Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«Қўриқчи минораси» (тадқиқ сони)  |  Ноябрь 2016

Улар сохта диндан озод бўлишди

Улар сохта диндан озод бўлишди

Эй халқим,.. ундан чиқиб кет. ВАҲ. 18:4

ҚЎШИҚЛАР: 3, 21

1. а) Худонинг халқи Буюк Бобил тутқунлигидан озод бўлганини қаердан биламиз? б) Мазкур мақолада қайси саволларни кўриб чиқамиз?

ОЛДИНГИ мақолада қайси маънода садоқатли масиҳийлар Бобил тутқунлигига тушишганини билиб олдик. Лекин улар бундай ҳолатда абадий қолишмагани қувончли хабардир. Агар ҳеч бир масиҳийнинг сохта дин империясининг таъсиридан қутулишга имкони бўлмаганида эди, Худонинг: «Эй халқим,.. ундан чиқиб кет»,— деган сўзлари беҳуда бўларди. (Ваҳий 18:4 ни ўқинг.) Шунинг учун ҳам, Аллоҳнинг халқи Бобил исканжасидан буткул озод бўлган пайт ҳақида билишни жудаям истаймиз. Бироқ аввал қуйидаги саволларга жавоб топишимиз муҳим: 1914 йилдан олдин Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари Буюк Бобилга нисбатан қандай муносабатда бўлишган? Биринчи жаҳон уруши пайтида имондошларимиз ваъзгўйлик ишида қанчалик фаол бўлишган? Улар Бобил асирлигида сақланишгани ҳамда ўша пайт тузатилишга муҳтож бўлишгани орасида қандайдир боғлиқлик борми?

«БОБИЛНИНГ ҚУЛАШИ»

2. Илк Тадқиқотчилар Биринчи жаҳон урушидан олдинги йиллардаёқ қандай қарорга келишди?

2 Биринчи жаҳон урушидан аввалги бир неча ўн йиллар давомида  Чарлз Тейз Расселл ва унинг шериклари христиан динига мансуб ташкилотлар Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни ўргатишмаётганини англаб етишди. Улар буни тушунишганлари сайин, сохта дин билан алоқани тамомила узишга қатъий қарор қилишди. Уларнинг Муқаддас Китобга асосланган бундай муносабати борасида 1879 йилнинг ноябрь ойидаёқ «Сион қўриқчи минораси»да очиқ-ойдин ёзилганди. У ерда шундай дейилганди: «Ўзини Масиҳга унаштирилган бокира қиз деб атайдиган ҳар бир черков аслида дунё (йиртқич ҳайвон) билан ҳамтовоқ бўлгани ва дунё уни қўллаб-қувватлагани учун биз уни, Муқаддас Китоб тили билан айтганда, фоҳиша [Буюк Бобил назарда тутилган] деб қоралашимиз даркор». (Ваҳий 17:1, 2 ни ўқинг.)

3. Тадқиқотчилар сохта диндан ажралишлари кераклигини тушунишганини кўрсатиш ниятида қандай йўл тутишди? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қаранг.)

3 Художўй эркагу аёллар нима қилишлари кераклигини, хусусан, агар сохта дин ташкилотларини қўллаб-қувватлашда давом этишса, Худонинг баракасидан маҳрум бўлишларини тушунишарди. Натижада, кўплаб Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари черковларини тарк этишаётгани тўғрисида мактублар ёзишганди. Улардан айримлари ўша мактубларни черков йиғилишларида ҳамманинг олдида ўқишганди. Омма олдида ўқиш тақиқланган черковларда эса, черковнинг ҳар бир аъзосига мактубларнинг нусхаларини жўнатишганди. Кўриниб турибдики, Тадқиқотчилар сохта дин билан умуман алоқа қилишни исташмасди! Бир неча аср олдин эса бундай хатти-ҳаракатлари учун уларни ўлдиришлари мумкин эди. Лекин 1800 йилларнинг охирида кўп мамлакатларда давлат черковни қўллаб-қувватламай қўйди. Буёғига шу мамлакатларнинг фуқаролари жазоланишдан қўрқмай, диний мавзуларни бемалол муҳокама қилишарди ва черков таълимотлари билан норози эканликларини очиқчасига айтишарди.

