Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) ДЕКАБРЬ 2016

Ёдингиздами?

Ёдингиздами?

«Қўриқчи минораси» журналининг охирги сонларини диққат билан ўқидингизми? Унда, қуйидаги саволларга жавоб беришга уриниб кўринг:

Исонинг Матто 18:15–17 да қаламга олинган маслаҳатида гуноҳнинг қайси тури ҳақида сўз боряпти?

Исо гуноҳни содир этишда бевосита иштирок этганлар орасида ҳал қилиниши мумкин бўлган вазиятлар тўғрисида гапирганди. Ҳал қилинмаган тақдирда эса, бу гуноҳ инсоннинг четлатилишига сабаб бўла олади. Шу каби гуноҳлар қаторига муттаҳамлик ёки туҳмат қилиш киради. (16.05.; 7- саҳ.)

Муқаддас Китобни ўқиш фойдалироқ бўлиши учун сиз нима қила оласиз?

Муқаддас Ёзувлардан сабоқларни излаб, уни холисона равишда ўқинг. Ўзингизга қуйидагича савол беринг: «Бошқаларга кўмаклашиш мақсадида бу маълумотдан қандай фойдалансам бўлади?» Қолаверса, ўқиган маълумотингиз устида тадқиқ ўтказиш учун бор манбалардан фойдаланинг. (16.05.; 24–26- саҳ.)

Ҳизқиё 9- бобдаги котиблик асбобларини тақиб олган бир кимса ва қўлида қуроллари бор олти киши кимларни тасвирлайди?

Улар Қуддуснинг вайрон қилинишида ҳамда Армагеддонда Шайтоннинг ёвуз дунёсига чек қўйилишида қатнашадиган самовий кучларни тасвирлашади. Бугунги кунда эса котиблик асбобларини тақиб олган киши қутқариладиганларга белги қўядиган Исо Масиҳни тасвирлайди. (16.06.; 16–17- саҳ.)

Масиҳий ҳаётини қандай соддалаштириши мумкин?

Асосий эҳтиёжларингизни аниқланг ва ўзингизни ортиқча харажатлардан тийинг. Киримингизга яраша бюджет тузинг. Сизга керак бўлмаган нарсалардан халос бўлинг ва қарзларингиздан қутулинг. Дунёвий ишингизни қисқартиринг ва хизматингизни кенгайтиришни режалаштиринг. (16.07.; 10- саҳ.)

Турмуш қурган имондошимиз умр йўлдоши бор бошқа инсон билан зино қилиб, у билан оила қурса, Худонинг кечиримига эришиб, жамоатда тикланиши мумкинми?

Гарчи инсоннинг тикланиши учун муайян бир муддат белгиланмаса ҳам, Худонинг халқи орасида камдан-кам учрайдиган бундай хиёнатга кўз юмишмайди. Гуноҳкор чиндан ҳам тавба қилганини исботлаши учун бир йил ёки ундан ҳам кўпроқ вақт керак бўлади. Бундай инсон тикланган тақдирда ҳам, у чин дилдан тавба қилган-қилмагани борасида барибир «Тангрининг ҳакамлик минбари олдида» ҳисобот беради. (Рим. 14:10–12) (16.08.; 11- саҳ.)

Муқаддас Китобга кўра, нима олтину кумушдан афзалроқ?

Аюб 28:12, 15 га биноан, илоҳий донолик олтину кумушдан афзалроқдир. Уни излаётиб, камтарин ва имонда мустаҳкам қолишга ҳаракат қилинг. (16.08.; 18–19- саҳ.)

Хушхабарни амалдорлар олдида қандай ҳимояласак бўлади?

Бугунги кунда масиҳийлар ўз эътиқодини ҳимоя қилишганида Яҳованинг исми улуғланади. Ҳаворий Павлус каби биз ҳам хотиржам ва самимий бўлишга ҳамда ишонтирарли гапиришга ҳаракат қилишимиз керак. Исо шогирдларига шундай деб айтганди: «Лекин, ўзларингизни ҳимоя қилиш учун нима дейишни олдиндан режалаштирманглар. Боиси, мен сизларга шундай донолик бераманки, сизлар нима дейиш кераклигини биласизлар». (Луқо 21:14, 15; 2 Тим. 3:12; 1 Бутр. 3:15) (16.09.; 16- саҳ.)

Бугунги кунда биродарлар соқол қўйишлари ўринлими?

Айрим маданиятларда яхшилаб тарашланган калта соқол ўринсиз ҳисобланмайди ҳамда одамларни Шоҳлик хушхабаридан чалғитмайди. Лекин шунга қарамай, баъзи биродарлар соқол қўймасликка қарор қилишлари мумкин. (1 Кор. 8:9) Бошқа маданиятларда ёки ҳудудларда соқол қўйиш Худонинг хизматчиларига тўғри келмайди, деб ҳисобланади. (16.09.; 21- саҳ.)

Илк масиҳийлар жамоатида қандай вазият юзага келди ва ҳаворийлар бу масалани қандай ҳал қилишди?

Илк масиҳийлар жамоатининг ўсиш пайтида юнонзабон яҳудийлар уларнинг беваларига нисбатан адолатсиз муносабатда бўлишаётганидан шикоят қилишди. (Ҳавор. 6:1) Шунда ҳеч кимни четлаб ўтишмаётганига амин бўлиш учун ҳаворийлар етти кишини тайинлашди. Афтидан, инсоннинг келиб чиқиши туфайли пайдо бўлган тиғизликни енгиллаштириш ниятида ҳаворийлар айнан юнон исмли кишиларни танлашганди. (Ҳавор. 6:2–6) (16.10.; 9- саҳ.)

Билим, фаҳм-фаросат ва донолик бир-биридан қандай фарқ қилади?

Билимга эга бўлган инсон маълумот ёки фактларни йиғади. Фаҳм-фаросатга эга бўлган одам мана шу фактлар бир-бири билан қандай боғлиқ эканини кўра олади. Доноликка эга бўлган инсон эса ҳам билим, ҳам фаҳм-фаросатни ўзида мужассам этиб, уларни амалда қўллайди. (16.10.; 18- саҳ.)