Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) НОЯБРЬ 2016

Бир-бирингизга ҳар куни далда беринглар

Бир-бирингизга ҳар куни далда беринглар

Агар сизларда халқ учун қандайдир далда берадиган сўзлар бўлса, марҳамат қилиб айтинглар. ҲАВОР. 13:15

ҚЎШИҚЛАР: 53, 45

1, 2. Нима учун далда муҳим эканини тушунтиринг.

«ОТА-ОНАМДАН деярли ҳеч қачон мақтов сўзларини эшитмаганман, нуқул танқид қилишгани-қилишган. Уларнинг сўзлари гоҳида юрагимга қаттиқ ботиб кетади»,— деб бўлишди 18 яшар Кристина. [1] «Улар менга ҳали хом эканимни, ҳеч ақлим кирмаслигини ва семизлигимни айтишади. Шунинг учун тез-тез йиғлаб тураман ва улар билан гаплашгим келмайди. Ўзимни кераксиздай ҳис қиламан». Ҳа, далдасиз ҳаёт қанчалик қийин кечиши мумкин-а!?

2 Далда — эзгулик қилишга ундовчи бир кучдир! Рубэн шундай деди: «Мен ўзимни ҳеч нарсага арзимайдигандек ҳис қилардим ва бу туйғулар билан анча йиллар мобайнида курашиб келдим. Бир сафар оқсоқол билан хизматга чиққанимда, у куним ёмон ўтаётганини пайқаб қолди. У билан ҳис-туйғуларимни бўлишганимда эса, мени ҳамдардлик ила тинглади. Шунингдек, у менга Исонинг ҳар биримиз кўпгина чумчуқлардан кўра қадрлироқ эканимиз борасидаги сўзларини эслатди. Бу оятни тез-тез эсга оламан ва у ҳали-ҳануз менга тасалли беради. Ўшанда оқсоқолнинг сўзлари менга кучли таъсир қилди». (Мат. 10:31)

3. а) Ҳаворий Павлус далда бериш тўғрисида нима деган? б) Мазкур мақолада нимани муҳокама қиламиз?

3 Муқаддас Китобда доимо далда бериш кераклиги борасида  таъкидлангани бизни ҳайрон қолдирмаслиги керак. Ҳаворий Павлус иброний масиҳийларга қуйидагича ёзганди: «Биродарларим, эҳтиёт бўлинглар, тағин бирортангиз барҳаёт Худодан узоқлашиб, қалби ёвуз ва имонсиз бўлиб қолмасин... Бир-бирингизга ҳар куни насиҳат қилинглар [далда беринглар]. Токи ҳеч бирингиз гуноҳга алданиб, қалбингиз тош бўлмасин». (Иброн. 3:12, 13) Далдали сўзлар туфайли кайфиятингиз кўтарилган дамларни эсласангиз, бир-биримизга далда бериш маслаҳати қанчалик муҳим эканини англайсиз. Шундай экан, келинг, қуйидаги саволларни кўриб чиқайлик: нима учун далда бериш муҳим? Яҳова, Исо ва ҳаворий Павлус бошқаларга далда беришганидан қандай сабоқ олсак бўлади? Қай йўсин бир-биримизга далда бера оламиз?

ОДАМЛАР ДАЛДАГА МУҲТОЖ

4. Ким далдага муҳтож ва нега далда бугунги кунда камёб нарса бўлиб қолган?

4 Ҳар биримиз, айниқса улғаяётган пайтимизда далдага муҳтожмиз. Тимоти Ивенс исмли бир мураббий шундай тушунтирди: «Ўсимликлар сувга муҳтож бўлганидек, болалар ҳам... далдага муҳтождир. Далда туфайли фарзанд ўзини керакли ва қадрли ҳис этади». Бироқ ҳозир биз ниҳоятда оғир вақтларда яшаяпмиз. Инсонлар худбин, меҳрсиз бўлиб қолди, далда ҳам камёб нарсага айланди. (2 Тим. 3:1–5) Айрим ота-оналар ўзлари ҳеч қачон ота-онасидан далдали сўзлар эшитишмагани учун болаларини мақташмайди. Аксарият ишчилар эса иш жойларида доим далда етишмаслигидан шикоят қилишади. Сабаби, улар ҳам мақтов сўзларини эшитишмайди.