4. Биринчи жаҳон уруши пайтида Худонинг халқи Буюк Бобилга нисбатан қандай муносабатда бўлган?

4 Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари шунчаки қариндошларни, яқин дўстларни ва черков аъзоларини сохта динга бўлган муносабатлари ҳақида хабардор қилиш етарли эмаслигини тушунишганди. Зеро, улар бутун курраи замин Буюк Бобил аслида диний фоҳиша эканини кўришини исташарди! 1917 йил декабрдан 1918 йилнинг бошигача бир неча минг Тадқиқотчилар ғайрат ила «Бобилнинг қулаши» номли мавзу ёритилган букламанинг 10 000 000 та нусхасини тарқатишди. Бу буклама христиан оламини очиқчасига фош қилган эди. Ўшанда руҳонийлар қанчалик ғазабга минишганини тасаввур қилаётгандирсиз. Лекин шундай бўлса ҳам, Тадқиқотчилар ушбу муҳим ишни давом эттиришди. Улар «одамлардан кўра Сарвари Оламга» бўйсунишга қатъий қарор қилишганди. (Ҳавор. 5:29) Хўш, бундан қандай хулоса? Бу масиҳийлар Биринчи жаҳон уруши пайтида сира ҳам асирликка тушмай, аксинча, Буюк Бобилнинг таъсиридан халос бўлиб, бошқаларга бунда ёрдам беришаётганди.

БИРИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ПАЙТИДА ҒАЙРАТЛИ ВАЪЗГЎЙЛИК

5. Биринчи жаҳон уруши даврида имондошларимиз жуда ғайратли бўлишганининг қандай исботи бор?

5 Илгари биз Яҳованинг халқи Биринчи жаҳон уруши даврида ваъзгўйликда фаол қатнашмагани учун, Яҳова улардан норози бўлган, деб ўйлардик. Шу сабабли, Яҳова Унинг халқини Буюк Бобил қисқа муддатга асирликка олишига йўл қўйган, деган тўхтамга келгандик. Бироқ 1914–1918 йиллар оралиғида Худога хизмат қилган садоқатли биродару опа-сингиллар кейинчалик айтиб беришганларидек, умуман олганда, Худонинг халқи ваъзгўйлик фаолияти тўхтамаслиги учун қўлидан келганча ҳаракат қилганди. Буни исботлаш учун бизда кучли далиллар бор. Ташкилотимиз тарихини аниқроқ тушуниш  бизга Муқаддас Китобда қаламга олинган баъзи воқеаларни яхшироқ англашга ёрдам беради.

6, 7. а) Биринчи жаҳон уруши даврида Тадқиқотчилар қанақа қийинчиликларга дуч келишди? б) Бу Тадқиқотчилар ғайратли бўлишганини кўрсатувчи мисоллар келтиринг.

6 Аслида эса, Биринчи жаҳон уруши даврида яшаган Тадқиқотчилар (1914–1918) ўша пайтда ниҳоятда яхши шоҳидлик беришганди. Баъзи сабабларга кўра, бу уларга осон бўлмаган. Ҳозир бу сабаблардан иккитасини кўриб чиқамиз. Биринчидан, ўша кунларда амалга оширилган муҳим фаолият Муқаддас Китобга асосланган адабиётларни тарқатишни ўз ичига оларди. 1918 йилнинг бошида ҳукумат «Очилган сир» номли китобни тақиқлаганида, кўпгина имондошларимиз учун ваъз қилиш қийин кечди. Сабаби, улар фақат Муқаддас Китоб ёрдамида ваъз қилишни ҳали ўрганишмаган эди ва «Очилган сир» китоби уларнинг ўрнига «гапиришига» одатланиб қолишганди. Иккинчи сабаби — 1918 йили «испанка» гриппининг тарқалаши эди. Ушбу даҳшатли вабонинг тарқалиши ваъзгўйларга эркин ҳаракатланишга қийинчилик туғдирганди. Бу ва бошқа қийинчиликларга қарамай, Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари, умуман олганда, ваъзгўйлик ишини давом эттириш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилишди.

