҳга тўлиб, мойланган масиҳийларга: «Даъват этилганингизга яраша йўл тутинглар»,— деб айтган. Улар буни қандай қилишлари мумкин? У сўзида давом этиб, қуйидагича тушунтирган: «Ўй-фикрларда камтарин, мулойим, узоқ сабрли ва севги билан бир-бирингизга бардошли бўлиб, тинчлик ришталари орқали муқаддас руҳнинг бирлигини сақлашга интилинглар». (Эфес.  4:1–3) Яҳованинг муқаддас руҳи мағрурликдан қочишга ва камтарин бўлишга ёрдам беради. (Колос. 3:12) Мойланганлар бошқаларга қараганда кўпроқ муқаддас руҳ ва билимга эгамиз ҳамда Худодан ваҳийлар олиб турамиз, деб ҳисобламай, ўзларини юқори тутишмайди. Бундан ташқари, улар бошқаларни мойланган бўлишга ва рамзлардан қабул қилишга ҳам чорлашмайди. Аксинча, улар фақатгина Яҳова мойланганларни танлашга ҳақли эканини камтарлик билан тан олишади.

7, 8. Мойланган масиҳийлар бошқалардан нимани кутишмайди ва нега?

7 Ҳа, гарчи осмонда яшаш умидига эга бўлиш катта шараф бўлса-да, мойланган масиҳийлар бошқалардан ўзгача муносабатни кутишмайди. (Эфес. 1:18, 19; Филиппиликларга 2:2, 3 ни ўқинг.) Сабаби, Яҳова мойланган эканликларини муқаддас руҳи орқали шахсан уларга ошкор қилганини билишади ва буни овоза қилишмайди. Улар муқаддас руҳ орқали мойланишганига кимдир ишонмаса ҳам, ҳайрон қолишмайди. Чунки Худодан ўзгача шараф олганман, деб айтаётганларга дарҳол ишонмаслик кераклиги ҳақида Муқаддас Китобда ёзилганини яхши билишади. (Ваҳ. 2:2) Улар мойланган эканликларини бошқаларга пеш қилишмайди. Шунингдек, бу масиҳийлар мойланиш жараёни уларда қандай кечгани билан бўлишишмайди. Зеро, улар бошқаларнинг эътиборини ўзларига жалб қилишни ва келажакдаги мукофотлари ҳақида мақтанишни исташмайди. (1 Кор. 1:28, 29; 1 Коринфликларга 4:6–8 ни ўқинг.)

8 Қолаверса, мойланган масиҳийлар ўзларини бирор-бир сараланган гуруҳнинг вакиллари, деб билишмайди. Бу масиҳийлар мойланиш ҳақида суҳбатлашиш ва алоҳида Муқаддас Китобни ўрганиш гуруҳларини ташкил этиш ниятида ўзини мойланган деб ҳисоблайдиганларни излаб юришмайди. (Галат. 1:15–17) Сабаби, бундай хатти-ҳаракатлар жамоатда бўлинишларга олиб келиб, Худонинг халқи тинч ва ҳамжиҳат бўлиб яшашига ёрдам берувчи муқаддас руҳга мутлақ зиддир. (Римликларга 16:17, 18 ни ўқинг.)

СИЗ ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛИШИНГИЗ КЕРАК?

9. Қутлуғ Кечликда нон ва шаробдан қабул қиладиганлар билан муносабат қилганда, нимадан қочишимиз керак? («Севги “одобсизлик қилмайди”» номли рамкага қ.)

9 Қутлуғ Кечликда рамзлардан қабул қиладиганларга қандай муносабатда бўлишингиз даркор? Исо шогирдларига: «Сизлар эса барчангиз биродарсизлар»,— деб айтган. Кейин эса давом этиб: «Ким ўзини юқори тутса, пасайтирилади, кимки ўзини паст олиб юрса, юксалтирилади»,— деган. (Мат. 23:8–12) Шу сабабли, кимдир ҳатто Масиҳнинг мойланган биродари бўлса ҳам, уни юксалтириш нотўғри бўларди. Муқаддас Китоб бизни жамоатдаги масъулиятли биродарларнинг имонига тақлид қилишга ундаса-да, бироқ ҳеч қандай инсонни улуғлашимизни маъқулламайди. (Иброн. 13:7) Тўғри, Аллоҳнинг Каломида «икки баробар ҳурматга сазовор бўлганлар» ҳақида ёзилган. Лекин улар бундай шарафга мойланганлари учун эмас, балки «яхши бошчилик қилишда» ҳамда «гапиришда ва таълим беришда заҳмат чекаётганлари» учун эга бўлганлар. (1 Тим. 5:17) Шунинг учун, агар осмонда яшашга умид қилаётганларни кимдир ўринсиз тарзда мақтаса ёки уларга ноўрин эътибор қаратса, бу уларни ноқулай аҳволга солиб қўйиши ҳеч гап эмас. Мойланган масиҳийга кўп эътибор қаратилса, бу унга камтарин бўлишга тўсқинлик қилиши мумкин. (Рим. 12:3) Биз Масиҳнинг биродарларидан кимдир қоқинишини хоҳламаймиз. (Луқо 17:2)

Қутлуғ Кечлик рамзларидан қабул қиладиганларга қандай муносабатда бўлишингиз лозим? (9–11- хатбошиларига қ.)

