Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ФЕВРАЛЬ 2016

Яҳовага қувонч ила хизмат қилишда давом этинг

Яҳовага қувонч ила хизмат қилишда давом этинг

ҲАЁТИНГИЗДАГИ энг бахтли кун ҳақида бир ўйлаб кўринг. Бу, турмуш қурган кунингиз ёки биринчи фарзандингиз дунёга келган кун бўлиши мумкин. Аммо Яҳованинг хизматчиси бўлсангиз, ўзингизни Унга бағишлаб, бунинг рамзи сифатида сувга чўмган кунни ҳаётингиздаги энг муҳим ва қувончли кун деб билсангиз керак. Чунки ўша куни сиз Тангри Яҳовани бутун қалбингиз, бутун жонингиз, бутун онгингиз ва бутун қувватингиз билан севишингизни омма олдида кўрсатдингиз ва бу билан имондошларингизни роса хурсанд қилгансиз! (Марк 12:30)

Эҳтимол, сувга чўмганингиздан бери Яҳовага хизмат қилиб, кўп хурсандчилик топгандирсиз. Бироқ Худонинг баъзи хизматчилари уларда бошида бўлган қувончни қисман йўқотишди. Қизиқ, нима учун бундай бўлди? Яҳовага қувонч ила хизмат қилишни давом эттиришимиз учун қандай сабаблар бор?

НЕГА БАЪЗИЛАР ҚУВОНЧНИ ЙЎҚОТИШДИ?

Яҳова ушбу ёвуз дунёга чек қўйиб, янги дунёни ваъда қилаётгани бизга шодлик учун сабаб бўла олади. Бунинг устига, Зафаниё 1:14 даги: «Оз қолди Эгамизнинг буюк кунига! Оз қолди! Ўша кун шиддат билан яқинлашмоқда»,— деган сўзлар ҳам Яҳованинг куни яқин эканига ишонтиряпти. Лекин ўйлаганимиздан кўпроқ кутиш бизни илгариги хурсандчиликдан маҳрум этиши ва Яҳовага бўлган муқаддас хизматимизда ғайратимизни сўндириши мумкин. (Ҳик. 13:12)

Яҳованинг халқи билан мулоқот қилиш бизга Яҳовага қувонч ила хизмат қилишга туртки беради. Худо хизматчиларининг яхши хулқ-атвори бизни ҳақ топинишга жалб қилиб, Аллоҳга севинч ила хизмат қилишимизга ёрдам бергани эҳтимолдан йироқ эмас. (1 Бутр. 2:12) Бироқ масиҳий Аллоҳнинг қонун-қоидаларини бузгани учун танбеҳ олган бўлса-чи? Масиҳийларнинг яхши хулқ-атвори туфайли ҳақиқатга келганларнинг баъзилари бундай вазиятлар дастидан умидсизланиб, қувончни йўқотишлари мумкин.

Шайтоннинг ёвуз дунёси олға сураётган молпарастлик руҳи ҳам бизни қувончдан маҳрум этиши мумкин. Зотан, Иблис дунёсидан фойдаланиб, бизни кераги йўқ нарсаларни харид қилишга ундаяпти. Лекин бу масалада Исонинг қуйидаги сўзлари бизга ёрдам беради: «Ҳеч ким икки хўжайинга қуллик қилолмайди. У ё биридан нафратланиб, иккинчисини севади, ёки бирига содиқ қолиб, иккинчисини менсимайди. Сизлар ҳам Худонинг, ҳам бойликнинг қули бўла олмайсизлар». (Мат. 6:24) Ҳа, бир вақтнинг ўзида Яҳовага қувонч ила  хизмат қилишнинг ва бу дунёдаги барча нарсаларга эга бўлишнинг имкони йўқдир.