5. Далдага нима киради?

5 Одатда далдага инсонни бирон-бир қилган яхшилиги учун мақташ киради. Шунингдек, ижобий фазилатлари учун бошқаларнинг кўнглини кўтариш ё «руҳи тушганларга тасалли бериш» ҳам далда бахш этади. (1 Салон. 5:14) Кўпинча «далда» деб таржима қилинадиган юнонча сўз том маънода «инсоннинг олдида бўлиш илтимоси» деган маънони билдиради. Имондошларимиз билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз экан, уларга бирон-бир далдали сўз айтишга имкониятларимиз борлиги тайин. (Воиз 4:9, 10 ни ўқинг.) Хўш, бошқаларга уларни севиб, ардоқлаётганимизни айтиш учун фурсатни қўлдан бой бермаяпмизми? Бу саволга жавоб беришдан олдин «ўз вақтида айтилган сўз қанчалик яхши» деган ҳикматли сўзлар устида мулоҳаза юритиш оқилонадир. (Ҳик. 15:23)

6. Нима сабабдан Иблис руҳимизни туширмоқчи? Мисол келтиринг.

6 Шайтон Иблис руҳимизни туширишни истайди, зероки шу орқали у бизни маънавий ва бошқа томонлама сусайтириши мумкинлигини билади. Ҳикматлар 24:10 да: «Ташвишли кунда ожиз бўлганнинг кучи камдир»,— деган сўзларни ўқиймиз. Шайтон тақводор Аюбни тушкунликка тушириш мақсадида унинг бошига турли кулфатлару айбловлар ёғдиради, аммо Шайтоннинг бундай маккор режаси барбод бўлади. (Аюб 2:3; 22:3; 27:5) Биз оила аъзоларимиз ва имондошларимизга далда бериб, Иблиснинг фитналарига қарши кураша оламиз. Шу йўсин уйимиз ва Йиғилиш Залини ўзимизни бахтли ва хавфсиз ҳис қиладиган масканга айлантира оламиз.

ТАҚЛИД ҚИЛИШГА АРЗИГУЛИК МИСОЛЛАР

7, 8. а) Муқаддас Китобдаги қайси мисоллар Яҳованинг назарида далда муҳим эканини кўрсатяпти? б) Яҳованинг ўрнагига эргашиш учун ота-оналар нима қилишлари мумкин? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қаранг.)

7 Яҳова. Сано бастакори қуйидагича куйлаган эди: «Кўнгли чўкканларга Эгамиз яқиндир, руҳан эзилганларни У қутқаради». (Заб. 33:19) Еремиё қўрқиб, тушкунликка тушганида, Яҳова бу садоқатли пайғамбарни қўллаб-қувватлади. (Ерм. 1:6–10) Кексайиб қолган Дониёр пайғамбарни мустаҳкамлаш учун эса, Аллоҳ унинг олдига фариштани юборганида,  Дониёр қанчалик далда олганини бир тасаввур қилиб кўринг! Ўшанда фаришта Дониёрни «суюкли банда» деб чақирган. (Дон. 10:8, 11, 18, 19) Сиз ҳам кучсизланиб қолган ваъзгўйларга, кашшофларга ва ёши улуғ имондошларимизга шу сингари далда бера оласизми?

8 Гарчи Яҳова азиз Ўғли билан йиллар давомида бирга меҳнат қилган бўлса-да, У: «Ер юзида Исо мақтовга ҳамда далдага муҳтож эмас»,— деб ўйламаган. Аксинча, У икки марта Исога: «Бу Менинг севикли Ўғлимдир, ундан мамнунман»,— деб айтган. (Мат. 3:17; 17:5) Шу йўсин Аллоҳ Исони мақтаган ва у тўғри йўл тутаётганига ишонтирган. Исо икки марта: хизматининг бошида ва ердаги ҳаётининг охирги йилида бу сўзларни эшитганида, роса далда олган бўлса керак. Қолаверса, Исо ўлимидан олдинги кечада қаттиқ изтироб чекканида, Яҳова уни қўллаб-қувватлаш учун фариштани юборган. (Луқо 22:43) Агар ота-она бўлсак, келинг, Яҳованинг ўрнагига тақлид қилган ҳолда фарзандларимизга ҳамиша далда бериб, тўғри йўл тутаётганлари учун уларни мақтайлик. Борди-ю, фарзандларимиз мактабда имон синовларига дуч келаётган бўлишса, биз уларни янада кўпроқ қўллаб-қувватлашимиз зарур.

