Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) НОЯБРЬ 2016

Биласизми?

Биласизми?

Исонинг моховларга кўрсатган муносабати нимаси билан ўзгача эди?

Яҳудийлар қадимда тарқалган мохов касаллигининг бир туридан қўрқишарди. Ушбу даҳшатли касаллик одамнинг асаб тугалланмаларини шикастлаши ва қаттиқ зарар етказиб, мажруҳ қилиши мумкин эди. Ўша пайт бу касалликнинг давоси бўлмаганди. Шунинг учун ҳам бу дардга чалинганлар алоҳида яшаб, бошқаларни ўзларининг аҳволи ҳақида огоҳлантиришлари керак эди. (Лев. 13:45, 46)

Муқаддас Ёзувларда моховларга нисбатан йўл-йўриқлар берилганига қарамай, яҳудий дин раҳбарлари моховларнинг ҳаётини янада оғирлаштирадиган қўшимча қонунларни ўйлаб топишганди. Масалан, яҳудий дин раҳбарларининг қонун-қоидаларига кўра, мохов касаллигига чалинган киши одамлардан 4 тирсак, яъни тахминан 2 метр узоқда туриши керак эди. Шамол эсганда эса, одамлар моховлардан 100 тирсак, яъни қарийб 45 метр узоқликда туришлари лозим эди. Муқаддас Ёзувларга биноан, мохов касаллигига йўлиққанлар «қароргоҳдан ташқарида» яшашлари зарур эди. Аммо яҳудийларнинг Талмуд деган китобининг айрим тафсирчилари бу амрни ўзларича талқин қилиб, моховларни умуман шаҳарга киргизмаслик керак, деб ҳисоблашарди. Айтишларича, яҳудий дин пешвоси мохов кишини шаҳарда кўриб қолса, унга тош отиб: «Йўқол бу ердан! Бошқаларни ҳаром қилма!» — дерди.

Бироқ Исонинг моховларга муносабати анча фарқ қиларди. У моховлардан ҳазар қилмаган, аксинча, уларга ҳатто қўлини теккизиб, даволашга тайёр бўлган. (Мат. 8:3)

Яҳудий дин раҳбарлари қайси сабабларга кўра ажралишга рухсат беришарди?

Мил. 1 асрда ажралиш мавзуси дин раҳбарлари орасида кўп баҳс-мунозаралар туғдирганди. Шу сабабли, бир куни фарзийлар Исони синаш мақсадида унга: «Эркак киши ҳар қандай сабабга кўра ўз хотинидан ажрашиши Тавротга тўғри келадими?» — деган савол беришганди. (Мат. 19:3)

Тавротга кўра, агар эркак киши «хотинида қандайдир уятсиз қилиқ борлигини кўриб» қолса, у билан ажрашиши мумкин эди. (Қонун. 24:1) Исонинг даврида яҳудий дин раҳбарларининг ғояларини олға сурувчи иккита мактаб мавжуд бўлиб, улар Тавротни бир-бирига қарама-қарши тарзда талқин қилишарди. Шаммай мактабининг мутаассиб тарафдорлари бу амрни ўзгача талқин қилиб, ажралиш учун ягона сабаб — «ахлоқсизлик», яъни зинодир, деб ҳисоблашарди. Гиллель мактаби тарафдорларининг талқини бўйича эса, эркак киши ҳатто арзимас келишмовчиликлар туфайли ҳам қонуний равишда хотини билан ажрашиши мумкин эди. Бу мактабнинг ғояларига биноан, эркак киши хотини унинг тушлигини бузиб қўйганида ёки бошқа чиройлироқ аёлни учратиб қолганда, хотини билан ажрашса бўларди.

Хўш, Исо фарзийларнинг саволига қандай жавоб қайтаради? У шундай деди: «Кимки хотини унга бевафолик қилмаган бўлса-да, ундан ажралиб ўзгага уйланса, зино қилган бўлади». (Мат. 19:6, 9)