Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Қўриқчи минораси» (тадқиқ сони)  |  Сентябрь 2016

Бугунги кунда илоҳий йўл-йўриқларнинг фойдаси

Бугунги кунда илоҳий йўл-йўриқларнинг фойдаси

ПОЛЬШАДАГИ ВАЪЗГЎЙНИНГ ДОНО ҚАРОРИ

«МЕН 15 ёшимда сувга чўмдим. Бундан олти ой ўтгач эса, кўмакчи кашшоф сифатида хизмат қилишни бошладим ва бир йилдан кейин доимий кашшофлик хизматига ариза тўлдирдим. Ўрта мактабни битирганимда, Шоҳлик хабарчиларига эҳтиёж катта бўлган жойга хизматга жўнатишларини сўрадим. Мен яшаш жойимдан ва Яҳованинг Шоҳиди бўлмаган ҳамда мен билан яшаётган бувимдан узоқроққа кетишни хоҳлардим. Лекин туман нозири мени туғилиб ўсган шаҳарда хизмат қилишга тайинлаганини айтганида, роса хафа бўлгандим. Аммо хафа бўлганимни унга билинтирмасликка ҳаракат қилдим. Шунда нозирнинг сўзлари ҳақида ўйлаб кўриш учун тушкун руҳда ташқарига чиқиб кетдим. Ваъзгўйликдаги ҳамкоримга шундай дедим: “Назаримда, мен Юнусдек йўл тутяпман. Бироқ охири Юнус барибир Найнавога борди-ку. Демак, мен ҳам мени тайинлашган ҳудудда хизмат қиламан”».

«Мен тўрт йилдан буён ўз шаҳримда кашшоф бўлиб хизмат қиляпман ва ўшанда менга берилган йўл-йўриққа амал қилганим оқилона бўлганини кўряпман. Асосий муаммоим — салбий муносабатим эди. Энди эса мен улкан қувончни ҳис қиляпман. Бир ой ичида мен 24 та Муқаддас Китоб тадқиқини бошлашга муваффақ бўлдим. Бундан ташқари, Яҳовага минг қатла шукурки, илгари менга қаршилик кўрсатган бувим билан ҳам тадқиқ бошладим».

ФИЖИДАГИ ҚУВОНЧЛИ НАТИЖА

Фижида Муқаддас Китобни ўрганаётган бир аёл анжуманга ёки эри билан қариндошининг туғилган кунига боришни танлаш олдида турганди. Эри унга анжуманга боришга рухсат берганди. Шунда у эрига анжумандан кейин туғилган кунга ўтиши ҳақида айтади. Лекин анжумандан уйга қайтганида, туғилган кунга бориб, маънавийлигига зиён етказиши мумкинлигини ҳис қилиб, бу аёл у ерга бормасликка қарор қилади.

Эри эса қариндошларига хотини унинг илтимоси бўйича «Шоҳидларнинг мажлиси»дан кейин уларникига келишини айтганида, қариндошлари: «Ҳа, ундай бўлса, келмайди, чунки Яҳованинг Шоҳидлари туғилган кунларни нишонлашмайди»,— деб айтишибди. *

Охир-оқибат, бу аёлнинг эри рафиқаси эътиқоди ва виждонига асосланиб қарор чиқарганидан роса фахрланибди. Бу аёлнинг садоқати унга эрига ва бошқаларга шоҳидлик беришга имкон яратди. Натижаси қандай бўлди? Унинг эри Муқаддас Китобни тадқиқ қилишга рози бўлди ва хотини билан йиғилишларга қатнашни бошлади.

^ 7- х.б. «Қўриқчи минораси» журналининг 2001 йил 15 декабрь сонидаги (рус) 28–29- саҳ. «Ўқувчиларнинг саволлари» номли мақолага қаранг.