9. Исонинг ҳаворийларига кўрсатган муносабатидан нимани ўрганишимиз мумкин?

9 Исо. Исо Қутлуғ Кечлик маросимини жорий этган кечада ҳаворийларида мағрурлик каби иллатни кўрганди. Исо уларнинг оёқларини камтарлик билан ювганига қарамай, улар барибир ораларида ким буюк деб ҳисобланиши кераклиги тўғрисида баҳс-мунозара қилишди; Бутрус бўлса ўзига бино қўйди. (Луқо 22:24, 33, 34) Бироқ Исо синовларга дуч келганида содиқ ҳаворийлари у билан охиригача қолишгани учун уларни мақтади. У шогирдлари ундан ҳам кўпроқ ишни бажара олишлари ҳақида башорат қилди ва Аллоҳ уларни севишига ишонтирди. (Луқо 22:28; Юҳан. 14:12; 16:27) Ўзимизга шундай савол берсак бўлади: «Оила аъзоларим ва бошқаларнинг камчиликларига диққат қаратмай, улар қилган яхши ишлари учун мақтаб, Исога тақлид қиляпманми?»

10, 11. Қай тариқа ҳаворий Павлус бошқаларга далда бериш муҳим эканини кўрсатган?

10 Ҳаворий Павлус. Ўзининг мактубларида Павлус имондошларини мақтаб турган. Улардан баъзилари билан Павлус йиллар мобайнида саёҳат қилган ва уларнинг камчиликларини билган, лекин шунга қарамай, улар ҳақида ижобий гапирган. Масалан, у Тимўтийни бошқа масиҳийлар учун чин дилдан ғам чека оладиган «севикли ва ишончли фарзандим» деб тилга олган. (1 Кор. 4:17; Филип. 2:19, 20) Титусни эса Павлус «сизларнинг манфаатингиз учун хизмат қилаётган менинг шеригим ва ҳамкорим» деб мақтаган. (2 Кор. 8:23) Тимўтий ва Титус Павлус улар ҳақида қандай фикрда эканини билиб, қанчалар далда олишган бўлса керак-а!?

11 Ҳаворий Павлус ва Барнабо шиддатли ҳужумларга учраган жойларга қайтиб бориб, жонларини хавф остига қўйишган. Мисол учун, Листрада қаттиқ қаршиликларга дуч келишларига қарамай, Павлус ва Барнабо янги шогирдлар имонини сақлаб қолишлари учун уларга далда бериш мақсадида у ерга қайтиб боришган. (Ҳавор. 14:19–22) Эфесда эса Павлус дарғазаб оломоннинг қаршилигига дуч келган. Ҳаворийлар 20:1, 2 да қуйидагича баён этилган: «Ғала-ғовур босилиб қолгач, Павлус шогирдларни чақиртириб, уларнинг руҳини кўтарди. Сўнг улар билан хайрлашиб, Македонияга бориш учун йўлга чиқди. У ўша юртлардан ўтиб, кўпгина сўзлар билан шогирдларга далда берди». Шак-шубҳасизки, далда бериш Павлус учун ўта муҳим бўлган.

БУГУНГИ КУНДА ДАЛДАГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖ

12. Далда бериш ва олишда йиғилишларимиз қандай аҳамиятга эга?

