Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) СЕНТЯБРЬ 2016

«Худонинг каломи жонли»

Ўқувчиларнинг саволлари

Ўқувчиларнинг саволлари

Ибронийларга 4:12 да «жонли.., кучли таъсирга эга», деб тилга олинган «Худонинг каломи» ибораси қандай маънога эга?

Матн таркибидан кўриняптики, ҳаворий Павлус бу оятда Худонинг одамзодга бўлган хабари ҳақида гапирган ва бу хабар қисман Муқаддас Китобда баён этилган.

Одатда адабиётларимизда Ибронийларга 4:12- оят Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартиришга қодир эканини кўрсатиш мақсадида қўлланади ва бу жуда ҳам ўринлидир. Лекин келинг, Ибронийларга 4:12- оятнинг матн таркибини чуқурроқ ўрганиб чиқайлик. Ҳаворий Павлус иброний масиҳийларни Худонинг ниятларига мувофиқ йўл тутишга ундаган. Бу ниятларнинг аксарияти Муқаддас Ёзувларда ўз ифодасини топган. Ўшанда Павлус «мисрликлар қўлидан халос этилган» Исроил халқини мисол қилиб келтирган. Зероки, уларда «сут билан асал оқиб ётган» ваъда қилинган юртга кириш имкони бор бўлиб, у ерда улар ҳақиқий фароғатга эришишлари мумкин эди. (Чиқ. 3:8; Қонун. 12:9, 10)

Бу, Худонинг нияти эди. Аммо кейинчалик исроилликлар юракларини тош қилиб, имонни йўқотишди, шунинг учун уларнинг кўпи ўша фароғатга кириш имконидан маҳрум бўлишди. (Саҳ. 14:30; Ёшуа 14:6–10) Бироқ Павлуснинг айтишича, «Аллоҳнинг фароғатига кириш ваъдаси ҳали ҳам кучда». (Иброн. 3:16–19; 4:1) Бу «ваъда» Худонинг ниятининг бир қисми экани аниқ. Шундай экан, биз ҳам, иброний масиҳийларга ўхшаб, шу ният ҳақида ўрганиб, унга мувофиқ йўл тутишимиз мумкин. Бу ваъда Муқаддас Ёзувларга асосланганини таъкидлаш мақсадида ҳаворий Павлус Ибтидо 2:2 ва Забур 94:11 дан парчалар ҳам келтирди.

Шак-шубҳасизки, «Аллоҳнинг фароғатига кириш ваъдаси ҳали ҳам кучда экани» бизга таъсир қилиши керак. Биз Муқаддас Китобга асосланган бу ваъдага ростдан ҳам эришишнинг имкони борлигига ишонамиз ва бу учун қадамлар қўйганмиз. Бунга биз Тавротга риоя қилиш ёки Яҳованинг розилигини оламан деб, бошқа хайрли ишлар қилиш орқали эришганимиз йўқ. Аксинча, биз айнан имонимиз туфайли муваффақият ила Аллоҳнинг ниятига мувофиқ йўл тутиб келганмиз ва бундай қилишда давом этяпмиз. Лекин юқорида айтилганидек, Ибронийларга 4:12- даги «Худонинг каломи» деган ибора Муқаддас Китобга нисбатан ҳам қўлланилади. Ахир дунё бўйлаб минглаб одамлар Муқаддас Китобни ўрганишни ва Худонинг нияти тўғрисида билиб олишни бошлашди. Уларнинг аксарияти ҳаёт тарзини ўзгартириб, имонни намоён этишди ва сувга чўмиб масиҳийлар бўлишди. Уларнинг бундай ўзгариши «Худонинг каломи жонли бўлиб, кучли таъсирга эга» эканининг яққол исботидир. Ҳа, Муқаддас Китобдаги Худонинг хабари ҳаётимизга таъсир қилган ва у ҳаётимизга кучли таъсир ўтказишда давом этиши тайин.