Ўша Тадқиқотчилар ғайратли бўлишган! (6-, 7- хатбошиларига қаранг.)

7 1914 йилнинг ўзидаёқ Муқаддас Китоб Тадқиқотчиларининг кичик бир гуруҳи «Яратилиш фотодрамаси»ни 9 000 000 дан зиёд одамларга ҳавола қилди. Ушбу драмада киносуратлар ва слайдлар овоз билан бирлаштирилган бўлиб, унда яратилишдан бошлаб Исонинг Минг йиллик бошқарувининг якунигача одамзод қандай яшаши кўрсатилган. Ўша пайтда бу мисли кўрилмаган ютуқ эди. Бир ўйлаб кўринг: 1914 йилнинг ўзида ўша фотодрамани кўрган одамларнинг сони, бугунги кунда хизмат қилаётган Шоҳлик хабарчиларининг умумий сонидан анча юксакроқ бўлган! Кейинчалик олинган маълумотларга кўра, 1916 йили Қўшма Штатларда йиғилишларга келганларнинг сони 809 393 та одамни ташкил этди, 1918 йили эса бу кўрсаткич 949 444 гача ўсди. Дарҳақиқат, ўша Тадқиқотчилар ғайратли эдилар!

8. Биринчи жаҳон уруши пайтида имондошларимизнинг маънавий эҳтиёжлари қай йўсин қондирилган эди?

8 Биринчи жаҳон уруши пайтида турли хил жойда яшайдиган Тадқиқотчиларга маънавий озуқани тарқатиш ва уларга далда бериш канда қилинмади. Бу, имондошларимизга ваъзгўйлик ишини давом эттириш учун  куч бахш этди. Ўшанда фаол хизмат қилган Ричард Барбер шундай дея эслайди: «Биз бир неча кўчма нозирлар ўз хизматини давом эттиришларига ҳамда “Қўриқчи минораси” журналини чоп этишни давом этиб, уни Канадага — бу журнал тақиқланган мамлакатга — жўнатиб туришга муваффақ бўлдик... Шунингдек, мусодара пайтида “Очилган сир” китобидан маҳрум бўлган бир неча дўстларимга унинг кичик ҳажмдаги нусхаларини жўнатиш шарафига муяссар бўлдим. Биродар Рутерфорд биздан Қўшма Штатларнинг ғарбий қисмидаги турли шаҳарларда анжуманлар ташкил қилиб, у ердаги дўстларимизга имкон борича кўпроқ далда бериш учун маърузачиларни жўнатишни сўради».

ТУЗАТИШГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖ

9. а) Нега Худонинг халқи 1914–1919 йилларнинг оралиғида тузатилишга муҳтож эди? б) Гарчи улар тузатилишга муҳтож бўлишган бўлса-да, қандай фикрга бормаслик даркор?

9 Муқаддас Китоб Тадқиқотчиларининг 1914–1918 йиллар оралиғидаги давр мобайнида қилган ҳамма ишлари ҳам Аллоҳнинг Каломидаги принципларга ҳамоҳанг эмасди. Гарчанд уларнинг ниятлари холис бўлса-да, ҳукмрон ҳокимиятга бўйсуниш борасидаги амрни ҳар доим ҳам тўғри тушунишмаганди. (Рим. 13:1) Шу боис, гуруҳ сифатида улар уруш масаласида доим ҳам бетараф бўлишмаган. Мисол учун, Қўшма Штатларнинг президенти 1918 йили 30 май кунини тинчлик учун ибодат қилиш куни сифатида эълон қилганида, «Қўриқчи минораси»да Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари ҳам бундай қилишга чорланганди. Баъзи биродарлар ҳарбий иқтисодиётни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида облигациялар сотиб олишди ва улардан айримлари ҳатто милтиқлар ҳамда уларнинг найзалари билан хандақларга киришди. Лекин Тадқиқотчилар тузатилишга муҳтож бўлишгани учунгина Буюк Бобил тутқунлигига олинишганди, деб хулоса қилиш нотўғридир. Аксинча, Тадқиқотчилар сохта диндан чиқиб кетишлари кераклигини тушунишганди ва Биринчи жаҳон уруши пайтида сохта дин билан алоқани деярли узишганди. (Луқо 12:47, 48 ни ўқинг.)

10. Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари ҳаёт муқаддаслигига нисбатан қандай муносабатни сақлашган?

10 Тадқиқотчилар масиҳий бетарафлик масаласининг ҳар бир жиҳатини биздек яққол тушунишмаса-да, бир нарсани аниқ билишарди: Муқаддас Китоб инсоннинг жонига қасд қилишни ман этади. Биринчи жаҳон уруши даврида ҳатто қўлига қурол олган ва хандақларга кирган ўша бир қанча биродарлар қуроллар ёрдамида бошқа одамни ўлдиришдан бош тортишган. Шу боис, улардан айримларини ҳалок бўлишлари учун уруш қизиган жой — фронтга жўнатишарди.

11. Ҳукмрон ҳокимият Тадқиқотчиларнинг урушга бўлган нуқтаи назарига қандай муносабатда бўлди?

11 Мукаммал даражада бўлмаса ҳам, биродарлар уруш масаласида қарорларида қатъий туришганларидан Иблис ғазаблангани шубҳасиз. Охир-оқибат, у ҳукмдорлар чиқарган «фармонлари билан кулфат келтирди». (Заб. 93:20) Бир куни АҚШ армиясининг генерал-майори Жеймс Франклин Бел Жозеф Рутерфорд ҳамда Ван Амбург биродарларимиз билан суҳбат қурди. Ўша суҳбатида у АҚШнинг Адлия вазирлиги бир қонун лойиҳасини киритишга ҳаракат қилиб кўрганини айтди. Лойиҳага биноан, урушда қурол кўтаришдан бош тортган кишилар ўлим жазосига маҳкум этиларди. Генерал-майор, асосан, Муқаддас Китоб Тадқиқотчиларини назарда тутганди. Ўшанда генерал Бел ғазаб оловида Рутерфордга шундай деди: «Вильсон (АҚШнинг президенти) лойиҳамизни чиппакка чиқариб, уни амалга оширишга халал берди. Аммо биз сизларни қандай қўлга олишни биламиз ва буни албатта қиламиз

12, 13. а) Нима учун 8 та масъулиятли биродарни узоқ муддатга қамоққа ташлашди? б) Қамоқ жазоси биродарларни Яҳовага бўйсунишдан тўхтатдими? Тушунтириб беринг.

12 Охири, ҳукмрон ҳокимият таҳдидини  амалга ошириш йўлини топди: Қўриқчи Минораси Жамиятининг вакиллари бўлмиш Рутерфорд, Ван Амбург ва бошқа олтита биродарни ҳибсга олишди. Жазони ўташаётганда, уларнинг ишига жавобгар судья шундай деди: «Бу кишилар олиб бораётган диний ташвиқот немис аскарларининг дивизиясидан ҳам хавфлироқдир... Улар нафақат давлат юридик хизмати ходимларини ва разведка хизматини, балки барча черков руҳонийларини ҳам ҳукм қилишди. Уларга қаттиқ жазо берилиши керак». (Faith on the March, by A. H. Macmillan, 99- саҳ.) Ва шундай ҳам бўлди. 8 та Тадқиқотчини Жоржия штатининг Атланта шаҳридаги федерал қамоқхонасига юбориб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишди. Уруш тугагач эса, уларни озод этишди ва қўйилган айбловларни бекор қилишди.