10. Мойланганларга қай йўсин ҳурмат кўрсатишимиз мумкин?

10 Мойланган масиҳийларга қай йўсин ҳурмат кўрсатишимиз мумкин? Авваламбор, улар қандай қилиб мойланганлиги ҳақида сўрамаймиз. Қолаверса, бизга тегишли бўлмаган  нарсалар тўғрисида суриштиришдан қочамиз. (1 Салон. 4:11; 2 Салон. 3:11) Мойланган масиҳийнинг ота-онаси, турмуш ўртоғи ёки бошқа қариндошлари ҳам мойланган, деган хулосага бормаймиз. Зеро, ирсият ёки никоҳ мойланиш жараёнида ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. (1 Салон. 2:12) Бунинг устига, биз мойланганларнинг умр йўлдошларидан жаннатда турмуш ўртоғисиз қандай яшашлари ҳақида сўрашдан ўзимизни тиямиз. Кўнгилга оғир ботадиган бундай саволларни беришнинг ўрнига, Яҳова қўлини очиб, «жамики жонзотнинг истагини» албатта қондиришига ишонсак, оқилона бўлади. (Заб. 144:16)

11. Инсонни улуғлашдан қочсак, қайси маънода ўзимизни ҳимоялаган бўламиз?

11 Мойланган масиҳийларга тўғри муносабатда бўлганлар ўзларини ҳимоялаган бўлишади. Негаки, Муқаддас Китобда жамоатларда «сохта биродарлар» пайдо бўлиши ва уларнинг орасидан ҳатто ўзини мойланган деб атайдиганлар ҳам чиқиши ҳақида ёзилган. (Галат. 2:4, 5; 1 Юҳан. 2:19) Бундан ташқари, баъзи мойланган масиҳийлар имондан қайтишлари мумкинлиги тўғрисида ҳам айтилган. (Мат. 25:10–12; 2 Бутр. 2:20, 21) Агар биз одамларни улуғлашдан қочсак, уларни деб ҳақиқатдан узоқлашиб кетмаймиз. Шунда, ҳатто кўп йиллар давомида Худога хизмат қилиб юрган инсон нотўғри иш қилиб қўйса ҳам, имонимиз ҳалокатга учрамайди. (Яҳд. 16)

ҚУТЛУҒ КЕЧЛИК РАМЗЛАРИДАН ҚАБУЛ ҚИЛАДИГАНЛАРНИНГ СОНИ ҲАҚИДА НИМА ДЕСА БЎЛАДИ?

12, 13. Нега Қутлуғ Кечликда нон ва шаробдан қабул қиладиганларнинг сони кўпаяётгани бизни хавотирга солмаслиги керак?

12 Сўнгги йилларда Қутлуғ Кечлик маросимида рамзлардан қабул қиладиганларнинг сони ошиб бораётганининг гувоҳи бўлдик. Бироқ бир неча йиллар олдин уларнинг сони камайганди. Рамзлардан қабул қиладиганларнинг сони ўсиб бориши бизни хавотирга солиши керакми? Йўқ. Келинг, ёдимизда тутишимиз зарур бўлган айрим омилларни кўриб чиқайлик.

13 «Яҳова Ўзиникиларни билади». (2 Тим. 2:19) Қутлуғ Кечликда рамзлардан қабул қиладиганларнинг сонини ҳисоблашга масъул биродарлар самода яшашга умиди борларни ҳукм қилишга ҳақлари йўқ. Шуни айтиш жоизки, рамзлардан қабул қиладиганлар орасида ўзларини мойланганман, деб адашадиганлар ҳам бор. Бошида нон ва шаробдан қабул қилган баъзилар кейинчалик бундай қилишни тўхтатишган. Бошқалар эса, ақлий ва ҳиссий  муаммолари борлиги туфайли Масиҳ билан самода бошқаришга ҳақлиман, деган нотўғри фикрга боришади. Мухтасар айтганда, рамзлардан қабул қиладиганларнинг сони ер юзида нечта мойланган масиҳий қолганини аниқ кўрсатмайди.

14. Буюк қайғу пайтида нечта мойланган масиҳий қолиши тўғрисида Муқаддас Китобда нима дейилган?