12 Самовий Отамиз бизга мунтазам йиғилиб  туришни севги ила амр этган. Зотан, У йиғилишларда далда олишимизни ва бошқаларга далда беришимизни истайди. (Ибронийларга 10:24, 25 ни ўқинг.) Исонинг илк издошлари сингари биз ҳам таълим ва далда олиш учун биргаликда йиғилиб турамиз. (1 Кор. 14:31) Мақоланинг бошида тилга олинган Кристина шундай деб бўлишди: «Йиғилишларни менга айниқса севги кўрсатиб, далда беришгани учун яхши кўраман. Баъзида Йиғилиш Залига келганимда, руҳим тушкун бўлади. Лекин кейин опа-сингилларимиз олдимга келиб, мени қучоқлашади, кўринишим чиройли эканини, мени яхши кўришларини ва маънан ўсаётганимдан хурсанд эканликларини айтишади. Уларнинг далдаси менга қайта жон киритади!» Чиндан ҳам, «бир-биримизнинг имонимиздан далда олишда» ўз ҳиссамизни қўшаётганимиз нақадар ёқимлидир! (Рим. 1:11, 12)

13. Нега Худонинг тажрибали хизматчилари ҳам далдага муҳтож?

13 Худонинг тажрибали хизматчилари ҳам далдага муҳтож. Масалан, Ёшуани олайлик. У анча йиллар мобайнида Худога садоқат ила хизмат қилиб келган. Бироқ шунга қарамай, Яҳова Мусога унга далда беришни тайинлаб, шундай дейди: «Ёшуани хизматга тайинла. Унга далда бериб, руҳлантир. Бу халқни дарёнинг нариги томонига Ёшуа бошлаб боради. Унинг бошчилигида бу халқ сен кўрадиган ўша ерни эгаллайди». (Қонун. 3:27, 28) Исроил халқи ваъда қилинган юртга кирай деб турганда, Яҳова Ёшуага халқни у ерга бошлаб бориш вазифасини берганди. У муваффақиятсизликларга ва ҳатто бир марта мағлубиятга учрайди. (Ёшуа 7:1–9) Ўшанда Ёшуа далдага ва кимдир уни мустаҳкамлашига муҳтож бўлгани шаксиздир. Шунинг учун, келинг, Худонинг сурувига ғамхўрлик қилишда қунт ила меҳнат қилаётган оқсоқоллар, чунончи, туман нозирларига шахсан далда берайлик. (1 Салоникаликларга 5:12, 13 ни ўқинг.) Бир туман нозири қуйидагича деди: «Гоҳида биродарлар бизга ташрифимиздан қанчалик завқ олишганини айтиб, миннатдорчилик хатларини ёзишади. Биз бу хатларни сақлаб қўйганмиз ва тушкунликка тушганимизда уларни ўқиб турамиз. Улар биз учун ростдан ҳам далда манбаидир!»

Фарзандларимизни чин дилдан мақтаганимизда, улар шод-хуррам бўлишади (14- хатбошига қаранг.)

14. Маслаҳат берганимизда мақтов ва далда муҳим эканини нимадан кўрса бўлади?

14 Оқсоқоллар ва масиҳий ота-оналар мақтов ҳамда далда инсонни Муқаддас Китобга асосланган маслаҳатни қўллашга ундашда муҳим эканини аниқлашди. Ҳаворий Павлус коринфликларни маслаҳатга риоя этишгани учун мақтаб, бундан буён ҳам тўғри ишлар қилишга руҳлантирди. (2 Кор. 7:8–11) Икки фарзанднинг отаси Андреас қуйидагича бўлишди: «Далдали сўзлар болаларга Худога яқинлашишга ва маънан етук бўлишга ёрдам беради. Фарзандингизга далда бериб, уни тўғри ишлар қилишга ва маслаҳатни қўллашга ундаган бўласиз. Гарчи болаларимиз  нима тўғри эканини билишса ҳам, айнан далдали сўзларимиз орқали тўғри ишлар қилиш уларнинг ҳаёт тарзига айланади».

ДАЛДА БЕРИШ ЙЎЛЛАРИ

15. Бошқаларга далда беришнинг йўлларидан бири қандай?