13 Ҳатто қамоқда бўлишганида ҳам, ушбу 8 киши ўзлари тушунгани бўйича Муқаддас Ёзувларга қатъий риоя қилишди. Жазони енгиллаштириш ҳақида АҚШ президентига ёзилган илтимосларида улар шундай дейишди: «Аллоҳнинг Каломида айтилганидек, “одам ўлдирмаслик” — Раббимизнинг истагидир. Шунинг учун, агар Халқаро Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари ташкилотининг аъзоси ўзини Худога бахшида этса-ю, аммо бағишланув ваъдасини бузса, ўзини Аллоҳнинг марҳаматидан маҳрум этади ва ҳатто келажакда бутунлайин йўқ қилинади. Шундай экан, бундай киши ўз хоҳиши билан ва онгли равишда бировнинг жонига қасд қилишда иштирок этмайди». Нақадар жасоратга тўла сўзлар, шундай эмасми?! Кўриниб турганидек, биродарлар зинҳор ён беришмади!

НИҲОЯТ ОЗОДЛИК!

14. Муқаддас Китобда 1914–1919 йиллар оралиғида юз берган воқеалар борасида нималар дейилган?

14 Малаки 3:1–3 да (ўқинг) 1914 йилдан бошлаб 1919 йилнинг бошигача бўлган давр, яъни мойланганларни тасвирловчи «Леви авлоди» тозаланадиган пайт ҳақида ёзилган. Ўша вақт мобайнида «Раббимиз» Яҳова «аҳд элчиси» бўлмиш Исо Масиҳ билан бирга маънавий маъбадда хизмат қилаётганларни текшириш мақсадида келганди. Яҳова уларни тузатиб, тозалаганидан сўнг, улар хизматда бўлажак вазифани олишга тайёр бўлишди. Имонлиларга маънавий ризқ-рўзни тақдим этиш учун 1919 йили «ишончли ва ақлли хизматкор» тайинланди. (Мат. 24:45) Энди Худонинг халқи Буюк Бобил таъсиридан буткул озод бўлди! Ўша пайтдан буён Яҳованинг халқи Унинг инояти туфайли иродаси ҳақида мунтазам билим олиб, Худога бўлган севгисини ўстиришда давом этяпти. Улар бу барака учун беҳад миннатдорлар! [1]

15. Буюк Бобилдан озод бўлганимиз бизга қандай таъсир қилиши керак?

15 Буюк Бобил асирлигидан халос бўлиш қанчалар қувончлидир! Шайтоннинг масиҳийликни ер юзидан таг-томири билан йўқ қилиш ҳаракатлари пучга чиқди. Лекин Яҳова бизга нима мақсадда эркинлик берганини унутмаслигимиз зарур. (2 Кор. 6:1) Миллионлаб самимий инсонлар ҳалиям сохта дин асирларидир ва уларга сохта диндан чиқиб кетиш йўлини кўрсатиш лозим. Биз уларга бунда ёрдам бера оламиз. Шундай экан, келинг, нимаики бўлмасин, қадимдаги имондошларимизга тақлид қилиб, самимий одамларга сохта диндан озод бўлишга ёрдам бериш учун зўр бериб ҳаракат қилайлик!

^ [1] (14- хатбоши) Яҳудийларнинг Буюк Бобилда 70 йил тутқунликда бўлишгани ва муртадлик тарқалганидан кейин масиҳийлар билан нималар юз бергани ўртасида ўхшашликлар кўп. Бироқ яҳудийлар асирликка тушишгани масиҳийлар билан нималар юз беришининг рамзи бўлган, деб айта олмаймиз. Бунинг бир сабаби — тутқунликнинг давомийлиги турлича бўлганидадир. Шу боис, 1919 йилдан олдинги даврда мойланганлар билан нималар юз бергани яҳудийларнинг тутқунлигига қандай тегишли экан дея, икир-чикиригача рамзий ўхшашликларни излашга ҳожат йўқ.