«НАЖОТКОРИМ ХУДОДАН ҚУВОНУРМАН»

Агар инсон Яҳовани севса, бу инсон учун Унга хизмат қилиш оғир бўлмайди. (1 Юҳан. 5:3) Исонинг қуйидаги сўзлари ҳам буни тасдиқлайди: «Эй, заҳмат чекаётганлар ва оғир юк остида юрганлар, барчангиз олдимга келинглар. Мен сизларга роҳат бахш этаман. Менинг бўйинтуруғимни олиб, мендан ўрганинглар, чунки мен мулойим ва соддадилман. Шундай қилиб, жонларингиз роҳат топади. Зеро менинг бўйинтуруғим қулай ва юким енгилдир». (Мат. 11:28–30) Ростдан ҳам, Исонинг изидан юриш ором ва шодлик келтиради. Ҳа, Яҳовага қувонч ила хизмат қилиш учун кўплаб сабабларимиз бор. Келинг, улардан учтасини кўриб чиқайлик. (Хаб. 3:18)

Биз бахтиёр Тангри — Парвардигори оламга хизмат қиламиз. (Ҳавор. 17:28; 1 Тим. 1:11) Биз Яратувчимизнинг ижоди эканимизни тушунамиз. Шунинг учун, сувга чўмганимиздан бери қанча вақт ўтганига қарамай, Яҳовага қувонч ила хизмат қилишда давом этамиз.

Эктор Шоҳликка бўлган умидни ёдида сақлаб ҳамда хизматда фаол иштирок этиб, қувонч топяпти

40 йил мобайнида Яҳовага кўчма нозир сифатида хизмат қилган Эктор исмли биродаримизниниг мисолини кўриб чиқайлик. У кекса бўлса ҳам, ҳанузгача ғайратлидир. (Заб. 91:13–15) Рафиқаси касал бўлгани учун Эктор Яҳовага илгаригидек кўп хизмат қила олмаса-да, бу уни қувончдан маҳрум этмади. У шундай деб бўлишди: «Турмуш ўртоғимнинг соғлиги аста-секин заифлашиб бораётганини кўриш мен учун ачинарли. Қолаверса, унга ғамхўрлик қилиш ҳам осон эмас. Лекин буларнинг барчаси мени Ҳақ Таоло Яҳовага хизмат қилиш қувончидан маҳрум этишига йўл қўймаяпман. Яҳова одамзодни муайян мақсадда яратган экан, демак, ҳаётимни Унга бағишлашга бурчлиман. Бу, Уни астойдил севиб, Унга бутун қалбим билан хизмат қилишга асосли сабаб бўла олади. Ваъзгўйликда фаол бўлиш учун жон-жаҳдим билан ҳаракат қилиб, хурсандчиликни йўқотмаслик мақсадида Шоҳликка бўлган умидни хаёлимдан ҳечам кетказмайман».

Яҳова тўлов қурбонлигини тақдим этиб, хурсанд бўлиб яшашимизга имкон берди. Дарҳақиқат, «Аллоҳ одамзодни шу қадар қаттиқ севдики, ҳатто улар учун ягона Ўғлини берди. Токи унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки мангу ҳаётга эга бўлсин». (Юҳан. 3:16). Ҳа, Аллоҳ севги ила Исонинг тўлов қурбонлигини тақдим этди. Шу тўловга бўлган ишончимиз туфайли гуноҳларимиз кечирилиб, абадий ҳаётга эга бўлишимиз мумкин. Бу эса, миннатдор бўлишимизга асосли сабаб бўлиб, бизни Яҳовага қувонч ила хизмат қилишга ундайди, шундай эмасми?

