Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ОКТЯБРЬ 2016

Биласизми?

Биласизми?

 Қадимда кимдир бошқасининг даласига бегона ўт уруғларини ростдан ҳам сепганига ишонса бўладими?

«Юстиниан дигестлари»нинг 1468 йилдаги ушбу нусхаси қадимги юридик ишлар ҳақида тафсилотларни очиб берган кўплаб ёзувлардан биридир

МАТТО 13:24–26 да Исонинг қуйидаги сўзларини ўқишимиз мумкин: «Осмон Шоҳлиги, даласига яхши уруғ сепган кишига ўхшайди. Ҳамма ухлаб ётган пайтда, душман келиб буғдойлар орасига бегона ўт уруғларини сепиб кетибди. Буғдой етилиб, ҳосил бера бошлаганида, бегона ўтлар ҳам ўсиб чиқибди». Ҳар хил ёзувчилар ушбу мисол бўлган-бўлмаганини шубҳа остига қўйишган, аммо қадимги римлик юридик манбаларда бундай мисоллар чиндан ҳам бўлгани қайд этилган.

Бир Муқаддас Китоб луғатида ёзилишича, «қасос олиш ниятида далага бегона ўт уруғларини сепиш... Рим қонуни бўйича жиноят ҳисобланарди. Ушбу қонунни чиқаришга эҳтиёж пайдо бўлгани, ўша пайтда бу кўп учрайдиган ҳолат бўлганидан далолат беряпти». Ҳуқуқшунос олим Элестейр Керр тушунтиришича, милодий 533 йилда Рим императори Юстиниан «Дигестлар» номли тўпламни чиқаради. У ерда Рим қонунлари ва ҳуқуқнинг классик давридаги (тахминан 100–250 йил) ҳуқуқшуносларнинг асарларидан парчалар келтирилган. Ушбу манбада («Дигестлар», 9.2.27.14) ҳуқуқшунос Ульпиан II асрдаги Рим императори Цельс кўриб чиққан ишга ишора қилгани ҳақида айтилган. Бегона ўт уруғлари бошқа одамнинг даласида сепилган ва натижада ҳосил барбод бўлган. «Юстиниан дигестлари»да ҳосилга зарар келтирган кишидан бадал олиш учун дала эгасида ёки далани ижарага олган деҳқонда қандай ҳуқуқий воситалар борлиги тўғрисида гап кетади.

Ёвуз ният ила қилинган бундай ишлар қадимда Рим империясида юз бергани, Исо тасвирлаган вазият ростдан ҳам бўлганидан далолатдир.

Биринчи асрда Рим ҳукумати Яҳудия ўлкасидаги яҳудий ҳукумат вакилларига қанчалик кўп эркинлик берган?

УШБУ пайт давомида Яҳудия вилояти устидан Рим ҳукумати бошқарган. Бу ҳукумат ҳукмдор ва унинг қўмондонлиги остидаги қўшиндан иборат эди. Унинг асосий вазифаси Рим учун солиқлар йиғиш ва тинчлик ҳамда тартибни сақлаш бўлган. Рим ҳукумати қонундан ташқари деб эълон қилинган фаолиятни тўхтатиш ва қўзғолон кўтарганларни жазолашдан манфаатдор эди. Лекин шу билан бирга, Рим ҳукумати Яҳудия вилоятининг кундалик бошқарувини амалга оширишни маҳаллий раҳбарлар қўлига топширишга ҳам рози эди.

Яҳудийларнинг Олий Кенгаши мажлисда

Олий Кенгаш яҳудийларнинг олий суди ва яҳудийларнинг қонунлари бўйича юзага чиққан масалаларни ҳал этувчи Бошқарув Кенгаши сифатида хизмат қилган. Яҳудия ўлкаси бўйлаб қуйи судлар ҳам бор эди. Фуқаролик ва жиноий ишларнинг аксарияти, эҳтимол, бу судлар томонидан Рим ҳукмдорларининг аралашувисиз олиб борилган. Лекин жиноятчиларни қатл қилиш масаласида яҳудий судларга чеклов ўрнатилганди. Бу ҳуқуқни одатда Рим ҳукумати ўз ихтиёрига қолдирарди. Олий Кенгаш аъзолари Стефанни тошбўрон қилиб ўлдиришгани ҳақидаги ҳаммамизга таниш воқеа бундан истисно бўлган мисолдир. (Ҳавор. 6:8–15; 7:54–60)

Демак кўряпмизки, яҳудийларнинг Олий Кенгаши кенг ҳуқуқ ва ваколатларга эга эди. Лекин шунга қарамай, олим Эмиль Шюрернинг таъкидлашича, «Рим ҳукумати хоҳлаган пайтда ташаббусни ўз қўлига олиб, ишни ўзлари мустақил равишда давом эттиришлари мумкин эди ва аслини олганда, сиёсий жиноят содир этилганида улар бундай қилишганди ҳам. Бу энг жиддий чеклов эди». Лашкарбоши Клавдий Лусийнинг назорати остида Рим фуқароси бўлмиш ҳаворий Павлуснинг қамоққа олиниши бунинг яққол мисолидир. (Ҳавор. 23:26–30)