Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ФЕВРАЛЬ 2016

 ТАШКИЛОТИМИЗ АРХИВИДАН

Донғи кетган машина

Донғи кетган машина

Донғи кетган машина «Бразилияда Раббимизга хизмат қилишда қўл келаётган ягона карнайли машина бор. У ҳам бўлса — “Қўриқчи минораси жамиятининг карнайли машинаси”дир» (Натаниель Юилл, 1938 йил)

1930 ЙИЛЛАРНИНГ бошида Бразилияда ваъзгўйлик иши ҳали унча кенг қулоч ёзмаганди. Аммо 1935 йили АҚШда кашшоф бўлиб хизмат қилаётган имондошларимиз Натаниель ва Мод Юилл ўша кезлари ваъзгўйлик фаолиятига бошчилик қилган Жозеф Рутерфордга хат ёзишди. Улар хатида хизмат қилишга хоҳиш билдириб, «қаерга бўлса ҳам, боришга тайёрмиз», деб айтишди.

Нафақага чиққан қурувчи-муҳандис Натаниель ўшанда 62 ёшда эди. У Сан-Францискодаги (АҚШ, Калифорния штати) Яҳова Шоҳидларининг жамоатида хизмат раиси бўлган. Натаниель у ерда ваъзгўйлик ишини ташкиллаштириб, хушхабарни тарқатишда овоз чиқариш аппаратурасини ишлатган. Кейин уни катта ва кўп тилларда гапириладиган ҳудудга, Бразилияга, филиал нозири қилиб тайинлашди. Натаниелнинг тажрибаси ва тайёрлик руҳи унга янги вазифасини бажаришда асқатди.

1936 йили Натаниель ва Мод Юилл таржимон ва кашшоф бўлган Антонио Андраде билан Бразилияга келишди. Улар ўзлари билан қимматбаҳо юк: 35 та фонограф ва карнайли машинани олиб келишди. Дунёда катталиги бўйича 5 ўринда турган Бразилияда ўша пайт 60 тага яқин Шоҳлик хабарчилари бор эди, холос! Лекин шунга қарамай, ушбу янгича овоз чиқариш ускуналари ёрдамида бор-йўғи бир неча йил ичида ҳақиқат миллионлаб инсонларга етказилди.

Юиллар оиласи Бразилияга келганидан бир ой ўтгач, филиал томонидан Сан-Паулуда биринчи хизмат анжумани * ташкиллаштирилиб ўтказилди. Мод ҳайдаб келган карнайли машинадан оммавий нутқ эшиттирилганди. Натижада бу, 110 кишининг эътиборини жалб қилди. Анжуман дастури ваъзгўйларнинг руҳини  кўтариб, уларни хизматда кўпроқ иштирок этишга ундади. Улар адабиётларимиз, ваъз қилиш учун карточкалар ҳамда инглиз, немис, венгер, поляк, испан ва кейинчалик португал тилларида чиққан фонограф ёзувларидан фойдаланиб, хизмат қилишни ўрганишди.

Ушбу карнайли машина ёрдамида Бразилияда хушхабар миллионлаб инсонларга етиб борди

1937 йили Сан-Паулу, Рио-де-Жанейро ва Куритиба шаҳарларида бўлиб ўтган учта хизмат анжумани ваъзгўйлик ишига янги туртки берди. Анжуман иштирокчилари карнайли машинада уйма-уй хизмат қилиб юришарди. Ўша пайт ҳали ёш йигит бўлган Жозе Магловский шундай айтиб берди: «Биз Муқаддас Китобга асосланган адабиётларимизни стендга қўярдик ва карнайли машинадан ёзувларни эшиттирардик. Шунда одамлар нима бўлаётганига қизиқиб, уйларидан чиқиб келишарди ва биз улар билан суҳбатлашардик».

Одамлар сувдан чиқиб, пляжда қуёш тагида тобланиб ётганда, дарёларда ваъзгўйларни сувга чўмдиришарди. Чиндан ҳам, карнайли машина ёрдамида хушхабарни ваъз қилиш ажойиб эди! Овоз кучайтиргичларидан янграган Рутерфорд биродаримизнинг сувга чўмувчиларга аталган нутқи кўп одамларни қизиқтирганди ва улар машинани ўраб олиб, ушбу нутқнинг португал тилидаги таржимасини тинглаб туришарди. Бундан кейин сувга чўмувчилар поляк тилидаги ҳамду сано қўшиқларига бамисоли шўнғиб, уларни мириқиб тинглашарди. Боз устига, биродару опа-сингиллар биргаликда турли тилларда қўшиқ куйлашарди. 1938 йилги «Йилнома»да: «Бу, Ҳосил байрамида одамлар ҳақиқатни ўз она тилида билиб олганини эслатарди»,— деб ёзилган.

Анжуманлардан кейин ҳар якшанба, об-ҳаво қандай бўлишидан қатъи назар, одамлар паркларда, яшаш жойларда, Сан-Паулунинг марказида жойлашган фабрикаларда ҳамда яқин шаҳарларда карнайли машинадан Муқаддас Китобга асосланган нутқларни эшитишарди. Сан-Паулудан 97 км нарида, шимоли-ғарб томонда жойлашган моховлар турадиган жойда 3 000 киши ҳар ой карнайли машинадан маънавий дастурни тингларди. Вақт ўтиб, у ерда тезда маънан ўсган жамоат пайдо бўлди. Бу ваъзгўйлар ўзларининг аянчли аҳволига қарамай, умид бахш этувчи хушхабарни айтиш учун моховлар турадиган бошқа бир жойга боришга рухсат олишди.

Ниҳоят, 1938 йилнинг сўнгида португал тилида ҳам аудиоёзувлар етиб келди. Ўлганларни хотирлаш кунида қабристонма-қабристон карнайли машинадан «Ўлганлар қаерда?», «Яҳова», «Бойлар» номли ёзувлар яқинидан жудо бўлган 40 000дан зиёд одамларга эшиттирилди.

Муқаддас Китобдаги ҳақиқат омма олдида эълон қилинишидан дарғазаб бўлган руҳонийлар карнайли машинани йўқ қилишни талаб қилиб, маҳаллий ҳокимиятга тез-тез босим ўтказишарди. Мод Юиллнинг эслашича, ҳатто бир куни маҳаллий руҳоний тўдани карнайли машинага отилишга ундади. Лекин мэр ва полиция ходимлари келиб, бутун дастурни тинглашди. Ўшанда мэр ўзи билан адабиётларимизни олиб кетди. Ўша куни ҳеч қандай тўс-тўполон ҳам бўлмади. Аммо шундай қаршиликка қарамай, 1940 йилги «Йилнома»даги маълумотга кўра, 1939 йил Бразилияда «энг буюк Ҳукмдорга хизмат қилиб, Унинг исмини ваъз қилишнинг энг яхши пайти», деб эълон қилинганди.

Дарҳақиқат, Бразилияда ваъзгўйлик иши кенг қулоч ёйишида «Қўриқчи минораси жамиятининг карнайли машинаси» беқиёс ҳисса қўшди. Сабаби, у ёрдамида миллионлаб инсонларга Шоҳлик ҳақидаги хушхабар тарқатилди. Гарчанд ўша таниқли машина 1941 йилда сотилган бўлса ҳам, кўплаб Яҳованинг Шоҳидлари Бразилиянинг катта ҳудудида самимий инсонларга хушхабарни ваъз қилишни давом эттириб келишяпти. (Ташкилотимизнинг Бразилиядаги архивидан.)

^ 7- х.б. Ушбу анжуманларда биродару опа-сингиллар ваъзгўйлик хизматига чиқишарди.