Хесус ҳаётини соддалаштириб, йиллар давомида Яҳовага қувонч ила хизмат қилиб келяпти

Мексикада яшовчи биродаримиз Хесус шундай дейди: «Мен ишимнинг қули бўлгандим. Баъзида ҳатто керак бўлмаса ҳам, беш смена ишлардим.  Буни фақат кўпроқ пул ишлаш учун қилардим. Кейин Яҳова ҳақида ва У инсоният учун азиз Ўғлини бергани борасида билиб олдим. Шу йўсин менда Яҳовага хизмат қилиш истаги пайдо бўлди ва ҳаётимни Унга бағишладим. 28 йил компанияда ишлаганимдан сўнг, охири, ишдан бўшашга ва тўла вақтли хизматни бошлашга қарор қилдим. Шу пайтдан бошлаб мана неча йилдирки, Аллоҳга қувонч ила хизмат қилиб келяпман.

Ҳаракатларимизнинг самараси бизга қайғу эмас, улкан қувонч олиб келади. Яҳовани таниб-билишингиздан олдин қандай турмуш тарзини кечирганингиз ёдингиздами? Ҳаворий Павлус Римдаги масиҳийларга улар илгари «гуноҳнинг қули» бўлишгани, кейин эса «одиллик қулларига» айланишганини эслатган. Улар кечирган «муқаддас турмуш тарзи» ўз самарасини бериб, натижада абадий ҳаёт сари элтади. (Рим. 6:17–22) Биз ҳам қайғуга олиб келадиган ахлоқсиз ёки зўравон хатти-ҳаракатлардан ҳоли муқаддас турмуш тарзини кечирамиз. Бу, қувонишимизга нақадар арзигулик сабаб-а!?

«Ҳаётимнинг энг бахтли дамлари — Яҳовага хизмат қилишда ўтган йиллар бўлди!» (Хайме)

Илгари атеист ва эволюция тарафдори ҳамда боксчи бўлган Хайменинг мисолини кўриб чиқайлик. Хайме жамоат йиғилишларига қатнай бошлади ва у ердаги одамлар орасидаги севги уни ҳайратда қолдирди. Эски ҳаёт тарзини ташлаш учун Хайме Яҳовага ибодат қилиб, Унга ишонишга ёрдам беришини сўради. Хайме шундай сўзлаб берди: «Аста-секин меҳрибон Ота ва раҳмдил Аллоҳ борлигига ишончим комил бўлди. Яҳованинг адолатли меъёрларига амал қилиш мен учун ҳимоя бўлган. Ким билсин, агар ўзгармаганимда, мени ҳам олдинги баъзи боксчи дўстларимни ўлдиришгани каби ўлдириб кетишармиди. Ҳа, ҳаётимнинг энг бахтли дамлари — Яҳовага хизмат қилишда ўтган йиллар бўлди!»

ТАСЛИМ БЎЛМАНГ!

Хўш, ушбу ёвуз дунёнинг охири яқинлашаётган экан, нима қилишимиз керак? Биз Аллоҳнинг иродасини бажараётганимизни ва абадий ҳаётни интиқиб кутаётганимизни унутмаслигимиз лозим. Шунинг учун, «яхшилик қилишдан безмайлик. Агар бўшашмасак, ўз вақтида унинг ҳосилини ўриб оламиз». (Галат. 6:8, 9). Келинг, Яҳованинг ёрдами билан қийинчиликларни енгиб, «буюк қайғу»да омон қолишимизга керак бўладиган фазилатларни ривожлантиришда жон куйдирайлик ва синовлар пайтида ҳам Яҳовага қувонч ила хизмат қилишда давом этайлик! (Ваҳ. 7:9, 13, 14; Ёқб. 1:2–4)

Сабр-бардошимиз мукофотланишига амин бўлишимиз мумкин, чунки Худо Унга ва Унинг исмига кўрсатган севгимизни ҳамда меҳнатимизни унутмайди. Агар биз Яҳовага қувонч ила хизмат қилишда давом этсак, сано бастакори Довуд каби: «Биламан, Эгам доим мен билан, У ўнг томонимда бўлгани учун мени ҳеч нарса қўзғата олмас. Шу боис, эй Эгам, юрагим қувончга тўла, жоним ҳам қувонади. Танам хавф-хатарсиз яшайди»,— деб айта оламиз. (Заб. 15:8, 9)