Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

«ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ» (ТАДҚИҚ СОНИ) АПРЕЛЬ 2016

Ўқувчиларнинг саволлари

Ўқувчиларнинг саволлари

Ҳаворий Павлус қайси «гаров» ва «муҳр» ҳақида гапирган? (2 Кор. 1:21, 22)

Ўтмишда бирор ҳужжатнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун муҳрли узукни лой ёки мумга ботириб, муҳр қўйишарди

Гаров. Бир манбага кўра, 2 Коринфликларга 1:22 да «гаров» деб таржима қилинган юнонча сўз «ҳуқуқ ва савдо-сотиққа оид атама» бўлиб, «тўланадиган ҳақнинг қисмини олдиндан бериш ва мажбуриятлар бажарилишини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ёки шартноманинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун бериладиган биринчи бадал, депозит, бошланғич тўловдир». Яҳова масиҳийни муқаддас руҳ билан мойлаганда, унга келажакда бериладиган мукофотнинг гаровини тақдим этган бўлади. 2 Коринфликларга 5:1–5 да бу мукофот ёки тўлов чиримайдиган танага бурканишни ўз ичига олиши ҳақида айтилган. Шунингдек, бу мукофотга ўлмаслик инъомига эга бўлиш ҳам киради. (1 Кор. 15:48–54)

Замонавий юнон тилида бу ибора никоҳ узугига нисбатан ишлатилади. Бу сўзнинг шундай қўлланилиши жуда ўринлидир, негаки, мойланганлар Масиҳнинг рамзий келини бўлишади. (2 Кор. 11:2; Ваҳ. 21:2, 9)

Муҳр. Илгари муҳр бирон нарсанинг ёки шартноманинг ҳақиқийлигини ва бирон-бир шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи исбот бўлган. Мойланганларга келсак, улар Худонинг мулки сифатида мажозий маънода муқаддас руҳнинг «муҳри билан белгиланган» ёки тамғаланган. (Эфес. 1:13, 14) Лекин бу муҳрланиш охирги бўлмайди, чунки охирги муҳр Худога содиқ қолган масиҳийга ёки ўлимидан сал олдин ёки буюк қайғу бошланишидан сал олдин босилади. (Эфес. 4:30; Ваҳ. 7:2–4)