14 Исо мойланганларни осмонга йиғиш учун келганида, бу масиҳийлар ҳали ернинг турли жойларида яшаётган бўлишади. Исо буни қандай амалга ошириши ҳақида Муқаддас Китобда шундай дейилган: «У кучли бир карнай овози билан фаришталарини юборади ва улар осмоннинг бир четидан иккинчи четига қадар, дунёнинг тўрт бурчагидан Аллоҳ танлаган кишиларни йиғишади». (Мат. 24:31) Худонинг Каломидан, шунингдек, охирги кунларда мойланганларнинг фақатгина оз қисми ерда бўлиши ҳақида билиб олишимиз мумкин. (Ваҳ. 12:17) Бироқ Муқаддас Китобда буюк қайғу пайтида ер юзида нечта мойланган масиҳий бўлиши борасида ҳеч нарса дейилмаган.

15, 16. Яҳова томонидан танланган 144 000 мойланган масиҳий борасида нимани тушунишимиз лозим?

15 Мойланганларни тарихнинг қайси палласида танлашни Яҳованинг Ўзи ҳал қилади. (Рим. 8:28–30) Яҳова мойланганларни Исо ўлиб, тирилганидан сўнг танлашни бошлади. Шу сабабдан, биринчи асрдаги барча масиҳийлар мойланган бўлишгани эҳтимолдан йироқ эмас. Биринчи асрдан тортиб то охирги кунларнинг бошланишига қадар, ўзини Исонинг издоши деб ҳисоблаганларнинг аксар қисми сохта масиҳийлар эди. Исо уларни «бегона ўт» билан солиштирган. Шундай бўлса ҳам, Яҳова ўша давр мобайнида айрим содиқ масиҳийларни мойлашда давом этган ва улар Исо башорат қилган «буғдой» бўлиб чиқишган. (Мат. 13:24–30) Яҳова охирги кунлар пайтида ҳам 144 000 кишини танлашда давом этмоқда. * Агар Яҳова ҳатто охират келишига саноқли дамлар қолганда ҳам баъзиларни бундай шарафга лойиқ деб топса, У тўғри йўл тутаётганидан асло шубҳаланмаймиз. (Ишаё 45:9; Дон. 4:32; Римликларга 9:11, 16 ни ўқинг.) * Биз, бир соат меҳнат қилганларга хўжайин қандай муносабатда бўлганидан нолиган ишчиларга ўхшаб қолишдан эҳтиёт бўлишимиз керак. (Матто 20:8–15 ни ўқинг.)

16 Осмонда яшашга умидвор бўлганларнинг ҳаммаси ҳам «ишончли ва ақлли хизматкорга» кирмайди. (Мат. 24:45–47) Биринчи асрда бўлгани каби, бугунги кунда Яҳова ҳамда Исо кўпчиликни озчиликнинг қўли билан озиқлантиришяпти. Биринчи асрдаги мойланганлардан фақат айримлари Инжилни ёзиш шарафига эга бўлишган. Шунга ўхшаб, ҳозир ҳам мойланганларнинг фақат оз қисми маънавий «ризқ-рўзни вақтида бериб туриш учун» тайинланган.

17. Ушбу мақоладан қандай хулоса чиқардингиз?

17 Ушбу мақоладан нимани билиб олдик? Яҳова халқига иккита алоҳида мукофот беради: рамзий Исроилга — осмонда, рамзий «ўн кишига» эса — ер юзида абадий яшаш умидини. Аммо иккала гуруҳдан ҳам Яҳова бир нарсани — мутлақ садоқатни талаб қилади. Шунинг учун, барчамиз камтарин бўлиб, бир ёқадан бош чиқарган ҳолда йўл тутишимиз керак. Бундан ташқари, ҳаммамиз жамоатда тинчлик пайидан бўлишимиз даркор. Хулоса ўрнида айтганда, охирги кунлар ўз поёнига етаётган экан, келинг, Масиҳнинг бир суруви бўлиб якдиллик билан хизмат қилайлик!

^ 3- х.б. (3- хатбоши) Забур 86:5, 6 да айтилишича, эҳтимол, келажакда бизга Исо билан бошқариш учун осмонга кўтарилганларнинг исмлари очилади. (Рим. 8:19)

^ 15- х.б. (15- хатбоши) Ҳаворийларга 2:33 дан кўриб турганимиздек, гарчи Исо мойланганларни танлаш жараёнида қатнашса ҳам, шахсан Яҳованинг Ўзи уларни таклиф қилади.

^ 15- х.б. (15- хатбоши) Бу ҳақда кўпроқ маълумот олиш учун «Қўриқчи минораси» журналининг 2007 йил 1 май сонидаги (рус) 30–31- саҳ. «Ўқувчиларнинг саволлари» номли рамкага қ.