15 Имондошларнинг саъй-ҳаракатлари ва ижобий хислатлари учун миннатдорчилик билдиринг. (2 Сол. 16:9; Аюб 1:8) Гарчи чегараланган шароитларимиз туфайли Шоҳлик манфаатларини қўллаб-қувватлашда унча кўп ҳисса қўша олмаётган бўлсак-да, Яҳова ҳамда Исо қилаётган ҳаракатларимизни юқори қадрлашади. (Луқо 21:1–4; 2 Коринфликларга 8:12 ни ўқинг.) Мисол учун, кекса имондошларимизнинг айримлари йиғилишларга бориб, уларда қатнашиш ҳамда хизматга мунтазам чиқиш учун кўп қурбонликларга боришади. Наҳотки уларни мақтаб, далда бермасак!?

16. Нега ўзимизни бошқаларга далда беришдан тиймаслигимиз керак?

16 Бошқаларга далда бериш имкониятларини изланг. Агар кимдадир мақтовга лойиқ бирон-бир нарсани кўрсангиз, бундай имкониятни қўлдан бой берманг! Келинг, Павлус ва Барнабо билан Писидиядаги Антиохияда нима юз берганига диққат қаратайлик. У ердаги ибодатхона бошлиқлари уларга: «Биродарлар, агар сизларда халқ учун қандайдир далда берадиган сўзлар бўлса, марҳамат қилиб айтинглар»,— дейишди. Шунда Павлус ажойиб нутқ сўзлади. (Ҳавор. 13:13–16, 42–44) Агар сизда ҳам қандайдир мақтовли ёки далдали сўзлар бўлса, нега энди ўзингизни тийишингиз керак экан? Далда беришни одат қилиб олсак, бошқалар ҳам жавобан бизга далда беришади. (Луқо 6:38)

17. Мақтов сўзларимизни нима мазмунли қилади?

17 Самимий ва аниқ бўлинг. Умумий сўзлар ишлатиб мақташ ва далда бериш яхшидир, лекин Исонинг Тиатирадаги масиҳийларга айтган сўзларидан аниқ бўлиш яхшироқ экани кўриняпти. (Ваҳий 2:18, 19 ни ўқинг.) Ота-она бўлсак, фарзандларимизга улар маънан ўсиш учун қилаётган саъй-ҳаракатларини қадрлаётганимизни айтишимиз мумкин. Фарзандларини ёлғиз ўзи катта қилаётган онага эса, қийин вазиятига қарамай, болаларига бераётган тарбиясида бизни нима ҳайратга солишини айтсак бўлади. Ҳақиқатдан ҳам, бундай мақтов ва далда кўп самара келтиришга қодир!

18, 19. Далдага муҳтож бўлганларни қандай қўллаб-қувватлашимиз мумкин?

18 Тўғри, Яҳова Мусога Ёшуани мустаҳкамлаб, унга далда беришни айтганди. Лекин бугунги кунда Яҳова бизга шахсан гапириб, муайян одамга далда беришни айтмайди. Аммо имондошларимизга ва бошқаларга далдали сўзларни гапирганимизда, Яҳова қувонади. (Ҳик. 19:17; Иброн. 12:12) Масалан, маърузачига қай йўсин унинг нутқи бизга керакли маслаҳатни топишга ёки муайян оятни тушунишга кўмаклашганини айтсак бўлади. Бир опамиз ташриф буюрган маърузачига қуйидагича ёзганди: «Атиги бир неча дақиқа суҳбатлашган бўлсак-да, сиз қайғуга ботган дилимни кўра олдингиз ва менга тасалли бериб, кўнглимни кўтардингиз. Шуни билишингизни истайманки, саҳнадан туриб ва шахсан менга шундай меҳр ила гапирганингиз мен учун Яҳовадан бир совға бўлди».

19 Агар Павлуснинг: «Ҳозир ҳам қилаётганингиздек, бир-бирингизга тасалли бериб, бир-бирингизни қўллаб-қувватланглар»,— деган маслаҳатига риоя этишга қарор қилсак, бошқаларга далда беришнинг кўплаб йўлларини топишимиз турган гап. (1 Салон. 5:11) «Бир-бирингизга ҳар куни насиҳат қилинглар [далда беринглар]» деган сўзларни амалда қўлласак, барчамиз Яҳовани мамнун қилишимиз шубҳасиз!

^ [1] (1- хатбоши) Баъзи исмлар ўзгартирилган.